unfoldingWord 19 - Пайғамбарлар
రూపురేఖలు: 1 Kings 16-18; 2 Kings 5; Jeremiah 38
స్క్రిప్ట్ సంఖ్య: 1219
భాష: Uzbek
ప్రేక్షకులు: General
శైలి: Bible Stories & Teac
ప్రయోజనం: Evangelism; Teaching
బైబిల్ సూక్తి: Paraphrase
స్థితి: Approved
స్క్రిప్ట్లు ఇతర భాషల్లోకి అనువాదం మరియు రికార్డింగ్ కోసం ప్రాథమిక మార్గదర్శకాలు. ప్రతి విభిన్న సంస్కృతి మరియు భాషలకు అర్థమయ్యేలా మరియు సంబంధితంగా ఉండేలా వాటిని అవసరమైన విధంగా స్వీకరించాలి. ఉపయోగించిన కొన్ని నిబంధనలు మరియు భావనలకు మరింత వివరణ అవసరం కావచ్చు లేదా భర్తీ చేయబడవచ్చు లేదా పూర్తిగా విస్మరించబడవచ్చు.
స్క్రిప్ట్ టెక్స్ట్
Худо бир неча бор Исроил ва Яҳудо шоҳликларига пайғамбарлар юборган. Пайғамбарлар Худонинг сўзларини эшитиб, уларни одамларга етказардилар.
Исроилда Ахаб шоҳлик қилган даврда, у ерда Илёс исмли пайғамбар яшар эди. Ахаб ёвуз инсон эди. У халқни Баал исмли ёлғон худога сажда қилишга ундарди. Илёс Ахабга шундай деди: “Исроилда бутларга сажда қилингани учун, энди токи мен буюрмагунимча, на ёмғир, на шудринг бўлмайди”. Буни эшитган Ахаб шунчалар ғазабланди-ки, у Илёсни ўлдиришга қарор қилди.
Шунда Худо Илёсга одам яшамайдиган жойга бориб, Ахабдан яширинишни буюрди. Илёс Худо кўрсатган сойнинг бўйига борди. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун қарғалар Илёсга нон ва гўшт олиб келарди. Шу пайтда Ахаб ва унинг аскарлари Илёсни қидирардилар, лекин тополмасдилар.
Ёмғир ёғмаганлиги сабабли сой тез орада қуриб қолди. Шунда Илёс Худонинг буйруғига биноан қўшни юртга йўл олди. У ерда бир ночор бева аёл уғли билан яшар эди. Бутун юртда ҳосил бўлмагани туфайли, уларнинг озуқаси деярли тугаган эди. Шундай бўлса-да, улар Илёсга ҳақида ғамхўрлик қилдилар ва Худо уларни озуқа билан таъминлади: токи Худо ер юзига ёмғир ёғдирмагунича, уларнинг хумчаларида ун ва ёғ тугамади. Шунинг учун, юртдаги қурғоқчилик ва очликка қарамасдан, уларда доим озуқа бор эди. Уч йил давомида шундай бўлди.
Ахийри Худо Илёсга яна ёмғир юбориши ҳақида айтди. Худо Илёсга Исроилга қайтиб, Ахабнинг олдига боришни буюрди. Илёс шоҳнинг олдига келди. Уни кўрган Ахаб: “Мана, Исроилни балога дучор қилган одам келди!”, — деди. Илёс жавобан: “Исроилни сен балога дучор қилдинг! Сен ҳақиқий Худони, Эгамизни қолдириб, Баалга сиғинаяпсан. Исроилнинг одамларини ва ёлғон худоларнинг пайғамбарларини Кармил тоғига тўплагин!”, — деди.
Ахаб шундай қилди. Исроил одамлари Кармил тоғига йиғилдилар. Баал номидан гапирган одамлар ҳам келди. Улар Баалнинг пайғамбарлари эди. Илёс одамларга: “Қачонгача иккиланасизлар? Агар Эгамиз — Худо бўлса, унда Эгамизга сажда қилингар! Агар Баал — худо бўлса, унда Баалга сажда қилинглар!” — деди.
Сўнг Илёс Баалнинг пайғамбарларига шундай деди: “Буқани сўйиб, уни бўлакларга бўлинглар ва қурбонгоҳга қўйинглар, лекин олов ёқманглар. Кейин мен ҳам ҳудди шундай қиламан ва ҳайвонни Худонинг қурбонгоҳига қўяман. Қурбонгоҳга олов юборадиган Худо ҳақиқий Худодир”. Баалнинг пайғамбарлари қурбонлик тайёрладилар, лекин олов ёқмадилар.
Кейин улар узларнинг худосига ибодат қилишни бошладилар: “Эй Баал, бизни эшитгин!”. Улар кун бўйи ибодат қилдилар, қичқирдилар, ҳатто ўзларини пичоқ билан кесдилар, лекин Баал жавоб бермасди ва олов юбормасди.
Баалнинг пайғамбарлари деярли бутун кун унга ибодат қилдилар. Кечга яқин ибодат қилишни тўхтатдилар. Шунда Илёс ҳайвонни Худонинг қурбонгоҳига қўйди. У одамларга токи гўшт, ўтин ва ҳатто қурбонгоҳ атрофидаги ер бутунлай ҳўл бўлмагунича, қурбонлик устига ўн иккита катта идишдаги сувни қуйишни буюрди.
Кейин Илёс шундай деб ибодат қилди: “Эй Эгам, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси! Сен — Исроилнинг Худоси эканлигингни, мен эса — Сенинг хизматкоринг эканлигимни бугун бизга кўрсат. Менга жавоб бер, бу одамлар Сенинг ҳақиқий Худо эканлигингни билишсин”.
Шу заҳоти осмондан олов тушди ва гўшт, ўтин, тошлар, ҳатто қурбонгоҳ атрофидаги сувни ҳам ёқиб юборди. Буни кўрган халқ ерга йиқилиб: “Эгамиз — ҳақиқий Худодир! Ягона ҳақиқий Худодир!” — деб бақириб юборди.
Шундан кейин Илёс: “Баалнинг пайғамбарларидан ҳеч бири қочиб кетмасин” — деди. Халқ Баалнинг пайғамбарларини тутиб олиб, бошқа жойга олиб кетди ва ўлдирди.
Шунда Илёс шоҳ Ахабга: “Тезроқ уйга қайт, ёмғир бошланяпти” — деди. Кўп ўтмай осмон қорайиб, кучли ёмғир ёға бошлади, чунки Эгамизнинг амри билан қурғоқчилик тугаган эди. Бу Унинг хақиқий Худо эканлигининг тасдиғи бўлди.
Илёс ер юзидаги ҳизматини тугатганида, Худо Элишай исмли бир кишини пайғамбар қилиб танлади. Худо Элишай орқали кўм мўжизалар яратди. Бу мўжизалардан бири душман лашкарининг қўмондони Нўъмон билан содир бўлди. Нўъмон даволаб бўлмайдиган тери касаллигига чалинган эди. Нўъмон Элишай хақида эшитди ва унинг олдига бориб, шифо беришини сўради. Аммо Элишай Нўъмоннинг олдига чиқмади, лекин ўз хизматкорини юбориб, Нўъмон Иордан дарёсига етти марта шўнғишини айтди.
Олдинига Нўъмон аччиқланди ва буни қилгиси келмади, чунки Элишай унинг олдига чиққани ҳам йўқ эди. Аммо кейин фикридан қайтиб, Иордан дарёсига борди ва етти бора сувга шўнғиди. У сувдан чиққанида Худо уни шифолади.
Элишайдан кейин Худо Исроил халқига кўп бошқа пайғамбарларни юборди. Уларнинг ҳаммаси одамларга: “Бутларга сиғинишни бас қилинглар, бошқаларга нисбатан адолатли ва раҳм-шафқатли бўлинглар”, — деб айтардилар. Пайғамбарлар, агар одамлар ёвузлик қилишни бас қилиб, Худога итоатли бўлишни ўрганмасалар, Худо уларнинг айби учун ҳукмлаб, жазо юбориши ҳақида огоҳлантирар эдилар.
Аммо кўпинча халқ Худога итоат этмасди. Одамлар пайғамбарларга шафқатсиз бўлган ҳолатлар ҳам кам эмас. Масалан, Еремиё исмли бир пайғамбарни қуриб қолган қудуққа тушириб, ўз ўлимини кутишга ташлаб кетган эдилар. Шоҳнинг унга раҳми келиб, уни ҳали тириклигида қудуқдан чиқаришга буйруқ бермагунича, Еремиё қудуқ тубидаги балчиқда ётарди. Одамлар пайғамбарлардан нафратланиб, уларнинг баъзиларини ҳатто ўлдирганлар.
Бу нафратга қарамасдан пайғамбарлар Худо сўзини етказишни давом эттирардилар. Агар одамлар тавба қилмасалар, Худо уларни йўқ қилиб юбориши ҳақида пайғамбарлар огоҳлантирганлар, халқни Худога итоатли бўлишга чақирганлар. Шунингдек пайғамбарлар Худо Масиҳни юборишни ваъда қилганини ҳам эслатиб турардилар.