unfoldingWord 02 - Дунёда гуноҳ пайдо булмоқда

unfoldingWord 02 - Дунёда гуноҳ пайдо булмоқда

개요: Genesis 3

스크립트 번호: 1202

언어: Uzbek

주제: Sin and Satan (Sin, disobedience, Punishment for guilt)

청중: General

목적: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

지위: Approved

이 스크립트는 다른 언어로 번역 및 녹음을위한 기본 지침입니다. 그것은 그것이 사용되는 각 영역에 맞게 다른 문화와 언어로 조정되어야 합니다. 사용되는 몇 가지 용어와 개념은 다른 문화에서는 다듬어지거나 생략해야 할 수도 있습니다.

스크립트 텍스트

Одам Ато ва унинг хотини Худо улар учун яратган гўзал боғда яшардилар. Улар кийим киймасдилар ва бундан уялмасдилар, чунки у даврда дунёда гуноҳ йуқ эди. Улар боғ бўйлаб сайр қилардилар ва Худо билан мулоқот қилиб яшардилар.

Лекин боғда илон бор эди. Илон айёр эди. Бир куни у аёлдан: “Худо сизларга ҳақиқатан ҳам боғдаги барча дарахтларнинг меваларидан ейишни тақиқладими?” — деб сўради.

Аёл жавобан: “Худо бизларга яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти меваларидан ташқари барча дарахтларнинг меваларини ейишга ижозат берди. Худо биз у дарахтнинг мевасини есак ёки ҳатто унга тегинсак, дарҳол ўлишимизни айтди” — деди.

Илон аёлга жавоб қайтарди: “Ёлғон! Ўлмайсизлар. Сизлар бу мевани еганингиздан сўнг Худо каби бўлишингизни, яхшилик ва ёмонликни тушунишингизни У билади”.

Аёл бу мева чиройли ва ёқимли эканлигини кўриб, уни узди ва еди. Кейин мевани эрига берди, у хам еди.

Шу заҳоти Одам Ато ва унинг хотини ҳамма нарсани ўзгача кўришни бошладилар ва улар ёлонғоч эканликларини тушундилар. Шунда улар ўзларини баргдан ясалган боғич билан ёпишга ҳаракат қилдилар.

Майин шабада пайти Одам Ато хотини билан Худонинг боғда юрганини эшитиб, бекиниб олишди. Худо Одам Атони чақирди: “Одам, сен қаердасан?” Одам Ато деди: “мен Сени боғда юрганингни эшиниб қўрқиб кетдим ва бекиниб олдим, чунки мен яланғочман”.

Шунда Худо сўради: “Ким сенга яланғочсан деб айтди? Балки Мен сенга тақиқлаган дарахт мевасидан егандирсан?” Одам эса: “Сен берган хотин менга бу мевани берди”, деди. Шунда Худо аёлдан сўради: “Нима учун сен бундай қилдинг?” “Мени илон алдади”, деб жавоб берди аёл.

Худо илонга деди: “Сен энди лаънатисан — сен ерда судралиб юриб тупроқ ейсан. Сен ва хотин душман бўласизлар. Авлодларингиз ҳам бир бирига душман бўлади. Сен аёл авлодини товонидан чақасан, у эса сенинг бошингни янчади”.

Сўнг Худо аёлга деди: “Сенинг ҳомиладорлигингни азобли, туғишингни жуда оғриқли қиламан. Сен эрингга эгалик қилишни истайсан, лекин у сенга бош бўлади”.

Кейин Худо эркакка деди: “Сен хотинингга қулоқ солдинг, Менга эса қулоқ солмадинг. Энди ер лаънатланган, ундан ҳосил олиш учун машаққат билан меҳнат қилишинг керак. Сўнг ўласан, ва сенинг тананг ерга қайтади”. Эркак ўз хотинига Момо Ҳаво деб исм берди, бу исм “ҳаёт берувчи” маъносини англатади, чунки у барча одамларнинг онаси бўлиши керак эди. Худо Одам Ато ва Момо Ҳавога ҳайвонларнинг терисидан кийимлар берди.

Сўнг Худо деди: “Энди инсонлар биздек, яхшилик ва ёмонликни биладиган бўлдилар. Улар ҳаёт дарахти мевасини еб, абадий яшашларига йўл қўймаслик керак”. Шунинг учун Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони боғдан ҳайдаб, кираверишга қудратли фаришталарни қўйди, токи ҳеч ким ҳаёт дарахти меваларидан ея олмасин.

관련정보

생명의 말씀 - GRN 은 성경에 기반한 구원과 그리스도인의 삶에 대한 수천개의 오디오 복음 메시지를 가지고 있습니다.

무료 다운로드 - 여기에서 다운로드 가능한 여러 언어로 된 주요 GRN 메시지 스크립트, 그림 및 기타 관련 자료를 찾을 수 있습니다.

GRN 오디오 도서관 - 전도와 기본 성경 가르침을 위한 자료는 mp3, CD, 카세트 테이프 형태로 사람들의 필요와 문화에 맞추어졌습니다. 녹음은 성경이야기, 전도 메시지, 말씀 읽기, 노래를 포함하여 다양한 스타일로 구성되었습니다.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons