unfoldingWord 43 - Жамоатнинг ташкил этилиши

unfoldingWord 43 - Жамоатнинг ташкил этилиши

概要: Acts 1:12-14; 2

文本编号: 1243

语言: Uzbek

听众: General

类型/流派: Bible Stories & Teac

目的: Evangelism; Teaching

圣经摘录: Paraphrase

状态: Approved

脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。

文本正文

Исо Осмонга қайтганидан сўнг, шогирдлар Унинг буйруғига биноан Қуддусда қоларди. Улар ибодат қилиш учун мунтазам равишда йиғилардилар.

Ҳар йили Фисиҳ байрамидан 50 кун ўтгач яҳудийлар байрам қилиб, буғдой ўримини нишонлардилар. Биргаликда нишонлаш учун бутун дунё яҳудийлари Қуддусда йиғиларди. Исо хочга михланган ва тирилган йили, байрам Исо Осмонга қайтганидан сўнг тахминан бир ҳафтадан кейин бўлди.

Ушбу байрам куни барча имон келтирганлар бирга эдилар. Бирдан улар йиғилган уй кучли шамолга ўхшаш товуш билан тўлди.Тўсатдан уларнинг устида аланга тилларига ўхшаш нимадир пайдо бўлди. Барча имонлилар Муқаддас Руҳга тўлдилар ва Худони бошқа тилларда улуғлай бошладилар. Улар бу тилларни билмасдилар, лекин бу тилларда гапиришни уларга Муқаддас Руҳ берган эди.

Қуддусдаги одамлар бу шовқинни эшитганида, оломон тўпланди. Ҳамма нима бўлаётганини кўришни истарди. Тўпланган одамлар турли мамлакатлардан бўлиб, турли тилларда гапирардилар. Исонинг шогирдлари эса Жалиладан бўлиб, фақат орамий ва юнон тилларида гапиришни билардилар. Аммо шу куни Исонинг шогирдлари турли тилларда гапирардилар ва одамлар жуда ҳайрон бўлди, чунки оломон ичидаги ҳар бир киши ўз она тилида Худо қилган ишлар ҳақидаги хушхабарни эшитарди.

Оломон ичидаги баъзи одамлар шогирдларни масхара қила бошладилар ва уларни шароб ичиб, маст бўлган деб айтдилар. Лекин Бутрус баланд овозда уларга деди: “Менга қулоқ солинглар! Бу одамлар маст эмас! Аммо ҳозир сизлар Йўел пайғамбар айтганларини кўраяпсизлар: “Худо шундай деди: “Охирги кунларда Мен барча одамларга Руҳимни ёғдираман””.

Эшитинг, Исроилликлар, Исо Ўзининг Ким эканлигини кўрсатиш учун кўп мўжиза ва аломатларни яратган Одам эди. У Худонинг қудрати орқали кўп мўжиза яратди. Ва сизлар бу ҳақида биласизлар, чунки барчасини кўргансизлар. Лекин сизлар Уни хочга михладингиз!

Сизлар Исони ўлдирган бўлсангиз ҳам, Худо Уни ўликдан тирилтирди. Шундай қилиб башорат амалга ошди, унда шундай ёзилган эди: “Сен Азизингизни қабрда чиришига йўл қўймайсан”. Биз эса Худо Исони ҳаётга қайтарганига гувоҳмиз.

Ота Худо Исога Унинг ўнг томонида ўтириш шарафини берди. Исо эса ваъда қилганидек, Муқаддас Руҳни бизга юборди. Ҳозир сиз кўраётган ва эшитаётган барча нарсаларни қилаётган Муқаддас Руҳдир.

Сиз Исо исмли бу Одамни хочга михладингиз. Аммо билингки, Худо Уни Масиҳ ва мавжуд бўлган барча нарсаларнинг ҳукмдори қилди”.

Бутрусни тинглаган одамлар унинг сўзларидан чуқур ҳаяжонда эдилар. Улар Бутрус ва шогирдлардан: “Биродарлар, биз нима қилишимиз керак?” — деб сўрадилар.

Бутрус жавоб берди: “Ҳаммангиз Худодан гуноҳлар кечирилишини олишингиз керак. Шунинг учун, ҳар бирингиз тавба қилиб, Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар. Шунда Худо сизларга Муқаддас Руҳни туҳфа қилади”.

Ўша куни уч мингга яқин одам Бутруснинг сўзларига ишонди. Улар гуноҳлари учун тавба қилдилар, сувга чўмдирилдилар ва Исонинг шогирдлари бўлиб, имонлилар жамоатига қўшилдилар.

Имонлилар тез-тез йиғилишар эди. Улар доим ҳаворийларнинг таълимотини ўрганардилар, ибодатда бўлиб, Худога ҳамду сано айтардилар. Имонлилар биргаликда овқатланиб, бор нарсаларини бир-бирлари билан баҳам кўрар эдилар. Шаҳардаги барча улар ҳақда яхши фикрда эди. Кундан кунга имонлилар сони ортиб борарди.

相关信息

人生箴言 - GRN提供几千种语言的福音音频信息,包含圣经信息,救赎和基督徒生活。

免费下载 - 免费下载传福音及发展教会所用的录音、图片、文本和其他相关资料。内容包括福音与圣经故事,并已被翻译成上千种语言。

环球录音网音频图书馆 - Mp3,CD和磁带格式的福音材料和圣经教学材料,满足人们不同文化的需求。录音材料的形式多样,包括简单的圣经故事,福音信息,经文朗诵和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons