unfoldingWord 33 - Деҳқон ҳақидаги ҳикоя

개요: Matthew 13:1-23; Mark 4:1-20; Luke 8:4-15
스크립트 번호: 1233
언어: Uzbek
청중: General
장르: Bible Stories & Teac
세분화: General
목적: Evangelism; Teaching
성경 인용: Paraphrase
지위: Approved
이 스크립트는 다른 언어로 번역 및 녹음을위한 기본 지침입니다. 그것은 그것이 사용되는 각 영역에 맞게 다른 문화와 언어로 조정되어야 합니다. 사용되는 몇 가지 용어와 개념은 다른 문화에서는 다듬어지거나 생략해야 할 수도 있습니다.
스크립트 텍스트

Бир куни Исо кўлнинг бўйида эди. У оломонга таълим берарди. Уни тинглаш учун жуда кўп одам йиғилди. Шунинг учун У сувдаги қайиққа тушиб, одамлар уни бемалол эшитишлари ва кўришлари учун, бироз сузиб кетди. Қайиққа ўтириб, У одамларни ўқита бошлади.

Исо Уни тинглаётган одамларга шундай ҳикоя сўзлаб берди: “Бир деҳқон уруғ экишга чиқди. У уруғ сепаётганида, уруғнинг бир қисми тасодифан йўл бўйига тушди. Қушлар келиб, уруғларни чўқиб кетишди.

Бошқа уруғлар тупроқ кам бўлган тошлоқ ерга тушди. Тошли ердаги уруғлар тезда униб чиқди, аммо уларнинг илдизлари тупроққа чуқур кира олмади. Қуёш кўтарилиб, иссиқ бўлганида, ниҳоллар қуриб, нобуд бўлди.

Тиканли буталар орасига тушган уруғлар ҳам бор эди. Бу уруғлар униб чиқа бошлаганди, аммо тиканлар уларни бўғиб қўйди. Шунинг учун тиканлар орасида ўсган ўсимликлар ҳеч қандай дон ҳосил қилмади.

Яхши тупроққа тушган уруғлар ҳам бор эди. Улар ўсиб, экилганидан 30, 60 ва ҳатто 100 баравар кўп уруғ келтирди. Ким Худога эргашишни хоҳласа, Менинг гапларимга эътибор берсин!”

Шогирдлар бу ҳикояни тушунмадилар, аммо Исо улар билан ёлғиз қолганда унинг маъносини тушунтирди: “Уруғлар — бу Худонинг Каломи. Йўл — бу Худонинг каломини эшитадиган, лекин уни тушунмайдиган одам. Шу сабабли шайтон одам ишонмаслиги ва нажот топмаслиги учун ундан Сўзни ўғирлайди.

Тошлоқ ер — шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади ва уни севинч билан қабул қилади. Бироқ қийинчилик келганида ёки бошқа одамлар уни азоб чекишга мажбур қилганида, у Худодан қайтади. Худога ишонч билдирмай қўяди.

Тиканакли ер — шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади. Аммо у турли нарсалар ташвишига тушиб, кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади ва анча нарсага эга бўлишга уринади. Бир оздан сўнг у Худони севмай қўяди. Худонинг Сўзидан ўрганганлари эса Худони мамнун қилишга ёрдам бермай қўяди. Бундай одам дони бўлмаган буғдой поясига ўхшайди.

Яхши тупроқдаги уруғлар эса шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади, бу Сўзга ишонади ва шу сабабли ҳосил келтиради”.