unfoldingWord 48 - Исо — ваъда қилинган Масиҳдир
දළ සටහන: Genesis 1-3, 6, 14, 22; Exodus 12, 20; 2 Samuel 7; Hebrews 3:1-6, 4:14-5:10, 7:1-8:13, 9:11-10:18; Revelation 21
ස්ක්රිප්ට් අංකය: 1248
භාෂාව: Uzbek
ප්රේක්ෂකයින්: General
ප්රභේදය: Bible Stories & Teac
අරමුණ: Evangelism; Teaching
බයිබල් උපුටා දැක්වීම: Paraphrase
තත්ත්වය: Approved
ස්ක්රිප්ට් යනු වෙනත් භාෂාවලට පරිවර්තනය කිරීම සහ පටිගත කිරීම සඳහා මූලික මාර්ගෝපදේශ වේ. ඒවා එක් එක් විවිධ සංස්කෘතීන්ට සහ භාෂාවන්ට තේරුම් ගත හැකි සහ අදාළ වන පරිදි අවශ්ය පරිදි අනුගත විය යුතුය. භාවිතා කරන සමහර නියමයන් සහ සංකල්ප සඳහා වැඩි පැහැදිලි කිරීමක් නැතහොත් ප්රතිස්ථාපනය කිරීම හෝ සම්පූර්ණයෙන්ම ඉවත් කිරීම අවශ්ය විය හැකිය, .
ස්ක්රිප්ට් පෙළ
Худо дунёни яратганида ҳамма нарса мукаммал эди. Гуноҳ йўқ эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худони ва бир-бирини севарди. Ерда на касаллик, на ўлим йўқ эди. Худо дунёни айнан шундай бўлишини режа қилган эди.
Лекин шайтон илон орқали гапириб, Момо Ҳавони алдади ва Одам Ато билан Мово Ҳаво Худога қарши гуноҳ қилди. Улар гуноҳ қилгани туфайли, ер юзида ўлим пайдо бўлди ва энди одамлар ўлмоқда.
Шу гуноҳ туфайли Одам Ато ва Момо Ҳаво Худонинг душманларига, Унинг иродасига бўйсунишни истамайдиган одамларга айланди. Ўша пайтдан бошлаб, ҳар бир инсон Одам Ато ва Момо Ҳавонинг авлоди сифатида гуноҳкор бўлиб туғилади. Лекин Худо азалдан одамлар билан эга бўлган муносабатни қайтаришни доим истар эди.
Худонинг ваъдасига биноан, Момо Ҳавонинг авлодларидан бири шайтоннинг бошини янчиши, шайтон эса унинг товонини чақиши керак эди. Бу шайтон Масиҳни ўлдириши, лекин Худо Уни яна ҳаётга қайтаришини англатарди. Ва Масиҳ шайтонинг ҳокимиятини батамом вайрон қилади. Кўп йилдан сўнг Ҳудо одамларга ваъда қилинган Масиҳни юборди. Бу Масиҳ Исо эди.
Исо туғилишидан анча олдин, Худо Нуҳга кема қуришни буюрди. Бу кемада Нуҳнинг оиласи Худо ер юзига юбормоқчи бўлган тошқиндан сақланиб қолиши керак эди. Худо гуноҳкор одамларни тўфон сувлари билан йўқ қилиш орқали жазоламоқчи эди. Нуҳ Худога ишонди ва кема қурди. Фақат Нуҳ ва унинг оиласи қутқарилди. Бугунги кунда ҳам худди шундай — ҳар бир инсон ўлимга лойиқдир, чунки у гуноҳкор ва Худонинг душманидир. Лекин Худо Исони юборди, токи Унга имон келтирганларни қутқариш учун.
Юз йиллар давомида гуноҳлардан покланиш учун руҳонийлар Худога қурбонликлар келтирардилар. Қурбонлик келтириш одамларга улар гуноҳ қилганларини ва Худонинг жазосига лойиқ эканликларини тушунишга ёрдам берарди. Лекин қурбонликлар одамларни гуноҳдан батамом озод қила олмасди. Исо руҳонийлар қила олмаган ишни қилди. У Ўз ҳаётини берди ва ҳар бир инсоннинг гуноҳини тўлиқ йўқ қилишга қодир ягона Қурбонлик бўлди. Биз гуноҳларимиз учун олишимиз керак бўлган жазони Исо Ўзига олди. Шунинг учун Исо буюк Олий Руҳонийдир.
Иброҳим ер юзида яшаганида, Худо унга деди: “Мен сен орқали ер юзидаги барча халқларни баракалайман”. Исо Иброҳимнинг авлоди эди. Энди барча халқлардаги одамлар Исога имон келтирганида, Худо уларни Иброҳим орқали баракалайди. Худо уларни гуноҳ учун бўлган жазодан халос этади ва уларни Иброҳимнинг руҳий авлодлари деб ҳисоблай бошлайди.
Бир куни Худо Иброҳимга ўғли Исҳоқни қурбон қилишни буюрди. Аммо Иброҳимнинг итоаткорлигини кўриб, Худо унга Исҳоқнинг ўрнига қурбонлик қилиш учун қўчқор берди. Биз ҳаммамиз гуноҳларимиз туфайли ўлишга лойиқмиз, лекин Худо бизнинг ўрнимизга ўлиши учун қурбонлик сифатида Исони берди. Шунинг учун биз Исони Худонинг қурбонлик Қўзиси деб атаймиз.
Худо Мисрга охирги жазони юборганида, У Исроилдаги ҳар бир оилага қўзичоқ сўйшни буюрди. Бу исроилликларга Мисрга юборилган жазодан қутилишга ёрдам берди — жазо ҳар бир оилада тўнғич ўғилнинг ўлими эди. Қурбонлик қўзиси ҳеч қандай камчиликсиз бўлиши керак эди. Яҳудийлар қўзининг қонини эшикларининг кесакиларига суртишлари керак эди. Худо бу қонни кўриб, ўтиб кетарди ва жазо бу уйга кирмасди. Худо бу воқеани Фисиҳ деб атади.
Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган ёки ҳеч нарсада айбдор бўлмаган. У Фисиҳ байрами пайтида ўлдирилган Фисиҳ Қўзисига ўхшайди. Бирор киши Исога ишонишни бошлаганида, Исонинг қони у кишининг гуноҳлари учун тўлов бўлади ва Худо уни жазоламайди. Худо бу одамнинг жазосини унинг ёнидан четлатиб ўтказгандек бўлади.
Худо Исроил халқи билан аҳд тузган, чунки У бу халқни Ўзи учун танлаган эди. Бироқ Худо Янги Аҳд тузди, бу Аҳдга барча халқлар учун йўл очиқ. Энди Янги Аҳдга қадам босган инсон Худо халқига қўшилади. Бу Исога бўлган ишонч туфайли амалга ошади.
Мусо Худо Сўзини катта ҳокимият билан ваъз қилган буюк пайғамбар бўлган. Аммо Исо — жамики пайғамбарларнинг энг улуғидир. У — Худо, шу сабабдан Унинг барча ишлари ва сўзлари Худойи Таолонинг ишлари ва сўзлари бўлган. Шунинг учун ҳам Муқаддас Китобда Исо “Худонинг Каломи” деб номланган.
Худо Довудга: “Сенинг наслинг Худо халқи устидан то абад ҳукмронлик қилади” — деб ваъда қилган эди. Исо Масиҳ Довуднинг Ўша ваъда қилинган Наслидир. У Худонинг Ўғли, Масиҳдир. У то абад ҳукмронлик қилади.
Довуд — Исроил шоҳи эди, аммо Исо — бутун борлиқнинг Шоҳидир. У яна келиб, Ўз Шоҳлигини тинчлик ва адолат билан абадий бошқаради.