unfoldingWord 28 - Бой ва нуфузли йигит
概要: Matthew 19:16-30; Mark 10:17-31; Luke 18:18-30
文本编号: 1228
语言: Uzbek
听众: General
目的: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
状态: Approved
脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。
文本正文
Бир куни Исонинг олдига бой ва нуфузли йигит келиб, ундан сурайди: “Раҳмдил Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун нима қилишим керак?”. Исо жавоб берди: “Нима учун Мени “раҳмдил” деб атайсан? Фақатгина Худо раҳмдил. Агар абадий ҳаётга эга бўлишни истасанг, Худонинг амрларини бажаргин”.
“Айнан қайси амрларни бажаришим керак?” — деб сўради йигит. Исо жавоб қайтарди: “Қотиллик қилма. Турмуш ўртоғингга хиёнат қилма. Ўғрилик қилма. Ёлғон гапирма. Ота-онангни ҳурмат қил ва яқинингни ўзингни севгандай сев”.
Йигит эса: “Бу амрларнинг барчасини болалигимдан бажариб келаман. Абадий яшаш учун яна нима қилишим керак?” — деди. Исо унга меҳр билан қаради ва жавоб қайтарди.
Исо деди: “Агар сен мукаммал бўлишни истасанг, бор ва барча нарсангни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шунда сен осмонда хазинага эга бўласан. Кейин қайтиб кел ва Менга эргаш”.
Йигит Исонинг сўзларини эшитганидан сўнг, жуда хафа бўлди ва Исонинг олдидан кетди. Ахир, у жуда бой одам эди ва эга бўлган барча нарсасини бериб юборишни истамасди.
Исо Ўз шогирдларига: “Бой одамнинг Худо Шоҳлигига кириши жуда қийин! Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир” — деди.
Исонинг шогирдлари Унинг бу сўзларини эшитиб, ҳайратландилар. Улар: “Ундай бўлса ким қутқарилади?” — деб сўрадилар.
Исо Ўз шогирдларига қараб, шундай жавоб берди: “Одамлар ўзини қутқара олмайди. Лекин Худо учун имконсиз нарса йўқ”.
Шунда Бутрус Исодан сўради: “Биз, шогирдлар, боримизни қолдириб, Сенга эргашдик. Биз қандай мукофот оламиз?”
Исо жавоб берди: “Мен учун уйларини, ака-укаларини, опа-сингилларини, отасини, онасини, болаларини ёки мол-мулкини қолдирган ҳар ким, юз баробар ортиғига эга бўлади. У абадий ҳаётга ҳам эга бўлади. Ва биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар”.