unfoldingWord 30 - Исо беш минг кишини овқатлантирди

unfoldingWord 30 - Исо беш минг кишини овқатлантирди

Översikt: Matthew 14:13-21; Mark 6:31-44; Luke 9:10-17; John 6:5-15

Skriptnummer: 1230

Språk: Uzbek

Publik: General

Ändamål: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

Status: Approved

Skript är grundläggande riktlinjer för översättning och inspelning till andra språk. De bör anpassas efter behov för att göra dem begripliga och relevanta för olika kulturer och språk. Vissa termer och begrepp som används kan behöva mer förklaring eller till och med ersättas eller utelämnas helt.

Manustext

Одамларга ваъз қилиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида ўргатиш учун, Исо ҳаворийларини турли қишлоқларга юборди. Шогирдлар Исонинг олдига қайтиб келганида, Унга барча қилган ишлари ҳақида сўзлаб бердилар. Исо уларга кўлнинг у бетидаги тинч жойга сузиб бориб, бир оз дам олишни таклиф қилди. Улар қайиққа ўтириб, нариги қирғоққа сузиб кетдилар.

Кўплаб одамлар Исо ва Унинг шогирдлари қайиқда сўзиб кетганини кўрди. Нариги қирғоққа Исодан олдин етиб бориш учун, бу одамлар кўл бўйлаб югуриб кетдилар. Шунинг учун Исо шогирдлари билан етиб келганида, уларни оломон кутарди.

Бу оломон ичида аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда 5000 дан ортиқ одам бор эди. Исо бу одамларга жуда ачинди. Улар Исо учун чўпонсиз қўйлар каби эдилар. Шунинг учун У уларга кўп таълим бериб, касалларга шифо бера бошлади.

Кечқурун шогирдлар Исога: “Кеч бўлди. Одамлар яқин қишлоқларга бориб, ўзлари учун озиқ-овқат сотиб олишлари учун, уларни қўйиб юбор” — дедилар.

Лекин Исо шогирдларига деди: “Сиз уларга овқат беринг!” Шогирдлар сўради: “Биз буни қандай қиламиз? Бизда бор-йўғи бешта нон билан иккита кичкина балиқ бор”.

Шунда Исо шогирдларига деди: “Одамларга айтинг, улар элликтадан гуруҳларга бўлиниб, ерга ўтирсинлар”.

Шундан сўнг Исо бешта нон ва иккита балиқни олиб, осмонга қаради-да, Худога овқат учун шукрона айтди.

Кейин Исо нон ва балиқни бўлакларга бўлди. У бўлакларни одамларга тарқатишсин деб, Ўз шогирдларига берди. Шогирдлар овқат тарқатар эдилар, овқат эса тугамасди! Ҳамма одамларга етди, улар тўйгунча едилар, овқат ҳатто ортиб қолди.

Бундан сўнг шогирдлар қолган овқатни йиғиб олдилар ва у билан 12 саватни тўлдирдилар. Бу овқатнинг ҳаммаси мўжизавий равишда бешта нон ва иккита балиқдан пайдо бўлган эди!

Relaterad information

Free downloads - Here you can find all the main GRN message scripts in several languages, plus pictures and other related materials, available for download.

The GRN Audio Library - Evangelistic and basic Bible teaching material appropriate to the people's need and culture in a variety of styles and formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons