unfoldingWord 31 - Исо сувнинг устида юради
概要: Matthew 14:22-33; Mark 6:45-52; John 6:16-21
文本编号: 1231
语言: Uzbek
听众: General
目的: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
状态: Approved
脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。
文本正文
Исо оломонни овқатлантирганидан сўнг, шогирдларига қайиққа ўтириб, қўлнинг у қирғоғига сузиб ўтишни буюрди. Исо одамларни уйларига қўйиб юборди, Ўзи эса ибодат қилиш учун тоққа кўтарилди. У ерда ёлғиз қолиб, тунгача ибодат қилди.
Шу вақтда шогирдлар қайиқда сузиб кетардилар. Қарши шамол эсгани туфайли, улар ярим кечагача атига кўлнинг ўртасига етиб бордилар.
Шу орада Исо ибодатни якунлаб, шогирдлари томон йўл олди. У сув устида юриб, қайиққа яқинлашарди.
Шогирдлар Уни кўриб, қўрқиб кетдилар, чунки Уни арвоҳ деб ўйладилар. Исо уларнинг қўрққанини кўрди ва шунинг учун уларга шундай деди: “Қўрқманглар. Бу Мен!”
Шунда Бутрус Исога деди: “Устоз, агар бу Сен бўлсанг, менга сув устида юриб, Сенинг олдингга келишни буюр”. Исо Бутрусга: “Кел!” — деди.
Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юриб, Исонинг олдига кетди. Аммо бир оз юргач, назарини Исодан узди ва кучли шамол эсаётганини, атрофда катта тўлқинлар борлигини пайқади.
Бутрус қўрқиб кетди ва чўка бошлади. “Устоз, мени қутқар!” — деб бақирди. Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, уни ушлаб олди. У Бутрусга шундай деди: “Имонинг шунчалар суст! Нега иккиланишни бошладинг?”
Шундан сўнг Бутрус ва Исо қайиққа тушдилар, шамол дарҳол тўхтади, сув эса тинчланди. Шогирдлар жуда ҳайратландилар. Улар Исога сажда қилиб: “Сен ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғлисан!” — дедилар.