unfoldingWord 01 - Дунёнинг яратилиши

unfoldingWord 01 - Дунёнинг яратилиши

概要: Genesis 1-2

文本編號: 1201

語言: Uzbek

主題: Bible timeline (Creation)

聽眾: General

目的: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

狀態: Approved

腳本是翻譯和錄製成其他語言的基本指南,它們需要根據實際需要而進行調整以適合不同的文化和語言。某些使用術語和概念可能需要有更多的解釋,甚至要完全更換或省略。

文本文字

Азалда хаммаси қандай бўлгани ва яратилгани ҳакида. Олти кун ичида Худо борлиқни ва ундаги барча нарсани яратди. Биринчи куни Худо ерни яратди. Худо ҳали бошқа ҳеч нарса яратмагани учун, ер юзи қоронғу ва бўм-бўш эди. Сувнинг устида фақат Худонинг Руҳи бўларди.

Шунда Худо: “Ёруғлик бўлсин!” — деди ва ёруғлик пайдо бўлди. Худо ёруғлик яхши эканини кўрди ва уни “кун” деб атади. У ёруғликни зулматдан ажратиб, зулматни “тун” деб атади. Ерни ва ёруғликни Худо биринчи куни яратди.

Яратилишнинг иккинчи куни Худо: “Сувни устида гумбаз пайдо булсин” — деди ва гумбаз пайдо булди. Худо уни “осмон” деб атади.

Яратилишнинг учинчи куни Худо: “Сув бирга йиғилсин ва қуруқлик пайдо булсин” — деди. У қуруқликни “ер” деб, сувни эса “денгиз” деб атади. Худо Ўзи яратган барча нарсаларга қаради ва уларнинг яхши эканлигини кўрди.

Кейин Худо: “Ер юзида барча турдаги ўсимликлар ва дарахтлар ўссин” деб айтди ва шундай бўлди. Худо Ўзи яратганига қараб, уни яхши эканлигини кўрди.

Яратилишни тўртинчи куни Худо: “Осмонда ёритқичлар бўлсин!” деб айтди. Ва осмонда қуёш, ой ва юлдузлар пайдо бўлди. Худо уларни ер юзини ёритиш, ҳамда кунларни ва тунларни, йилларни ва фаслларни алмашишини кузатиш учун яратди. Худо Ўзи яратганига қараб, уни яхши эканлигини курди.

Бешинчи куни Худо деди: “Сув тирик жониворлар билан тўлсин ва осмонда қушлар учсин!”. Шундай қилиб Худо сувда сузадиган хайвонларни ва барча қушларни яратди. Худо уларга қараб, улар яхши эканлигини кўрди ва уларни баракалади.

Яратилишни олтинчи куни Худо: “Ер юзи барча турдаги хайвонларга тўлсин” — деб айтди ва Худо айтганидек бўлди. Хайвонларнинг баъзилари уй хайвонлари эди, баъзилари ёввойи хайвонлар ва қолганлари судралувчилар эди. Худо уларга қараб, уларни яхши эканлигини кўрди.

Сўнг Худо деди: “Ўз суратимизда, Ўзимизга ўхшаган инсонларни яратамиз. Улар ер ва барча ҳайвонлар устидан ҳокимиятга эга бўладилар”.

Худо тупроқни олиб, ундан одамни ясади ва унга ҳаёт нафасини пуфлади. Бу инсон Одам Ато деб номланди. Сўнг Худо катта боғ яратиб, боғни парвариш қилсин деб, Одам Атони у ерга жойлади.

Худо боғ ўртасида иккита ўзгача дарахт ўтқазди — ҳаёт дарахти ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти. Худо Одам Атога боғдаги барча дарахтларнинг мевасини ейишга руҳсат берди, фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти меваларини емасликни буюрди. Бу дарахт мевасини ейиши билан ўлишини Одам Атога айтди.

Сўнг Худо: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас. Одам Атога ёрдамчи керак”, деди. Худо унинг олдига ҳайвонларни олиб келди, ва Одам Ато ҳайвонларга ном берди. Аммо ҳеч бир ҳайвон Одам Атога ёрдамчи бўла олмади.

Шунда Худо Одам Атога чуқур уйқу юборди. Ухлаб ётганида, қовургаларидан бирини олиб, бу қовурғадан аёлни яратди ва уни Одам Атонинг олдига олиб келди.

Одам Ато аёлни кўрдиб деди:- “Ва ниҳоят у менга ўхшаш экан! У аёл бўлади, чунки у эркак кишининг қовурғасидан олинган”. Шу сабдан инсон ота-онасини қолдириб ўз хотини билан бир тан бўлади.

Худо эркак ва аёлни Ўз суратида яратгандан кейин уларни: “фарзанд ва невараларингиз кўп бўлсин, ер юзини тўлдиринглар!”- деб дуо қилди. Худо Ўзи яратганлари яхши эканлигини кўриб жуда хурсанд бўлди. Бу яратилишнинг олтинчи куни эди.

Еттинчи кунга келиб Худо Ўз ишларини тугатди. У еттинчи кунни марҳаматлади ва муқаддас деб эълон қилди, чунки У шу кунда яратишни ниҳоясига етказди. Коинот ва бутун борлиқ шу тариқа яратилган эди.

相關信息

生命之道 - 環球錄音網擁有用數以千計的語言去錄製的福音信息,內容包括一些有關救恩和基督徒樣式的聖經信息。

免費下載 - 免費下載傳教及發展教會組織所用的錄音、圖片、文本和其他相關資料。內容包括聖經故事與傳教課程,并已被翻譯成上千種語言。

環球錄音網音頻圖書館 - 提供mp3,CD和磁帶形式的傳播福音和基本的宣教材料,適宜人們的需要和文化。錄音材料的形式多樣,包括簡單的聖經故事,福音信息,經文朗誦和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons