unfoldingWord 15 - Ваъда қилинган ер

unfoldingWord 15 - Ваъда қилинган ер

Balangkas: Joshua 1-24

Bilang ng Talata: 1215

Wika: Uzbek

Tagapakinig: General

Layunin: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

Katayuan: Approved

Ang mga script ay panimulang gabay para sa pagsasalin at pagre-record sa ibat-ibang wika.Ang mga ito ay ay dapat na angkupin kung kinakailangan para maunawaan at makabuluhan sa bawat kultura at wika. Ilang termino at konsepto na ginamit ay maaaring gamitin para maipaliwanag o maaari di na palitan o tanggalin ng ganap.

Salita ng Talata

Ниҳоят исроилликлар учун Худо ваъда қилган ер — Канъонга кириш вақти келди. Бу ерда Ерихо деган шаҳар бор эди. Бу шаҳар мустаҳкам деворлар билан ҳимояланган эди. Нун ўғли Ёшуа Ерихога иккита айғоқчи юборди. Бу шаҳарда Раҳоба исмли бир фоҳиша яшарди. У айғоқчиларни ўз уйида яшириб, кейинроқ шаҳардан қочиб кетишларига ёрдам берди. Чунки у Исроил Худосининг қудратига ишонди. Айғоқчилар Раҳобага исроилликлар Ерихо шаҳрини барбод қилганларида, уни ва унинг оиласини ҳимоя қилишга ваъда бердилар.

Ваъда қилинган ерга кириш учун исроилликлар Иордан дарёсидан ўтишлари керак эди. Худо Нун ўғли Ёшуага: “Руҳонийлар олдинда юришсин” — деди. Руҳонийлар Иордан дарёсига киришлари билан дарёдаги сув оқишдан тўхтади ва исроилликлар қуруқликдан юриб дарёнинг нариги қирғоғига ўтдилар.

Ҳалқ Иордан дарёсидан ўтганидан кейин, Худо Нун ўғли Ёшуага қудратли Ерихо шаҳрига ҳужум қилишга тайёргарлик кўришни буюрди. Худо Нун ўғли Ёшуага руҳонийлар ва жангчилар олти кун давомида кунига бир марта шаҳар атрофини айланиб чиқишларини айтди. Руҳонийлар ва жангчилар Худонинг буюрганини бажардилар.

Шунингдек Худо исроилликлар еттинчи кун шаҳар атрофини етти марта айланиб чиқишлари кераклигини айтди. Шундан кейин руҳонийлар бурғу чалишлари, халқ эса баланд овозда ҳайқириши керак эди. Шунда Ерихо деворлари қулайди ва улар шаҳарни босиб оладилар. Исроил халқи худди шундай қилди.

Улар Худонинг амрларини бажаришлари билан Ерихо деворлари қулади! Худо буюрганидек, Исроил ҳалқи шаҳардаги барчани қириб ташлади. Улар фақат Раҳоба ва унинг оиласига раҳм қилдилар. Раҳоба кейинчалик Исроил халқининг бир қисмига айланди. Исроилликлар Ерихони яксон қилганларини эшитган бошқа Канъон халқлари, улар бизга ҳам хужум қилади, деб қўрқар эдилар.

Худо исроилликларга Канъондаги ҳеч бир халқ билан иттифоқ тузмасликни буюрди. Аммо Канъондаги бир халқ Нун ўғли Ёшуани алдади. Бу халқ Гивон халқи эди. Улар Канъондан узоқда туришларини айтиб, Нун ўғли Ёшуа улар билан иттифоқ тузишини сўрадилар. Нун ўғли Ёшуа ва Исроилнинг бошқа етакчилари бу ишнинг тўғри ёки нотўғрилигини Худодан сўрамай туриб, гивонликлар билан иттифоқ туздилар.

Уч кундан кейин гивонликлар аслида Канъонда яшашини исроилликлар билиб қолдилар. Гивонликлар уларни алдагани учун исроилликларнинг ғазаби келди. Лекин исроилликлар ҳамон тузилган тинчлик аҳдига амал қилардилар, чунки улар буни Худога ваъда қилган эдилар. Бироз вақт ўтгач, Канъондаги бошқа халқнинг, аморликларнинг шоҳлари, гивонликлар исроилликлар билан келишув тузганини билиб қолдилар. Бу шоҳлар лашкарларини бирлаштириб, биргаликда Гивонга ҳужум қилдилар. Шунда гивонликлар ёрдам сўраб Нун уғли Ёшуага мурожаат қилдилар.

Нун ўғли Ёшуа Исроил лашкарини йиғди. Улар бутун тун давомида гивонликлар томон юрдилар. Эрта тонгда эса аморликларга беҳосдан бостириб келдилар.

Ўша куни Худо Исроил учун жанг қиларди. У Амор халқи орасида қий-чув кўтарди ва улардан кўпчилигини ўлдирган дўл юборди.

Бундан ташқари, исроилликлар аморликларни тор-мор қилишларига вақт етарли бўлиши учун, Худо осмонда қуёшни тўхтатди. Ўша куни Худо Исроил учун буюк ғалаба қозонди.

Худо бу қўшинларни мағлубиятга учратганидан сўнг, Канъондаги бошқа кўплаб халқлар биргаликда Исроилга ҳужум қилиш учун тўпландилар. Лекин исроилликлар Нун ўғли Ёшуа бошчилигида уларга ҳужум қилиб, уларни йўқ қилдилар.

Ушбу жангдан сўнг, Худо Исроилнинг ҳар бир авлодига ваъда қилинган ернинг хусусий қисмини берди ва Исроилнинг барча чегараларида тинчлик ўрнатди.

Нун ўғли Ёшуа кексайганида, бутун Исроилни бирга йиғди. У исроилликларга Худо улар билан Синай тоғида тузган аҳдни бажаришга ваъда берганларини эслатди. Халқ Худога содиқ қолишга ва унинг қонунларига риоя қилишга ваъда бердилар.

Katulad na kaalaman

Salita ng Buhay - Ang GRN ay mayroong mensahe sa audio sa libo-libong wika na naglalaman ng mensahe base sa Bibliya tungkul sa kaligtasan at Kristyanong pamumuhay.

Libreng mga download - Dito ay matatagpuan ang lahat ng pangunahing scripts mensahe ng GRN sa ibat-ibang wika, at mga larawan at iba pang katulad na materyales, ay maaari ng i-download.

Ang GRN Aklatang Audio - Pag-eebanghelyo at panimulang kagamitan ng katuruang Bibliya na angkop sa mga pangangailangan at kultura ng mga tao sa isang iba't ibang estilo at mga format.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons