unfoldingWord 21 - Худо Масиҳ келишини ваъда қилади
文本编号: 1221
语言: Uzbek
听众: General
目的: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
状态: Approved
脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。
文本正文
Худо дунёни яратаётганида, У узоқ келажакда дунёга Масиҳни юборишини билар эди. Худо буни Одам Ато ва Момо Ҳавога ваъда қилди. У Момо Ҳаводан илоннинг бошини эзадиган авлод туғилишини айтди. Бу илон шайтон эди. У илон каби пайдо бўлди ва Момо Ҳавони алдади. Худо Момо Ҳавонинг авлоди илоннинг бошини эзишини айтганида, У келадиган Масиҳ шайтонни тамомила йуқ қилишини назарда тутар эди.
Худо Иброҳимга бу насл орқали дунёнинг барча халқлари баракага эга бўлишини ваъда қилди. Худо келажакда Масиҳни юборганида бу марҳамат ваъдасини бажаради. Масиҳ барча халқлардан бўлган одамларни гуноҳдан қутқаради.
Худо Мусога келажакда Мусо каби бошқа пайғамбар юборишини ваъда қилди. Шундай қилиб, Худо Масиҳни юборишга яна бир бор ваъда берди.
Худо Довудга унинг авлодларидан бири Масиҳ бўлишини ҳам ваъда қилганди. Худо бу насл Шоҳ бўлишини ва Худонинг халқи устидан абадий ҳукмронлик қилишини айтди.
Худо Еремиё пайғамбарга одамлар билан Янги Аҳд тузишини айтди. Худо Синай тоғида Исроил билан тузган Эски Аҳдидан фарқли ҳолда, Янги Аҳдда одамлар Худони шаҳсан билишлари мумкин бўлади. Худо Ўз қонунларини одамларнинг табиатига ва қалбига жойлаштиришини айтди. Ҳар бир одам Худони севади ва Унинг қонунларини бажаришни истайди. У уларнинг Худоси бўлади, одамлар эса Унинг халқи бўладилар. Чунки Худо уларнинг гуноҳларини кечиради ва бошқа эсламайди. Бу Янги Аҳдни одамлар билан Масиҳ тузади.
Худонинг пайғамбарлари бўлажак Масиҳ Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ бўлишини ҳам айтганлар. Пайғамбар — бу Ҳудонинг сўзларини эшитиб, уларни одамларга етказадиган инсондир. Худо ваъда қилган Масиҳ мукаммал пайғамбар бўлади. У Худонинг сўзларини бенуқсон эшитади, тушунади ва одамларга ўргатади.
Исроил руҳонийлари Худога халқ учун ибодат қилиб, халқ номидан қурбонликлар келтирардилар. Бу қурбонликлар Худо одамларни гуноҳ эвазига жазоламаслиги учун келтириларди. Одамлар руҳонийларга нуқсонсиз ҳайвон олиб келардилар, руҳонийлар эса уларни Худога қурбонлик қилардилар. Масиҳ Ўзини Худога бенуқсон қурбонликка келтирадиган мукаммал олий руҳоний бўлиши керак эди. Бу Масиҳ бегуноҳ бўлишини, Ўзини қурбонликка келтиришини ва бу қурбонликдан кейин бошқа қурбонлик керак бўлмаслигини билдирарди.
Ҳар бир халқнинг ўз шоҳлари ва раҳбарлари бўлган. Улар доим ҳам Худога итоат қилмаганлар ва хатоларга йўл қўйганлар. Агар Довуд фақат исроилликлар устидан ҳукмронлик қилган бўлса, Довуднинг авлоди бўлган Масиҳ эса бутун дунёни бошқаради. Унинг ҳукмронлиги адолатли, доно ва абадий бўлади.
Худонинг пайғамбарлари Масиҳ қандай бўлишини айтганлар. Шундай қилиб, Малаки пайғамбар Масиҳ келишидан олдин Илёс пайғамбар келишини айтган. Унинг хизмати ўта муҳим бўлади. Ишаё пайғамбар Масиҳ бокира қиздан туғилишини ёзган. Михо пайғамбар эса Масиҳ Байтлаҳм шаҳрида туғилишини айтган.
Ишаё пайғамбар Масиҳ Жалилада яшашини айтган. У ғамгин одамларга тасалли беради, асирларни озод қилади. Бундан ташқари, Масиҳ касалларга шифо беради, ҳатто эшитмайдиган, кўрмайдиган, гапирмайдиган ва юра олмайдиганларни даволайди.
Ишаё пайғамбар Масиҳдан ҳеч қандай сабабсиз нафратланишларини ва уни қабул қилишдан бош тортишларини ҳам айтган. Пайғамбарлар Масиҳга яқин одами хоинлик қилишига ишора қилганлар. Закариё пайғамбар бу одам хоинлиги эвазига 30 кумуш танга олишини айтган. Шунингдек, баъзи пайғамбарлар одамлар Масиҳни ўлдиришини ва қотиллар Унинг кийимига эгалик қилиш учун қуръа ташлашини айтганлар.
Пайғамбарлар Масиҳнинг қандай ўлиши ҳақида гапирганлар. Ишаё пайғамбар одамлар Масиҳга тупуришини, Уни ҳақорат қилиб, калтаклашини башорат қилган. Улар Масиҳга найза санчадилар ва У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган бўлса ҳам, қийноқларда ва азобда ўлади.
Пайғамбарлар Масиҳнинг бегуноҳ инсон бўлишини ҳам айтган эдилар. У комил инсон бўлади. Лекин Масиҳ ўлади, чунки Худо Уни барча инсонларнинг гуноҳи учун жазолайди. Унинг ўлими Худо ва инсонлар орасига тинчлик олиб келади. Шу сабабдан Худонинг режаси бўйича Масиҳ ўлиши керак эди.
Пайгамбарлар Худо Масиҳни ўликлардан тирилтиришини ҳам айтган эдилар. Шу тариқа Исонинг ўлими ва тирилиши (Масиҳ туғилганида Унга айнан шу исм берилади) Худонинг Янги Аҳд тузиш режасининг бир қисми бўлгани тасдиқланади. Худо Унга қарши гуноҳ қилганларни шу йўл билан қутқаришни режалаштирган эди.
Худо пайғамбарларга Масиҳ тўғрисида кўп ҳақиқатларни кўрсатди, аммо пайғамбарларнинг барчаси Масиҳни кўрмай ўтиб кетишди. Бу башоратларнинг охиргисидан кейин 400 йилдан ортиқ вақт ўтди ва Худо белгилаган вақтида ер юзига Масиҳни юборди.