unfoldingWord 37 - Исо Лазарни ҳаётга қайтаради

unfoldingWord 37 - Исо Лазарни ҳаётга қайтаради

概要: John 11:1-46

文本編號: 1237

語言: Uzbek

聽眾: General

類型/流派: Bible Stories & Teac

目的: Evangelism; Teaching

聖經摘錄: Paraphrase

狀態: Approved

腳本是翻譯和錄製成其他語言的基本指南,它們需要根據實際需要而進行調整以適合不同的文化和語言。某些使用術語和概念可能需要有更多的解釋,甚至要完全更換或省略。

文本文字

Ўша даврда Лазар исмли бир одам яшарди. Унинг Марям ва Марта исмли икки синглиси бор эди. Лазар, Марта ва Марям Исонинг яқин дўстлари эди. Бир куни Исога Лазар оғир касал эканлигини айтишди. Буни эшитган Исо: “Бу касаллик Лазарнинг ўлимга олиб келмайди. Балки у орқали одамлар Худони улуғлайди” — деди.

Исо дўстларини яхши кўрар эди, лекин Лазар касал эканлигини билганидан сўнг, яна иккин кун ўша жойда қолаверди. Кейин У шогирдларига деди: “Яҳудияга қайтайлик”. Лекин шогирдлар жавоб бердилар: “Устоз, яқиндагина Яҳудияда яшайдиган инсонлар сени ўлдирмоқчи эдилар-ку!”. Исо жавобан: “Дўстимиз Лазар ухлаб қолибди, Мен уни уйғотишим керак” — деди.

Исонинг шогирдлари жавоб қайтардилар: “Устоз, Лазар ухлаб қолган бўлса, демак у яхши бўлиб кетади”. Шунда Исо уларга очиқдан-очиқ гапирди: “Лазар ўлди. Ва ўша вақтда Мен у ерда бўлмаганимдан хурсандман. Чунки энди сизлар аниқ менга ишонасизлар”.

Исо дўстлари яшайдиган қишлоққа етиб келганида, Лазарнинг ўлганига тўрт кун бўлган эди. Марта Исони кутиб олиш учун чиқиб, шундай деди: “Устоз, агар Сен бу ерда бўлганингда, акам ўлмас эди. Лекин Худодан сўраган барча нарсангни У Сенга беришига ишонаман”.

Исо жавоб берди: “Мен — Тирилиш ва Ҳаётман. Ким Менга ишонса, ўлса ҳам яшайди. Менга ишонган ҳар бир одам ҳеч қачон ўлмайди. Ишонасанми?”. Марта жавоб берди: “Ҳа, Устоз! Мен Сен — Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигингга ишонаман”.

Кейин Марям келди. У Исонинг оёқларига йиқилиб: “Устоз, агар Сен шу ерда бўлганингда, акам ўлмаган бўлар эди” — деди. Исо опа- сингиллардан сўради: “Лазарни қаерга қўйдингиз?” Улар: “Қабрга. Бориб қара” — деб жавоб бердилар. Исо йиғлаб юборди.

Қабр ғорда жойлашган бўлиб, унга кириш жойи катта тош билан ёпилган эди. Исо қабрга яқинлашиб: “Тошни ағдаринг” — деди. Аммо Марта жавоб берди: “Лазар ўлганига тўрт кун бўлди. Унинг жасади ҳидланиб қолган”.

Исо жавоб берди: “Агар Менга ишонсанг, Худонинг қудратини кўришингни айтмадимми?”. Одамлар қабрни бекитган тошни орқага сурдилар.

Исо осмонга қараб, шундай деди: “Ота, Мени эшитаётганинг учун Сенга шукурлар айтаман. Сен Мени доим эшитишингни биламан. Аммо буларнинг ҳаммасини шу ерда турган халқ Мени Сен юборганингга ишонишига ёрдам бериш учун айтяпман”. Сўнг Исо баланд овозда: “Лазар, ташқарига чиқ!” — деди.

Лазар қабрдан чиқиб келди! У кафанга ўралган эди. Исо одамларга: “Кафанини ечинглар, уни озод қилинглар!” — деди. Бу мўжизани кўрган кўплаб яҳудийлар Исога ишондилар.

Бироқ яҳудий руҳонийлари ва фарзийлар халқ Исога Масиҳ деб имон келтира бошлашидан хавфсирадилар. Шу сабабдан улар Исони ва Лазарни ўлдириш тўғрисида режа тузиш учун бирга йиғилдилар.

相關信息

生命之道 - 環球錄音網擁有用數以千計的語言去錄製的福音信息,內容包括一些有關救恩和基督徒樣式的聖經信息。

免費下載 - 免費下載傳教及發展教會組織所用的錄音、圖片、文本和其他相關資料。內容包括聖經故事與傳教課程,并已被翻譯成上千種語言。

環球錄音網音頻圖書館 - 提供mp3,CD和磁帶形式的傳播福音和基本的宣教材料,適宜人們的需要和文化。錄音材料的形式多樣,包括簡單的聖經故事,福音信息,經文朗誦和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons