unfoldingWord 23 - Исонинг туғилиши

unfoldingWord 23 - Исонинг туғилиши

概要: Matthew 1-2; Luke 2

文本编号: 1223

语言: Uzbek

听众: General

类型/流派: Bible Stories & Teac

目的: Evangelism; Teaching

圣经摘录: Paraphrase

状态: Approved

脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。

文本正文

Марям Юсуф исмли солиҳ инсонга унаштирилган эди. Юсуф Марям ҳомиладор эканлигини билганида, унинг раҳми келди ва Марям шарманда бўлмаслиги учун, унаштирувни яширинча бузмоқчи бўлди. Лекин у буни амалга оширишга улгурмай, унинг тушида фаришта зоҳир бўлди ва унга мурожаат қилди.

Фаришта деди: “Юсуф, Марямга уйланишдан қўрқма. Унинг ичидаги Боласи Муқаддас Руҳдандир. Марям Ўғил туғади. Унинг исмини Исо қўй (бу исм “Эгамиз қутқаради” деган маънога эга), чунки У одамларни гуноҳларидан озод қилади”.

Юсуф Марямни хотин сифатида ўз уйига олди, лекин у туғмагунича, у билан бирга бўлмади.

Шу вақтда Рим ҳукмдори Исроилдаги барча одамларни ҳисоблашга қарор қилди. У ҳар бир инсон аждодлари туғилган жойга боришини буюрди. Марям ва Юсуф Байтлаҳмда туғилган шоҳ Довуднинг авлоди эдилар, шунинг учун улар айнан ўша ерга кетишди ва у ерда Марямнинг туғиш вақти келди.

Байтлаҳмда Марям ва Юсуф тўхташи учун ҳайвонлар боқиладиган жойдан бошқа жой топилмади. У ерда Марям Чақалоқни туғди. Чақалоқни ётқизишга жой бўлмагани учун, Марям Уни охурга ётқизди. Марям ва Юсуф Чақалоққа Исо деб исм бердилар.

Ўша тунда яқин атрофдаги далада бир нечта чўпонлар қўйларини қўриқлаётган эдилар. Тўсатдан уларнинг олдида порлаб турган фаришта пайдо бўлди. Чўпонлар жуда қўрқиб кетдилар, лекин фаришта деди: “Қўрқманглар, сизлар учун хушхабарим бор. Байтлаҳмда Раббий Масиҳ туғилди!”

Сиз охурда ётган ва йўргакланган Чақалоқни топасизлар. Тўсатдан осмон фаришталар билан тўлди. Улар Худога ҳамду сано айтиб: “Осмонда Худога шон-шарафлар! Ер юзида эса тинчлик ва одамларга марҳамат!” — деб куйлашарди.

Кейин фаришталар ғойиб бўлди.Чўпонлар қўйларини қолдириб, Чақалоқни кўриш учун кетдилар. Кўп ўтмай улар Исо бўлган жойга келдилар ва фаришта айтганидек, Уни охурда йўргакланган ҳолда топдилар. Чўпонлар катта ҳаяжонда эдилар. Улар Юсуф билан Марямга бу Бола ҳақида фаришталардан эшитганларини айтиб бердилар. Кейин чўпонлар кўрган ва эшитганлари учун Худога ҳамду сано айтиб, далага, қўйлари олдига қайтдилар.

Узоқ шарқда донишмандлар яшар эдилар. Улар юлдузларни ўрганардилар. Бир куни донишмандлар осмонда ўзгача юлдузни кўрдилар. Улар тушундиларки, бу юлдуз ўзига хос яҳудий Шоҳининг туғилишига ишора қиляпти. Шу сабабдан улар Шоҳга таъзим қилиш мақсадида йўлга тушишга қарор қилдилар. Узоқ йўл юриб, донишмандлар Байтлаҳмга етиб келдилар. Улар Исо ва Унинг ота-онаси яшайдиган уйни топдилар.

Донишмандлар Исо ва Унинг онасини кўрганларида, ерга мук тушиб, Унга таъзим қилдилар. Сўнг донишмандлар Исога қимматбаҳо совғаларни тақдим қилиб, уйга қайтиб кетдилар.

相关信息

人生箴言 - GRN提供几千种语言的福音音频信息,包含圣经信息,救赎和基督徒生活。

免费下载 - 免费下载传福音及发展教会所用的录音、图片、文本和其他相关资料。内容包括福音与圣经故事,并已被翻译成上千种语言。

环球录音网音频图书馆 - Mp3,CD和磁带格式的福音材料和圣经教学材料,满足人们不同文化的需求。录音材料的形式多样,包括简单的圣经故事,福音信息,经文朗诵和歌曲。

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons

Choosing the right audio or video format - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?