unfoldingWord 26 - Исо хизматини бошлайди

unfoldingWord 26 - Исо хизматини бошлайди

概要: Matthew 4:12-25; Mark 1-3; Luke 4

文本編號: 1226

語言: Uzbek

聽眾: General

類型/流派: Bible Stories & Teac

目的: Evangelism; Teaching

聖經摘錄: Paraphrase

狀態: Approved

腳本是翻譯和錄製成其他語言的基本指南,它們需要根據實際需要而進行調整以適合不同的文化和語言。某些使用術語和概念可能需要有更多的解釋,甚至要完全更換或省略。

文本文字

Исо шайтонни васвасасидан ўтганидан сўнг, У Жалилага, Ўз яшаш жойига қайтди. Муқаддас Руҳ Унга улкан куч ато этарди. Исо Жалила бўйлаб бир шаҳардан бошқа шаҳарга юриб, турли жойларга борар эди ва одамларга насиҳатлар берар эди. Барча У ҳақда яхши фикрда эди.

Бир куни Исо унинг болалиги ўтган Носира шаҳрига боради. Шанба куни Исо синагогага, ибодат жойига борди. У ерда У овоз чиқариб ўқиши учун, Унинг қўлига Ишаё пайғамбарнинг сўзлари ёзилган ўроғлик қоғозни беришди. Исо уни очиб, ўқий бошлади.

У овоз чиқариб ўқиди: “Мен ночорларга хушхабарни етказишим учун, Худо Менга Ўз Руҳини берди. У Мени асирларни озод қилишим, кўрларнинг кўзларини очишим ва эзилганларни эркинликка чиқаришим учун юборди. Бу Эгамиз бизга меҳрибон бўладиган ва бизга ёрдам берадиган вақтдир”.

Шундан кейин Исо ўтирди. У ерда ўтирганларнинг барчаси Унга диққат билан қарарди. Улар Исо ўқиган Муқаддас битикнинг парчаси Масиҳ ҳақида ёзилганини билар эдилар. Исо деди: “Мен ҳозир сизларга ўқиганларимнинг барчаси шу дам амалга ошмоқда”. Барча одамлар жуда ҳайратландилар. Улар: “Бу Юсуфнинг ўғли эмасми?”- дердилар.

Шунда Исо деди: “Пайғамбар ўзи ўсган шаҳарда ҳеч қачон қабул қилинмаслиги ҳақиқатдир. Илёс Пайғамбар даврида Исроилда бева аёллар кўп эди. Лекин уч ярим йил ёмғир ёғмаганида, Худо Илёсни Исроиллик бева аёлнинг олдига эмас, балки бошқа халқдан бўлган бева аёлнинг олдига юборди”.

Исо сўзини давом эттирди: “Элишай пайғамбар даврида ҳам Исроилда тери касаллигига чалинган одамлар кўп эди. Лекин Элишай уларнинг ҳеч бирига шифо бермади. Аммо Исроилнинг душманларидан бири, Нўъмон исмли қўмондоннинг тери касаллини шифолади”. Исонинг сўзларини эшитган одамлар яҳудий эди. Шунинг учун Ундан бундай сўзларни эшитиб, улар ғазабландилар.

Носира аҳолиси Исони ушлаб олиб, Уни синагогадан олиб чиқди. Улар Исони пастга ташлаб ўлдириш мақсадида, Уни қоянинг четига олиб келдилар. Аммо Исо оламоннинг орасидан ўтди ва Носирадан чиқиб кетди.

Шундан сўнг Исо бутун Жалила ҳудуди бўйлаб юрарди, Унинг олдига тўда-тўда оломон келарди. Оломон Исо олдига кўп хасталарни, шунингдек кўрларни, чўлоқларни, карларни ва соқовларни олиб келарди. Исо эса уларга шифо берар эди.

Шунингдек Исо олдига ёвуз руҳга чалинган кўп одамларни олиб келишган. Исо ёвуз руҳларга одамдан чиқишни буюрганида, улар бўйсунарди. Кўпинча ёвуз руҳлар: “Сен — Худонинг Ўғлисан!” — деб қичқиришарди. Лекин Исо уларга Унинг Кимлигини айтишни тақиқлар эди. Оломон ҳайратда қолиб, Исода бўлган куч ва ҳокимият учун Худони улуғлар эди.

Кўпчилик одамлар Исога эргашарди ва уларнинг баъзилари Унинг шогирдларига айланар эди. Исо Ўз шогирдлари орасидан 12 кишини танлади, улар Исонинг алоҳида вакиллари бўлдилар. Исо уларни “ҳаворийлар” деб номлади. Ҳаворийлар Исо билан юриб, Ундан таълим олар эдилар.

相關信息

生命之道 - 環球錄音網擁有用數以千計的語言去錄製的福音信息,內容包括一些有關救恩和基督徒樣式的聖經信息。

免費下載 - 免費下載傳教及發展教會組織所用的錄音、圖片、文本和其他相關資料。內容包括聖經故事與傳教課程,并已被翻譯成上千種語言。

環球錄音網音頻圖書館 - 提供mp3,CD和磁帶形式的傳播福音和基本的宣教材料,適宜人們的需要和文化。錄音材料的形式多樣,包括簡單的聖經故事,福音信息,經文朗誦和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons