unfoldingWord 34 - Исо турли ҳикоялар сўзлаб, халққа таълим беради

unfoldingWord 34 - Исо турли ҳикоялар сўзлаб, халққа таълим беради

概要: Matthew 13:31-46; Mark 4:26-34; Luke 13:18-21;18:9-14

文本编号: 1234

语言: Uzbek

听众: General

目的: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

状态: Approved

脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。

文本正文

Исо Худонинг Шоҳлиги ҳақида турли ҳикоялар сўзларди. Масалан, У шундай деган: “Худонинг Шоҳлиги далада экилган хантал уруғига ўхшайди. Хантал уруғи барча уруғлардан кичкина эканлигини биласиз.

Лекин хантал уруғи ўсиб чиққанида, у барча буталардан баланд бўлади ва шунчалик катта дарахт бўлади-ки, ҳатто кўшлар келиб, унинг шохларида ин қуради”.

Исо яна бир ҳикоя сўзлаб берди: “Худонинг Шоҳлиги хамиртурушга ўхшайди. Аёл уни хамирга солади ва хамиртуруш хамирни оширади.

Шунингдек, Худонинг Шоҳлиги далада яширилган хазинага ўхшайди. Бир киши бу хазинани топиб олди ва уни ўзига олишни хоҳлади. Шунинг учун, ҳеч ким топиб олмасин деб, хазинани яна кўмиб қўйди. Кейин эса топганидан хурсанд бўлиб, борини сотди ва хазина яширилган далани сотиб олди.

Худонинг Шоҳлиги нуқсонсиз марваридни излаётган савдогарга ҳам ўхшайди. У қимматбаҳо марваридни топгач, бориб, бор нарсасини сотди ва уни сотиб олди.”

Исонинг орқасидан юрган оломон ичида ўзларининг солиҳлигига ишонган одамлар бор эди, чунки улар савоб ишлар қилардилар. Бу одамлар савоб ишлар қилмаган одамларга паст назар билан қарардилар. Исо улар учун шундай ҳикояни айтиб берди: “Икки киши ибодат қилиш учун маъбадга келди. Улардан бири солиқ йиғувчи, иккинчиси эса фарзий эди.

Фарзий шундай ибодат қиларди: “Худо, мен бошқа одамлар сингари гуноҳкор эмаслигим учун миннатдорман: қароқчилар, фирибгарлар, хоинлар ёки мана бу солиқ йиғувчи каби эмасман.

Мен ҳафтасига икки марта рўза тутаман, барча пулларим ва даромадларимнинг ўндан бир қисмини Сенга бераман”.

Солиқ йиғувчи эса фарзийдан узоқда турарди. У ҳатто осмонга кўзларини кўтаришга ботинолмасди, фақат муштуми билан кўкрагига уриб: “Худо, ўтинаман, менга раҳм қил, чунки мен гуноҳкорман” — дея ибодат қилар эди”.

Исо деди: “Сизларга айтаман, Худо фарзийни эмас, солиқ йиғувчини солиҳ деб ҳисоблайди. Чунки, ўзини бошқалардан юксалтирган камситилади, ўзини ҳаммадан паст тутган эса, юксалтирилади”.

相关信息

人生箴言 - GRN提供几千种语言的福音音频信息,包含圣经信息,救赎和基督徒生活。

免费下载 - 免费下载传福音及发展教会所用的录音、图片、文本和其他相关资料。内容包括福音与圣经故事,并已被翻译成上千种语言。

环球录音网音频图书馆 - Mp3,CD和磁带格式的福音材料和圣经教学材料,满足人们不同文化的需求。录音材料的形式多样,包括简单的圣经故事,福音信息,经文朗诵和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons