unfoldingWord 24 - Яҳё Исони чўмдиради
概要: Matthew 3; Mark 1; Luke 3; John 1:15-37
文本編號: 1224
語言: Uzbek
聽眾: General
目的: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
狀態: Approved
腳本是翻譯和錄製成其他語言的基本指南,它們需要根據實際需要而進行調整以適合不同的文化和語言。某些使用術語和概念可能需要有更多的解釋,甚至要完全更換或省略。
文本文字
Закариё ва Элисабетнинг ўғли Яҳё улғайиб, пайғамбар бўлди. У чўлда яшаб, ёввойи асал билан чигиртка ерди ва туя жунидан қилинган кийим киярди.
Кўплаб одамлар Яҳёни тинглаш учун чўлга келишарди. У қуйидаги сўзлар билан ваъз қиларди: “Гуноҳларингизга тавба қилинглар, зеро Худонинг Шоҳлиги яқинлашмоқда!”
Яҳёнинг сўзларини эшитган кўп одамлар гуноҳларига тавба қилардилар ва Яҳё уларни Иордан дарёсида сувга чўмдирарди. Чўмдирилиш учун кўплаб дин уламолари ҳам келишарди, лекин улар ўз гуноҳларини тан олмасдилар ва тавба қилмасдилар.
Яҳё дин уламоларига деди: “Сизлар заҳарли илонсизлар! Тавба килинглар ва ўзгаринглар. Худо яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахтни кесиб, оловга ташлайди”. Кўпчилик Яҳёни Худодан келган пайғамбар деб биларди ва уни ҳурмат қиларди. Яҳё пайғамбарлар айтганларини амалга оширди: “Қара, Мен Сендан олдин Ўз элчимни юбораман, у Сенга йўл ҳозирлайди. Барча жарликлар тўлдирилсин, тоғлар пасайсин, эгри йўллар тўғрилансин ва қийшиқ йўллар текислансин”.
Айрим дин уламолари Яҳёдан: “Сен Масиҳмисан?” — деб сўрашарди. Яҳё эса : “Мен Масиҳ эмасман. У мендан кейин келади. У шунчалик қудратлики, мен ҳатто Унинг чориқларини ечишга ҳам лойиқ эмасман” — деб жавоб берарди.
Эртаси куни Исо сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё Уни кўриб: “Қаранглар! Мана Худонинг Қўзиси, У дунёнинг гуноҳларини олиб ташлайди” — деди.
Кейин Яҳё Исога деди: “Мен Сени сувга чўмдиришга лойиқ эмасман. Сен мени чўмдиришинг керак”. Лекин Исо деди: “Йўқ, сен Мени сувга чўмдиришинг керак, чунки Худонинг иродаси шундай амалга ошади”. Шундан кейин, Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган бўлса ҳам, Яҳё Уни сувга чўмдирди.
Исо чўмдирилгандан сўнг сувдан кўтарилганида, Худонинг Руҳи каптар кўринишида осмондан тушиб, Исонинг устига қўнди. Шу заҳоти Худо осмондан: “Бу Менинг Ўғлим! Мен Уни севаман ва Ундан жуда мамнунман!” — деди.
Худо Яҳёга ҳаммаси айнан шундай бўлишини илгари айтган эди: “Муқаддас Руҳ тушиб, сен чўмдирган бир Одамга қўнади. Ўша Одам Худонинг Ўғлидир”. Бу ҳикоя бизга фақат ягона Худо борлигини ва У уч Шахсда эканини кўрсатади. Яҳё Исони чўмдирганида Ота-Худо гапирганини эшитди, Ўғил-Худони, яъни Исони, шунингдек Муқаддас Руҳ-Худони кўрди.