unfoldingWord 09 - Худо Мусони чақиради

unfoldingWord 09 - Худо Мусони чақиради

概要: Exodus 1-4

文本編號: 1209

語言: Uzbek

聽眾: General

目的: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

狀態: Approved

腳本是翻譯和錄製成其他語言的基本指南,它們需要根據實際需要而進行調整以適合不同的文化和語言。某些使用術語和概念可能需要有更多的解釋,甚至要完全更換或省略。

文本文字

Юсуфнинг вафотидан сўнг унинг барча қариндошлари Мисрда қолдилар. Улар ва уларнинг авлодлари у ерда кўп йил яшадилар ва уларнинг фарзандлари кўп бўлди. Уларни исроилликлар деб атардилар.

Орадан асрлар ўтди. Исроилликларнинг сони анча кўпайди. Мисрликлар Юсуфни ва у қилган ишларни унутиб юбордилар. Исроилликлар шунчалар кўпайдиларки, мисрликлар улардан қўрқа бошладилар. Ўша даврда ҳукм сурган фиръавн исроилликларни қулларга айлантирди.

Мисрликлар исроилликларни кўп бинолар, ҳатто шаҳарлар қуришга мажбурлардилар. Оғир меҳнат туфайли исроилликларнинг ҳаёти машаққатли бўла бошлади. Лекин Худо уларга барака берарди ва улар кўп фарзанд кўрардилар.

Фиръавн исроилликлар кўп фарзандли бўлаётганини кўрарди. Шунда у ҳалққа исроилликларнинг ўғил чақалокларини Нил дарёсига ташлаб, уларни ўлдиришни буюрди.

Ўша вақтда бир исроиллик аёл уғил туғди ва у гўдакни узоқ вақт яшириб юрди.

Болани яшириш имконсиз бўла бошлаганидан сўнг, онаси уни ўлимдан қутқариш учун саватга солди ва Нил дарёсидаги қамишзорда қолдирди. Боланинг опаси у билан нима бўлишини кузатиб турар эди.

Шу вақтда фиръавннинг қизи чўмилиш учун Нилга келди. У саватни кўриб қолиб, унинг ичига қаради. Чақалоқни кўриб, унга раҳми келди. Ўша ерда турган чақалоқнинг опаси фиръавннинг қизига исроиллик энагани ёллашни таклиф қилди. Фиръавннинг қизи бу аёлни чақалоқнинг онаси эканлигини билмай, уни энага сифатида ёллади. Бола ўсиб, она сутига муҳтож бўлишни тўхтатганидан сўнг, онаси уни фиръавннинг қизига қайтариб берди ва у болани ўғилликка олиб, унга Мусо деб исим берди.

Мусо улғайди. Кунларнинг бирида у исроиллик қулни мисрлик одам ураётганни кўриб қолди. Мусо ўз халқидан бўлган одамни қутқаришга ҳаракат қилди.

Ён атрофда ҳеч ким йўқлигини кўргач, Мусо мисрлик одамни ўлдирди ва унинг танасини қумга кўмиб қўйди. Лекин бу воқеа сир бўлиб қолмади.

Мусонинг қилган иши тўғрисидаги хабар фиръавнгача етиб борди. У Мусони ўлдириш тўғрисида буйруқ берди, лекин Мусо Мисрдан чўлга қочиб кетди. Фиръавннинг аскарлари уни топа олмадилар.

Мисрдан йироқдаги чўлда Мусо чўпонлик қилди. У ўша ерлик бир аёлга уйланди ва улар икки ўғил фарзадли бўлдилар.

Мусо қайнатасининг қўйларини боқиб юрарди. Бир куни у ёниб турган бутани кўриб қолди. Бу бута ёнарди, аммо ёниб тугамасди. Буни кўриш учун Мусо ёниб турган бутага яқинлашди. Шунда унга Худо мурожаат қилди: “Мусо, оёқ кийимингни еч! Сен муқаддас ерда турибсан”.

Сўнг Худо шундай деди: “Мен Ўз халқимнинг азобларини кўрдим. Мен сени фиръавн олдига жўнатаман, сен Исроил халқини улар ҳозир қулликда бўлган Мисрдан олиб чиқасан. Мен уларга Канъон ерини бераман. Бу ерларни Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга ваъда қилган эдим”.

Мусо Худодан сўради: “Халқ мени ким юборганини билишни истасачи? Уларга нима деб жавоб бераман?” Худо шундай жавоб берди: “МЕН ДОИМ БОР БЎЛГАН ХУДОМАН. Уларга ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз сени юборганини айт. Бу абадий Менинг номимдир”.

Мусо қўрқиб, фиръавннинг олдига боргиси келмади, чунки у яхши гапира олмасди. Лекин Худо Мусога ёрдамчи қилиб акаси Ҳорунни жўнатди.

相關信息

生命之道 - 環球錄音網擁有用數以千計的語言去錄製的福音信息,內容包括一些有關救恩和基督徒樣式的聖經信息。

免費下載 - 免費下載傳教及發展教會組織所用的錄音、圖片、文本和其他相關資料。內容包括聖經故事與傳教課程,并已被翻譯成上千種語言。

環球錄音網音頻圖書館 - 提供mp3,CD和磁帶形式的傳播福音和基本的宣教材料,適宜人們的需要和文化。錄音材料的形式多樣,包括簡單的聖經故事,福音信息,經文朗誦和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons