unfoldingWord 41 - Худо Исони тирилтиради
Samenvatting: Matthew 27:62-28:15; Mark 16:1-11; Luke 24:1-12; John 20:1-18
Scriptnummer: 1241
Taal: Uzbek
Gehoor: General
Doel: Evangelism; Teaching
Kenmerke: Bible Stories; Paraphrase Scripture
Toestand: Approved
De scripts dienen als basis voor de vertaling en het maken van opnames in een andere taal. Ze moeten aangepast worden aan de verschillende talen en culturen, om ze zo begrijpelijk en relevant mogelijk te maken. Sommige termen en begrippen moeten verder uitgelegd worden of zelfs weggelaten worden binnen bepaalde culturen.
Tekst van het script
Аскарлар Исони хочга михлаганидан сўнг, олий руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг олдига шундай сўзлар билан келдилар: “Бу ёлғончи ҳали тирик бўлган вақтида уч кундан кейин тирилиши ҳақида гапирган. Шогирдлари Унинг танасини ўғирлаб, халққа “У ўликдан тирилди”, деб айтмасликлари учун, қабрнинг олдига соқчиларни қўйишни буюр”.
Пилат деди: “Соқчиларни олиб, қабрни истаганингиздек қўриқланг”. Исонинг Танасини ҳеч ким ўғирламаслиги учун, улар бориб, қабрга кираверишдаги тошни муҳрладилар.
Исонинг ўлимини эртасига шанба куни эди. Бу кунда ишлаш ва ҳар қандай ишни қилиш тақиқланган эди, шунинг учун Исонинг шогирдлари Унинг қабрига бормадилар. Шанбанинг эртасига эса, эрта тонгда, бир неча аёллар Исонинг қабрига боришга қарор қилдилар. Аёллар Унинг танаси учун хушбўй малҳамларни ва мойларни тайёрладилар.
Аёллар қабрга етиб келишга улгурмай, кучли зилзила бошланди. Шу пайт осмондан фаришта тушди. У қабрга киришни бекитган тошни юмалатиб суриб, тошнинг устига ўтирди. Фаришта чақмоқдек ёрқин порларди. Қабр олдидаги соқчилар уни кўрдилар ва қўрқиб кетиб, ҳудди ўликдек ерга йиқилдилар.
Аёллар қабрга келишганида, улар ҳам фариштани кўрдилар. Фаришта аёлларга: “Мендан қўрқманг. Биламан, сизлар Исони қидиряпсиз, Лекин У бу ерда эмас. У айтганидек ўликдан тирилди! Қабрга қаранг ва ўзингиз кўринг” — деди. Аёллар қабрга қараб, Исо ётган жойни кўрдилар. Унинг жасади у ерда йўқ эди!
Фаришта аёлларга деди: “Бориб шогирдларга: “Исо ўликдан тирилди ва У сизни Жалилада кутиб олади” — деб айтинг”.
Аёллар жуда ҳайратланиб, хурсанд бўлдилар. Улар бу хушхабарни Исонинг шогирдларига етказиш учун чопиб кетдилар.
Аёллар ҳали йўлда эканлар, тўсатдан уларнинг қаршисида Исо пайдо бўлди. Улар Исонинг олдида ерга йиқилиб, Унинг оёқларини қучоқладилар. Исо уларга: “Қўрқманглар. Бориб, Менинг шогирдларимга “Жалилага борар экансиз”, деб айтинглар. У ерда улар Мени кўришади” — деди.