unfoldingWord 20 - Асирга олиниш ва қайтиш

unfoldingWord 20 - Асирга олиниш ва қайтиш

概要: 2 Kings 17; 24-25; 2 Chronicles 36; Ezra 1-10; Nehemiah 1-13

文本編號: 1220

語言: Uzbek

聽眾: General

目的: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

狀態: Approved

腳本是翻譯和錄製成其他語言的基本指南,它們需要根據實際需要而進行調整以適合不同的文化和語言。某些使用術語和概念可能需要有更多的解釋,甚至要完全更換或省略。

文本文字

Исроил ҳам, Яҳудия ҳам, Худога қарши гуноҳ қиларди. Улар Худо Синай тоғида улар билан тузган аҳдни бузардилар. Халқ тавба қилиб, яна Худога сажда қилишлари учун, Худо бир неча марта пайғамбарларни юборди, лекин одамлар Унга қулоқ солмасдилар.

Худо иккала шоҳликни ҳам итоатсизлик учун жазолаб, душманлар уларни қириб ташлашларига йўл қўярди. У даврларда энг кучли давлатлардан бири Оссурия деб номланарди. Оссурияликлар бошқа халқлар билан бешафқатча йўл тутардилар. Улар Исроилга ҳужм қилиб, уни босиб олдилар. Оссурияликлар Исроил шоҳлигидаги кўпчиликни ўлдириб, барча қимматбаҳо нарсаларни олиб кетиб, давлатнинг кўп қисмини ёқиб юбордилар.

Бундан ташқари, оссурияликлар барча сардорлар, усталар ва бой одамларни Оссурияга олиб кетдилар. Исроилда фақат қамбағал одамлар қолди.

Кейин оссурияликлар олдин Исроил шоҳлиги бўлган ерга бошқа халқларни жойлаштирдилар. Бу халқлар вайрона бўлган шаҳарларни бошқатдан қурдилар. Улар қолган исроилликлар билан турмуш қурдилар. Бошқа халқлар билан турмуш қурган исроилликларнинг авлодлари самарияликлар деб аталардилар.

Яҳудия аҳолиси Худо Исроилни итоатсизлик ва имонсизлик учун қандай жазолаганини қўрарди. Лекин шунга қарамай, улар бутларга ва Канъоннинг санамларига сажда қилишни давом эттирдилар. Уларни огоҳлантириш учун Худо пайғамбарларни юборарди, лекин одамлар қулоқ солмасдилар.

Оссурияликлар Исроилни вайрон қилганидан сўнг тахминан 100 йил ўтиб, Худо Яҳудияга Бобил шоҳи Навухадназарни юборди. Ўша пайтда Бобил қудратли империя эди. Яҳудия шоҳи Навухадназарнинг хизматкори бўлишга ва ҳар йили унга ўлпон тўлашга мажбур бўлди.

Лекин бир неча йил ўтгач, Яҳудия шоҳи Бобилга қарши кўтарилди. Шунда бобилликлар қайтиб келиб, Яҳудияга ҳужум қилдилар. Улар Қуддусни қўлга олиб, Маъбадни вайрон қилдилар, ҳамда шаҳар ва Маъбаднинг барча хазиналарини олиб кетдилар.

Исён учун жазо сифатида Навухадназарнинг аскарлари Яҳудо шоҳининг ўғилларини унинг кўз ўнгида ўлдирдилар, кейин эса унинг кўзларини ўйиб ташладилар. Улар шоҳни Бобилга олиб кетдилар ва у зиндонда вафот этди.

Навухадназар ва унинг қўшини деярли бутун Яҳудо ҳалқини Бобилга олиб кетиб, энг камбағалларни эса ерга ишлов бериш учун қолдирдилар. Худонинг ҳалқи ваъда қилинган ердан ташқарида яшашга мажбур бўлган вақт Бобил асирлиги деб аталади.

Худо Ўз ҳалқини гуноҳлар учун жазолаб, улар асирга олинишига руҳсат берган бўлса ҳам, У Ўз ҳалқини унутмасди ва Ўз ваъдаларини ёдда тутарди. Худо Ўз ҳалқига ғамҳўрлик қилишда давом этиб, пайғамбарлари орқали уларга мурожаат қиларди. Худо 70 йилдан кейин исроилликлар яна ваъда қилинган ерга қайтишларини ваъда қилган эди.

Тахминан 70 йилдан кейин Форс шоҳи Куруш Бобилни яксон қилди. Энди кўп ҳалқлар устидан Бобил империяси эмас, Форс империяси ҳукмронлик қила бошлади. Ўша даврда исроилликларни яҳудийлар деб номладилар. Уларнинг кўпчилиги бутун ҳаётини Бобилда ўтказган эдилар. Ўз ерини эслай оладиган бир нечтагина кекса яҳудийлар қолган эди.

Форс империяси кучли эди, лекин форслар бўйсунган ҳалқларга яхши муносабатда бўлганлар. Куруш Форс империясининг шоҳи бўлиши билан бир амр берди, унга кўра барча Яҳудия ерига қайтишни хоҳлаган яҳудийлар Форс империясини қолдириб кетишлари мумкин эди. У ҳатто Маъбад тикланиши учун зарур бўладиган барча нарсаларни ҳам берди! Шундай қилиб, асирликдаги 70 йилдан сўнг яҳудийларнинг кичик гуруҳи Қуддус шаҳрига қайтди.

Улар Қуддусга қайтганларида Маъбадни ва шаҳар атрофидаги деворларни тикладилар. Яҳудийлар ҳали ҳам форсларга қарам бўлсалар-да, улар яна ваъда қилинган ерда яшаб, Худога Маъбадда сажда қила бошладилар.

相關信息

生命之道 - 環球錄音網擁有用數以千計的語言去錄製的福音信息,內容包括一些有關救恩和基督徒樣式的聖經信息。

免費下載 - 免費下載傳教及發展教會組織所用的錄音、圖片、文本和其他相關資料。內容包括聖經故事與傳教課程,并已被翻譯成上千種語言。

環球錄音網音頻圖書館 - 提供mp3,CD和磁帶形式的傳播福音和基本的宣教材料,適宜人們的需要和文化。錄音材料的形式多樣,包括簡單的聖經故事,福音信息,經文朗誦和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons