unfoldingWord 32 - Исо жинларга чалинган одамни ва касал аёлни шифолайди

unfoldingWord 32 - Исо жинларга чалинган одамни ва касал аёлни шифолайди

เค้าโครง: Matthew 8:28-34; 9:20-22; Mark 5; Luke 8:26-48

รหัสบทความ: 1232

ภาษา: Uzbek

ผู้ฟัง: General

เป้าหมายของสื่อบันทึกเสียง: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

สถานะ: Approved

บทความเป็นแนวทางพื้นฐานสำหรับการแปลและบันทึกเสียงภาษาอื่นๆ ควรดัดแปลงตามความจำเป็นเพื่อให้เข้าใจและเหมาะสมกับวัฒนธรรมและภาษาแต่ละภาษา คำศัพท์และแนวคิดบางคำที่ใช้อาจต้องอธิบายเพิ่มเติม หรือแทนที่ หรือตัดออก

เนื้อหาบทความ

Исо ва унинг шогирдлари қайиқда Гадара шаҳри томон йўл олдилар. Улар қирғоққа етиб бориб, қайиқдан чиқдилар.

У ерда жинларга чалинган одам яшар эди.

У одам шунчалар кучли эди-ки, ҳеч ким уни тинчитолмасди. Одамлар кўп маротаба унинг қўл-оёқларини занжир билан боғлаб қўярди, лекин у одам занжирларни узиб юборарди.

Бу одам гўрларнинг орасида яшарди. У куну тун бақирарди, кийим киймасди ва ўзини тошлар билан тиларди.

У Исонинг олдига югуриб борди ва Унинг олдида тиз чўкди. Одамнинг ичидаги жин баланд овозда бақирди: “Худойи Таолонинг Ўғли Исо, Сен мендан нима истайсан? Ёлвораман, мени қийнама!”

Исо жинга қараб деди: “Бу одамдан чиқ!”. Кейин Исо жиндан сўради: “Сенинг исминг нима?”. У жавоб берди: “Менинг исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз”.

Жинлар Исодан ўтинишни бошладилар: “Илтимос, бизни бу жойлардан ҳайдама!”. Яқин атрофдаги тепаликда чўчқалар подаси ўтлаб юрар эди. Жинлар Исога ёлворди: “Илтимос, бизни бу чўчқаларга юборгин!”. Исо бунга рухсат берди.

У подада икки мингга яқин чўчқа бор эди. Жинлар одамдан чиқиб, чўчқаларга кирди. Пода тик қирғоқдан пастга сакраб, кўлда чўкиб кетди.

Чўчқаларни боқаётган чўпонлар нима бўлганини кўриб, шаҳарга югурдилар ва ҳаммага Исо нима қилганини айтиб бердилар. Шаҳар аҳолиси келиб, илгари жинлари бўлган одамни кўрди. У хотиржам ва кийинган бўлиб, ўзини оддий одам каби тутарди.

Одамлар жуда қўрқиб кетиб, Исодан уларнинг юртини тарк этишни сўрадилар. Шундан кейин Исо қайиққа ўтирди, илгари жинлари бўлган одам эса Исодан У билан бирга боришга руҳсат сўради.

Бироқ Исо унга жавоб бериб деди: “Йўқ, Мен сенинг уйга боришингни ва Худо сен учун нима қилгани ҳақида ҳаммага айтиб беришингни истайман. У сенга қандай раҳм қилганини ҳаммага айт”.

Бу одам бориб, Исо у учун қилган ишлари ҳақида ҳаммага гапириб берди. Унинг ҳикоясини эшитган ҳар бир киши ҳайрон қоларди.

Шу вақтда Исо кўлнинг нариги қирғоғига ўтди. Ўша ерга етиб келганида, Унинг атрофида катта оломон йиғилди. Одамлар шунчалик кўп эдики, улар Исони қисиб қўярдилар. Оломон орасида 12 йилдан бери қон кетишдан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У ҳамма пулларини табиблардан шифо топиш учун сарфлаган эди, аммо аҳволи баттар ёмонлашганди.

Бу аёл Исонинг кўп хасталарга шифо берганини эшитган эди ва ўйлади: “Мен шунга ишонаманки, Исонинг кийимига бир тегиб олсам, соғайиб кетаман!”. Шунинг учун у Исонинг орқасидан келди ва кийимига қўл тегизди. Унга тегиши билан қон кетиши тўхтади.

Шу он Исо Ўзидан бир куч чиққанини сезди. У орқасига ўгирилиб: “Менга ким тегди?” — деб сўради. Шогирдлар жавоб бердилар: “Атрофингда кўп одам тўпланган. Улар доим Сенга тегяпти. Нимага Сен: “Менга ким тегди?” — деб сўраяпсан?”

Шунда аёл Исонинг олдида тиз чўкиб, қўрқувдан титраб, нима қилганини ва қандай шифо олганини айтиб берди. Исо унга жавобан: “Ишончинг сени соғайтирди. Эсон-омон бор” — деди.

ข้อมูลที่เกี่ยวข้อง

สื่อบันทึกเสียงรูปแบบmp3, ซีดี, เทปคาสเซ็ท - องค์กรจีอาร์เอ็น มีสื่อบันทึกเสียงต่างๆ หลายพันภาษา เนื้อหาสื่อบันทึกเสียงตรงกับความจริงในพระคัมภีร์ เป็นเรื่องราวเกี่ยวกับความรอดและชีวิตคริสเตียน

ดาวน์โหลดฟรี - ที่นี่ท่านสามารถค้นหาบทความต่างๆ ของจีอาร์เอ็นในภาษาต่างๆ พร้อมทั้งภาพประกอบ และสื่ออื่นๆ ที่สามารถดาวน์โหลดได้

ห้องสมุดสื่อบันทึกเสียงข่าวประเสริฐของจีอาร์เอ็น - เจ็ดสิบกว่าปีที่นักบันทึกเสียงขององค์กรจีอาร์เอ็นได้บันทึกเสียงภาษาของชนกลุ่มน้อยต่างๆ และได้ผลิตสื่อบันทึกเสียงข่าวประเสริฐมากมาย

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons