unfoldingWord 29 - Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя
概要: Matthew 18:21-35
文本编号: 1229
语言: Uzbek
听众: General
目的: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
状态: Approved
脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。
文本正文
Бир куни Бутрус Исодан сўради: “Устоз, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечиришим керак? Етти мартами?”. Исо жавоб берди: “Етти марта эмас, етмиш карра етти марта!”. Исо биз доим кечиришимиз кераклигини назарда тутган. Кейин Исо шундай ҳикоя сўзлаб берди:
“Худонинг Шоҳлиги хизматкорларидан қарзини қайтариб олишни истаган шоҳга ўхшайди. Бир хизматкорнинг ғоят катта қарзи бўлиб, бу қарз 200 000 йиллик маошга тўғри келарди.
Хизматкор бу қарзни тўлай олмагани учун, шоҳ буйруқ берди: “Бу одамни ва унинг оиласини қарз эвазига қул қилиб сотинг.”
Шунда хизматкор шоҳнинг олдида тиз чўкиб, унга ёлворди: “Илтимос, сабр қилинг, мен қарзимни тўлиқ қайтараман”. Шоҳнинг хизматкорга раҳми келди. У қарзни кечирди ва уни қўйиб юборди.
Хизматкор шоҳнинг олдидан чиқиб, ундан қарздор бошка бир хизматкорни учратиб қолди. Унинг қарзи тўрт ойлик маошга тенг эди. Хизматкор қарздорни ушлаб олиб: “Сен мендан олган қарзингни қайтар!” — деди.
Қарздор тиз чўкиб, унга ёлворди: “Илтимос, бир оз сабр қил, сендан қанча қарз бўлсам, ҳаммасини бераман”. Лекин қарздор қарзини тўламагунича, хизматкор уни зиндонга ташлади.
Бошқа хизматкорлар бўлган воқеани кўрдилар ва бу уларни ранжитди. Улар шоҳнинг олдига бориб, ҳаммасини унга айтиб бердилар.
Шунда шоҳ ўша хизматкорни чақиртирди ва унга шундай деди: “Сен ярамас хизматкорсан! Мендан раҳм-шафқат сўраб ёлворганинг учун, қарзингни кечирган эдим. Сен ҳам шундай қилишинг керак эди”. Шоҳ шу даражада ғазабландики, ярамас хизматкорни ҳамма қарзини тўламагунича зиндонга ташлади”.
Исо деди: “Агар сизлар ўз биродарларингизни чин дилдан кечирмасангиз, Менинг Осмондаги Отам ҳам сизларни худди шу кўйга солади”.