unfoldingWord 35 - Йўқотилган ўғил ҳақида ҳикоя
Omrids: Luke 15
Script nummer: 1235
Sprog: Uzbek
Publikum: General
Formål: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
Status: Approved
Scripts er grundlæggende retningslinjer for oversættelse og optagelse til andre sprog. De bør tilpasses efter behov for at gøre dem forståelige og relevante for hver kultur og sprog. Nogle anvendte termer og begreber kan have behov for mere forklaring eller endda blive erstattet eller helt udeladt.
Script tekst
Бир куни Исо Уни тинглаш учун йиғилган оломонга таълим берарди. Уларнинг орасида Мусонинг қонунини бажармайдиган солиқ йиғувчилар ва бошқа одамлар бор эди. Бу одамларни гуноҳкор деб билишарди.
Фарзийлар ва Қонун муаллимлари Исо у одамлар билан дўст каби гаплашаётганини кўрдилар. Шунинг учун улар ғазабланиб, дедилар: “У нотўғри қилмоқда, У гуноҳкорлар билан гаплашиб, ҳатто улар билан бирга таом тановул қилмоқда”. Исо буни эшитди ва уларга шундай ҳикоя сўзлаб берди:
“Бир одамнинг икки ўғли бор экан. Бир куни кичик ўғли отасига: “Ота, мен ҳозироқ ўзимнинг меросимга эгалик қилишни истайман!” — деди. Шунда отаси бор мол-мулкини икки ўғилга бўлиб берди.
Шундан сўнг кичик ўғил унга тегишли бўлган барча меросни олиб, узоқ юртга жўнади ва у ерда бор пулини гуноҳкор ва бузуқ ҳаётга сарф қилди.
Тез орада ўша мамлакатда қаттиқ очарчилик бошланди ва унинг озуқа учун ҳам пули қолмади. Шу сабабдан у чўчқаларни боқиш учун ишга ёлланди. Бу у топа олган ягона иш эди. У шунчалик оч эди-ки, ҳатто чўчқа овқатини истеъмол қилишга ҳам хурсанд бўларди, лекин бунга руҳсат беришмасди.
Ниҳоят, кичик ўғил ўзига-ўзи деди: “Мен нима қиляпман? Отамнинг кўп хизматкорлари бор ва уларнинг ҳаммаси тўйиб овқатланади, мен эса бу ерда очимдан ўляпман. Мен отамнинг олдига қайтиб, унинг хизматкори бўлишни сўрайман”.
Шундай қилиб, кичик ўғил отасининг уйига қайтиб кетди. У ҳали узоқда бўлганида, отаси уни кўриб, унга раҳми келди. У ўғлини кутиб олиш учун югуриб борди, уни қучоқлади ва ўпди.
Ўғил: “Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Мен сизнинг ўғлингиз бўлишга лойиқ эмасман” — деди.
Бироқ ота ҳизматкорларидан бирига шундай деди: “Тезроқ бориб, энг яхши кийимлардан олиб кел ва ўғлимни кийинтир! Бармоғига узук ва оёғига чориқ кийдир. Кейин бўрдоқи бузоқни сўй. Биз зиёфат қиламиз, чунки ўғлим ўлган эди, лекин ҳозир тирик! У йўқолган эди, аммо ҳозир топилган!”
Ҳамма байрам қила бошлади. Кўп ўтмай, тўнғич ўғил ишлаётган даласидан уйига қайтди. У мусиқа ва рақс товушларини эшитди ва хизматкорларидан бирини чақириб, у ерда нима бўлаётганини сўради.
Тўнғич ўғил, укаси қайтгани учун уйда байрам бўлаётганини билгач, жуда ғазабланди ва ҳатто уйга кирмади. Отаси чиқиб, ундан уйга киришини ўтиниб сўради, ўғли қайтганини у билан бирга нишонлашни илтимос қилди, аммо тўнғич ўғил бош тортди.
У отасига шундай деди: “Шунча йилдан бери сизга астойдил хизмат қилдим. Доим сизга итоат этдим, аммо сиз дўстларим билан хурсандчилик қилишим учун ҳатто кичкина улоқчани ҳам бермагансиз. Анави ўғлингиз эса гуноҳкор ва бузуқ ҳаёт кечириб, пулларингизни кўкка совурди. Энди у уйга қайтди, ва сиз буни нишонлаш учун бўрдоқи бузоқни сўйдингиз!”
Ота жавоб берди: “Ўғлим, сен доим мен билансан, менда бори — сеники. Биз байрам уюштириб, тўғри иш қиляпмиз. Чунки сенинг уканг ўлган эди, лекин ҳозир тирик. У йўқолган эди, аммо ҳозир топилди!””