unfoldingWord 14 - Чўлда сарсон бўлиш

unfoldingWord 14 - Чўлда сарсон бўлиш

Zusammenfassung: Exodus 16-17; Numbers 10-14; 20; 27; Deuteronomy 34

Skript Nummer: 1214

Sprache: Uzbek

Zuschauer: General

Zweck: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

Status: Approved

Skripte dienen als grundlegende Richtlinie für die Übersetzung und Aufnahme in anderen Sprachen. Sie sollten, soweit erforderlich, angepasst werden, um sie für die jeweilige Kultur und Sprache verständlich und relevant zu machen. Einige der verwendeten Begriffe und Konzepte müssen unter Umständen ausführlicher erklärt oder sogar ersetzt oder ganz entfernt werden.

Skript Text

Худо исроилликларга У билан тузилган аҳдда бажарилиши керак бўлган барча қонунларни берганидан кейин, уларни Синай тоғидан олиб кетди. Худо устун шаклидаги булутда халқ олдида кетарди, халқ эса Унга эргашарди. Худо уларни Канъон деб номланган ваъда қилинган ерга олиб боришни хоҳларди.

Худо Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга ваъда қилинган ерни уларнинг авлодларига беришини айтган эди, аммо ўша даврда у ерда турли халқлар яшар эди. Улар канъонликлар деб аталган. Канъноликлар Худога сажда қилмасдилар ва Унга бўйсунмасдилар. Улар сохта худоларга сиғинардилар ва кўп ёвуз ишлар қилардилар.

Худо исроилликларга шундай деди: “Сизлар ваъда қилинганган ерга кирганингизда, барча канъонликларни қириб ташлашингиз керак. Улар билан бирлашманглар ва турмуш қурманглар. Сизлар уларнинг бутларини бутунлай йўқ қилишингиз керак. Агар сиз айганимдек қилмасангиз, унда сизлар Менга эмас, уларнинг сохта худоларига сажда қилишни бошлайсизлар”.

Исроилликлар Канъон чегараларига яқинлашганларида, Мусо Исроилнинг ҳар бир қабиласидан биттадан эркак кишини танлади. У бу ўн икки кишини Канъон ери қандай эканини билиш учун юборди. Шунингдек улар канъонликлар қанчалик кучли ёки заиф эканлигини билишлари керак эди.

Ўн икки эркак қирқ кун давомида Канъон бўйлаб юриб, қайтиб келдилар. Уларнинг ҳаммаси халққа шундай дедилар: “Ер жуда яхши ва мўл ҳосил берар экан!” Аммо улардан ўнтаси: “У жойларнинг шаҳарлари жуда мустаҳкам, одамлари эса дев қомат экан! Агар уларнинг устига бостириб борсак, шубҳасиз, улар бизларни ўлдирадилар”, — деб таъкидлашар эди.

Қолган икки айғоқчи — Холиб ва Нун ўғли Ёшуа эса шундай дедилар: “Ҳақиқатан ҳам Канъон одамлари баланд бўйли ва кучли, лекин биз уларни енга оламиз! Худо биз учун жанг қилади!”.

Бироқ халқ Холиб ва Нун ўғли Ёшуанинг гапларига қулоқ солмади. Одамлар Мусо ва Ҳорундан ғазабланиб: “Нима учун бизни бу дахшатли ерга олиб келдингиз? Мисрда қолганимиз яхши эди. Агар биз ўша ерга борсак, жангда ҳалок бўламиз, хотин ва фарзандларимиз эса Канъон халқларига қул бўладилар”, — деб айтдилар. Халқ уларни Мисрга қайтариб олиб борадиган йўлбошчи танлашни истади.

Халқнинг сўзларини эшитган Худо ғазабланди.У Учрашув Чодирига келиб шундай деди: “Сиз Менга қарши бош кўтарганингиз учун, бутун халқ чўлда сарсон бўлади. Йигирма ёшдан катта бўлганларнинг ҳаммаси шу ерда ўлиб кетади ва Мен сизларга бераётган ерга кира олмайди. У ерга фақат Нун ўғли Ёшуа ва Холиб кирадилар”.

Одамлар Худонинг бу сўзларини эшитгач, гуноҳ қилганларига пушаймон бўлдилар. Улар Канъон халқига қарши урушга боришга қарор қилдилар. Мусо уларни Канъонга қарши урушга бормасликлари ҳақида огоҳлантирди, чунки Худо улар билан бирга бормасди, лекин улар Мусога қулоқ солмадилар.

Худо исроилликлар билан бу жангга бормади ва шунинг учун канъонликлар уларни мағлуб этиб, кўпларини ўлдирдилар. Сўнгра исроилликлар Канъондан жўнаб кетдилар. Шундан сўнг улар қирқ йил чўлда сарсон бўлдилар.

Улар чўлда кезган шу қирқ йил мобайнида Худо улар ҳақида ғамхўрлик қиларди. У уларга осмондан “манна” деб номланган нон берарди. Бу вақт мобайнида Худо уларнинг кийимлари ва пойабзаллари эскиришига йўл қўймади.

Худо уларга мўъжизавий йўл билан сув берар эди. Лекин шунга қарамай, Исроил халқи нолирди ва Худодан, ҳамда Мусодан норози эди. Худо аввалгидек Ўзининг ваъдалирга содиқ қоларди. У Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг авлодлари билан ҳудди ваъда қилганидек йўл тутарди.

Бир куни халқнинг суви тамом бўлди. Шунда Худо Мусога деди: “Қояга сув беришни буюр, шунда ундан сув оқади”. Лекин Мусо бутун халқнинг олдида Худога итоатсизлик қилиб, қояга сув беришни буюриш ўрнига, унга икки маротаба ҳассаси билан урди. Қоядан сув оқди ва барча бу сувдан ичди. Худонинг эса жаҳли чиқди ва У Мусога деди: “Шундай қилганинг учун, сен ваъда қилинган ерга кирмайсан!”

Қирқ йил саҳрода сарсон бўлгандан сўнг, Худога қарши чиққанлар ўлиб кетди. Шунда Худо халқни яна ваъда қилинган ернинг чегарасига олиб келди. Мусо кексайиб қолган эди ва Худо халқнинг йўлбошчиси қилиб Нун уғли Ёшуани танланди. Мусога эса Худо бир куни Мусонинг ўзига ўҳшаш бошқа пайғамбар юборишни ваъда қилди.

Худо Мусога ваъда қилинган ерни кўриш учун тоғнинг чўққисига кўтарилишни буюрди. Мусо ваъда қилинган ерни кўрди, лекин у ерга киришга Худо руҳсат бермади. Кейин Мусо дунёдан ўтди ва исроилликлар ўттиз кун аза тутиб йиғладилар. Нун уғли Ёшуа уларга янги йўлбошчи бўлди. У Худога ишониб, Унга итоаткор бўлгани учун, у халқни яхши бошқарар эди.

Verwandte Informationen

Worte des Lebens - GRN hat Audio-Gospel-Botschaften in tausenden von Sprachen, beinhaltet bibelbasierte Botschaften über die Erettung und das christliche Leben.

Freie Downloads - Hier findet man alle GRN Botschaften, Schriften in vielen Sprachen, plus Bilder und andere verwandte Materialien, verfügbar zum Download.

The GRN Audio Library - Evangelistic and basic Bible teaching material appropriate to the people's need and culture in a variety of styles and formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons