選擇語言

mic

分享

分享鏈接

QR code for https://globalrecordings.net/script/9260

unfoldingWord 12 - Чиқиш

unfoldingWord 12 - Чиқиш

概要: Exodus 12:33-15:21

文本編號: 1212

語言: Uzbek

聽眾: General

目的: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

狀態: Approved

腳本是翻譯和錄製成其他語言的基本指南,它們需要根據實際需要而進行調整以適合不同的文化和語言。某些使用術語和概念可能需要有更多的解釋,甚至要完全更換或省略。

文本文字

Исроилликлар Мисрдан хурсандчилик билан чиқардилар. Улар энди қул эмасдилар ва Худо ваъда қилган ерга кетаётган эдилар! Мисрликлар исроилликлар сўраган барча нарсани, ҳатто олтин, кумуш ва қимматбаҳо буюмларни ҳам бердилар. Исроилликлар Мисрдан чиқиб кетаётганларида бошқа ҳалқ вакиллари ҳам Худога ишониб, исроилликлар билан бирга Мисрдан чиқиб кетдилар.

Худо ҳамиша улар билан бирга бўлиб, уларни етакларди. Улар шунчаки Унга эргашишлари керак эди. Худо исроилликлар олдида кундуз куни устун шаклидаги булутда, кечаси эса устун шаклидаги оловда юрарди.

Бир неча кундан кейин фиръавн ва унинг ҳалқи ўз фикридан қайтдилар. Улар исроилликлар яна уларнинг қули бўлишини хохлаб қолдилар. Шунинг учун улар исроилликларнинг изидан қувиб кетдилар. Буни Худо қилган эди, токи барча одамлар Эгамиз фиръавндан ва бутун Миср худоларидан устун эканлигини кўрсинлар.

Исроилликлар улар томон яқинлашаётган Миср лашкарини кўрганларида, фиръавн аскарлари ва Қизил денгиз орасида тузоққа тушганларини тушундилар. Улар қаттиқ қўрқиб кетиб, Мусога шундай дердилар: “Чўлда ўлиб кетганимиздан кўра, мисрликларнинг қули бўлиб қолганимиз яхши эди!”

Мусо исроилликларга жавоб бериб деди: “Қўрқишни бас қилинглар! Бугун Худо сизлар учун жанг қилади ва сизларни қутқаради”. Сўнг Худо Мусога деди: “Халққа буюр, улар Қизил денгиз томон юрсинлар”.

Шу он Исроил халқини етаклаб келаётган устун шаклидаги булут жойидан қўзғалиб, халқ ва Миср лашкари орасига жойлашди. Кечаси эса булут устун кўринишидаги оловга айланди ва мисрликлар тун бўйи исроилликларга яқинлаша олмадилар.

Худо Мусога денгиз устида қўлини кўтаришни буюрди. Мусо қўлини кўтарганида Худо шамол юборди. Бу шамол денгиз сувларини ўнгга ва чапга ажратди ва шу тариқа денгизда йўл пайдо бўлди.

Исроилликлар денгизни қуруқ йўлдан босиб ўтдилар, уларнинг иккала томонида эса сув деворлари турарди.

Исроилликлар қочиб кетаётганини кўриб, мисрликлар қувишда давом этишни қарор қилдилар.

Улар денгиздаги йўл бўйлаб исроилликларнинг кетидан шошилдилар. Лекин Худо мисрликларни саросимага тушурди. Уларнинг жанг аравалари лойга ботди ва улар шундай деб қичқирдилар: “Қочамиз! Худонинг Ўзи исроилликлар учун курашмоқда!”

Барча исроилликлар денгизнинг нариги томонига ўтганида, Худо Мусога яна бир бор қўлини сувнинг устида кўтаришни буюрди. Мусо ҳудди шундай қилди ва сув яна ўз жойига қайтиб, мисрликларни босди. Мисрнинг бутун лашкари чўкиб кетди.

Исроилликлар мисрликларнинг ўлганини кўриб, Худога ишондилар ва Мусо Худонинг пайғамбари эканлигини тан олдилар.

Исроилликлар Худо уларни ўлим ва қулликдан қутқарганидан ғоят хурсанд бўлардилар. Энди улар Худога бўйсуниб, Унга эркин хизмат қила олардилар! Исроилликлар ўзлари эга бўлган озодликни нишонлаб, ҳамда Худо уларни Миср лашкаридан қутқаргани учун Уни улуғлаб, кўп қўшиқ куйлардилар.

Худо исроилликларга У халққа мисрликлар устидан ғалаба бериб, қулликдан озод қилганини хотирлаб, ҳар йили байрам қилишларини буюрди. Бу байрам Фисиҳ деб аталарди. Фисиҳ байрамига исроилликлар нуқсонсиз қўзичоқни сўйиб, уни хамиртурушсиз пиширилган нон билан ердилар.

相關信息

生命之道 - 環球錄音網擁有用數以千計的語言去錄製的福音信息,內容包括一些有關救恩和基督徒樣式的聖經信息。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons