unfoldingWord 08 - Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради

unfoldingWord 08 - Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради

Grandes lignes: Genesis 37-50

Numéro de texte: 1208

Langue: Uzbek

Audience: General

Objectif: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

Statut: Approved

Les scripts sont des directives de base pour la traduction et l'enregistrement dans d'autres langues. Ils doivent être adaptés si nécessaire afin de les rendre compréhensibles et pertinents pour chaque culture et langue différente. Certains termes et concepts utilisés peuvent nécessiter plus d'explications ou même être remplacés ou complètement omis.

Corps du texte

Орадан кўп йиллар ўтиб, Ёқуб кексаяди, унинг фарзандлари эса улғаяди. Бир куни Ёқуб ўзининг севикли фарзанди Юсуфни катта акаларини йўқлаш учун юборади.

Юсуфнинг акалари уни ёмон кўрардилар, чунки отаси уни бошқа ўғилларидан кўра кўпроқ яхши кўрарди, бунинг устига Юсуф тушларида ўзини акаларидан устун бўлганини кўрарди. Юсуф акаларининг олдига келганида, улар укасини тутиб олиб, қўл сотувчиларига сотиб юборишди.

Уйга қайтишдан аввал, акалари Юсуфнинг кийимларини йиртиб, унга эчкининг қонини суркадилар. Кейин Ёқуб Юсуфни ёввойи хайвон ғажиб кетди деб ўйлаши учун, бу кийимларни отасига қўрсатдилар. Ёқуб унинг севимли ўғли ҳалоқ бўлганидан ғамга ботди.

Қул сотувчилари Юсуфни Мисрга олиб кетдилар. У даврларда Миср катта ва қудратли давлат бўлиб, Нил дарёси бўйида жойлашган эди. Қул сотувчилари Юсуфни қул сифатида Пўтифар исмли мисрлик бой амалдорга сотдилар. Худо эса Юсуфни баракаларди. У яхши хизматкор бўлиб, хўжайини учун қилган барча ишда муваффақиятга эришарди.

Юсуф Пўтифарнинг хотинига ёқиб қолди. У Юсуфни йўлдан оздиришга ҳаракат қилди, лекин Юсуф Худога қарши гуноҳ қилишдан бош тортди. Пўтифарнинг хотини ғазабланиб, Юсуфни унга шилқимлик қилганида ёлғон айблади. Юсуфни ҳибсга олиб, зиндонга ташладилар. Аммо Юсуф зиндонда ҳам Худога содиқ қоларди ва Худо уни баракаларди.

Орадан икки йил ўтди. Юсуф айбдор бўлмаса-да, ҳамон зиндонда эди. Бир кеча фиръавн (мисрликлар ўз шоҳларини шундай атардилар) уни жуда ташвишга солган иккита туш кўрди. Фиръавннинг маслаҳатчиларидан ҳеч бири унга бу тушларнинг маъносини тушунтира олмади.

Худо Юсуфга тушларнинг таъбирини айтиш қобилиятини берганди. Шунинг учун фиръавн Юсуфни зиндондан келтиришни буюрди. Юсуф бу тушларни таъбир қила олди. У фиръавнга шундай деди: “Худо етти серҳосил йил беради, кейин эса етти йиллик очарчилик келади”.

Юсуф фиръавнда шундай таассурот қолдирдики, у Юсуфни бутун Мисрда ўзидан кейинги иккинчи одам қилиб тайинлади!

Серҳосил етти йил давомида Юсуф Миср шаҳарлари атрофидаги далалардан дон йиғиб, шаҳарларда дон заҳиралари яратди. Дон шунчалик кўп эдики, унинг ҳисобини билиш имконсиз эди. Етти йилик очарчилик бошланганида Юсуф бу донларни халққа сота бошлади ва улар нонга муҳтож бўлмадилар.

Очарчилик нафақат Мисрда, балки Ёқуб ва унинг оиласи яшаётган Канъонда ҳам шавқатсиз эди.

Ёқуб тўнғич ўғилларини Мисрга дон сотиб олиш учун юборди. Улар дон сотиб олиш учун келганларида, Юсуф акаларини кўрди ва таниди. Лекин акалари уни танимадилар.

Юсуф ўз акаларини синаб, улар ўзгарганига амин бўлмоқчи эди. Акалари ўзгарганини тушуниб, уларга шундай деди: “Мен сизларнинг укангиз Юсуфман! Қўрқманглар! Сизлар мени қулликка сотиб ёмон иш қилдингиз, аммо Худо бу ёмонликни яхшиликка ўзгартирди! Мисрга яшагани келинглар. Мен сизларга ва оилаларингизга ғамхўрлик қиламан”.

Юсуфнинг ака-укалари уйга қайтганларида, Юсуфнинг тириклиги ҳақида оталари Ёқубга сўзлаб бердилар. Ёқуб ғоят бахтиёр эди.

Жуда кексайган бўлса ҳам, Ёқуб бутун оиласи билан Мисрга кўчиб борди, ва улар у ерга жойлашдилар. Вафотидан олдин Ёқуб ҳар бир ўғлини дуо қилди.

Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдалари Исҳоққа ўтди, ундан сўнг Ёқубга, ундан кейин эса Ёқубнинг ўн икки ўғлига ва уларнинг оилаларига ўтди. Ўн икки ўғилнинг авлодлари Исроилнинг ўн икки қабиласи бўлдилар.

Informations reliées

Mots de Vie - GRN présente des messages sonores évangéliques dans des milliers de langues à propos du salut et de la vie chrétienne.

Téléchargements gratuits - Ici vous allez trouver le texte pour les principaux messages GRN en plusieurs langues, plus des images et autres documents prêts à télécharger

La collection d'Enregistrements de GRN - Matériel d'évangélisation et d'enseignement biblique de base adapté aux besoins et à la culture du peuple, dans une variété de styles et de formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons