unfoldingWord 17 - Худонинг Довуд билан аҳди
Esboço: 1 Samuel 10; 15-19; 24; 31; 2 Samuel 5; 7; 11-12
Número do roteiro: 1217
Idioma: Uzbek
Público alvo: General
Propósito: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
Estado: Approved
Os roteiros são guias básicos para a tradução e gravação em outros idiomas. Devem ser adaptados de acordo com a cultura e a língua de cada região, para fazê-lo relevante. Certos termos e conceitos podem precisar de uma explicação adicional ou mesmo serem omitidos no contexto de certos grupos culturais.
Texto do roteiro
Исроилнинг биринчи шоҳи Шоул бўлди. У баланд бўйли ва келишган эди ва халқ уни яхши кўрарди. Исроилга шоҳлик қилган биринчи йилларда Шоул яхши шоҳ бўлди. Лекин кейин у жаҳлдор бўлиб қолди ва Худога қўлоқ солмай қўйди. Шунинг учун Худо унинг ўрнига бошқа шоҳни танлади.
Худо Довуд исмли ёш исроилликни танлади ва уни Шоулдан кейин шоҳ бўлишга тайёрлади. Довуд Байтлаҳм шаҳридан бўлиб, у чўпон эди. Довуд отасининг қўйларини ўтлатган вақтида, у қўйларга ҳужум қиладиган шер ва айиқларни ўлдиришига тўғри келар эди. Довуд камтар ва солиҳ инсон эди. У Худога ишонарди ва Унга итоат қиларди.
Довуд ҳали ёш йигит бўлган даврида, у Гўлиёт исмли девқомат одам билан жанг қилди. Гўлиёт жуда кучли ва тажрибали аскар бўлиб, унинг бўйи деярли 3 метр эди! Лекин Худо Довудга Гўлиётни ўлдириб, Исроилни қутқаришга ёрдам берди. Кейинчалик Довуд кўп маротаба Исроилнинг душманлари устида ғалаба қозонади. У буюк аскарга айланади ва Исроилни бир талай жангларда етаклайди. Довуд исроилликларга хуш келарди ва улар Довудни мақтардилар.
Халқ шунчалик Довудни яхши кўрарди-ки, Шоул рашқ қилишни ва унда рақибни кўришни бошлади. Шунда Шоул Довудни ўлдиришга қарор қилди. Довуд саҳрога қочиб кетди ва у ерда Шоул, ҳамда унинг аскарларидан яшириниб юрди. Бир куни Шоул аскарлари билан Довудни қидирарди. У Довуд яширинган ғорга кирди, лекин уни кўрмади. Довуд билдирмасдан Шоулнинг орқа томонидан келиб, унинг кийимини этагидан бир парча кесиб олди. Кейинроқ, Шоул ғордан узоқлашганида, Довуд Шоулни отини айтиб чақирди ва унга қўлидаги кийимнинг парчасини кўрсатди. Шу тариқа Шоул тушунди-ки, Довуднинг имкони бўлса-да, у шоҳ бўлиш учун Шоулни ўлдирмади.
Бир мунча вақт ўтиб, Шоул жангда вафот этди ва Довуд Исроил шоҳи бўлди. Худо Довудни баракалади ва унга муваффақият берди. У яхши шоҳ эди ва халқ уни севарди. Довуд кўплаб урушларда жанг қилди ва Худо унга Исроил душманларини мағлуб этишга ёрдам берди. У Қуддус шаҳрини босиб олди ва уни ўзи яшайдиган, ҳамда давлатни бошқарадиган пойтахтга айлантирди. Довуд 40 йил шоҳ бўлди. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроил қудратли ва бой давлатга айланди.
Довуд барча исроилликлар Худога сажда қиладиган ва унга қурбонлик келтирадиган Маъбад қуришни истади. Ахир охирги 400 йил давомида халқ Мусо қурган Йиғилиш Чодирида Худога сажда қилган ва Унга қурбонликлар келтирган.
Ўша пайтда Натан исмли пайғамбар бор эди. Худо уни шу сўзлар билан Довуднинг олдига юборди: “Сен Мен учун бу Маъбадни қурмайсан, чунки сен кўп жанг қилгансан. Маъбадни сенинг ўғлинг қуради. Лекин сени сахийлик билан баракалайман. Сенинг авлодларингдан бири Менинг халқимни абадий бошқаради!”. Довуднинг абадий ҳукмронлик қила оладиган ягона авлоди — бу Масиҳдир. Масиҳ — бутун дунёнинг одамларини гуноҳларидан қутқарадиган Худонинг Танланганидир.
Довуд Натаннинг сўзларини эшитиб, унга шундай буюк шараф келтирган ва кўп баракалар берган Худога шукрона айтди ва Уни улуғлади. Худо бу ваъдаларни қачон амалга оширишини Довуд билмас эди. Аммо, биз биламизки, Масиҳнинг келишини исроилликлар кўп йиллар — деярли 1000 йил кутишига тўғри келди.
Довуд кўп йиллар давомида ўз ҳалқини адолат билан бошқарди. У Худога итоат қиларди ва Худо уни баракаларди. Бироқ кейинчалик Довуд Худо олдида даҳшатли гуноҳ қилди.
Бир куни Довуд саройидан ташқарига қаради ва чўмилаётган гўзал аёлни кўрди. У аёлни танимасди, лекин хизматкорларидан у ҳақида сўради ва унга аёлнинг исми Ботшева эканлигини айтдилар.
Довуд тескари қараш ўрнига, унинг орқасидан хизматкорларини юборди. Довуд у билан бирга ётди ва кейин уни уйига қайтариб юборди. Бир қанча вақтдан кейин Ботшева Довудга ҳомиладорлиги ҳақида хабар жўнатди.
Ботшева Уриё исмли инсоннинг хотини эди. У Довуд лашкарининг энг яхши аскарларидан бири бўлган. Ўша пайтда Уриё урушда жанг қилаётган эди. Довуд уни урушдан чақириб олиб, хотинининг олдига боришни буюрди. Аммо Уриё бошқа жангчилан урушда жанг қилаётган пайтда уйига бориб дам олишдан бош тортди. Шунда Довуд уни урушга қайтариб, Уриё ўлиши учун уни кучли жанг бўлаётган жойга қўйишни лашкарбошига буюрди. Шундай ҳам бўлди: Уриё жангда вафот этди.
Уриёнинг ўлимидан сўнг Довуд Ботшевага уйланди. Сўнг Ботшева унга ўғил туғиб берди. Довуднинг бу ишидан Худо жуда ғазабланди. У Довуд олдига Натан пайғамбарни юбориб, қилган гуноҳи даҳшатли эканини айтди. Довуд гуноҳида тавба қилди ва Худо уни кечирди. Шундан кейин Довуд ҳаётининг оҳиригача, ҳатто оғир дамларда ҳам Худога эргашди ва Унга итоат қилиб яшади.
Бунга қарамасдан, Довуднинг ўғли ҳали чақалоқлигида ўлди. Худо Довудни шу тариқа жазолаган эди. Бундан ташқари Довуд оиласининг баъзи аъзолари унга қарши бош кўтарган эдилар, бу ҳол Довуд ҳаётининг оҳиригача давом этди. Унинг ҳокимияти жуда заифлашди. Довуд итоатсизлик қилганига қарамасдан, Худо содиқ бўлиб қолди ва Довудга берган ваъдасини амалга оширди. Натижада Довуд ва Ботшевада яна бир ўғил туғилди ва улар унинг исмини Сулаймон деб қўйдилар.