unfoldingWord 46 - Павлус Исонинг шогирдига айланади

unfoldingWord 46 - Павлус Исонинг шогирдига айланади

Тойм: Acts 8:1-3; 9:1-31; 11:19-26; 13-14

Скриптийн дугаар: 1246

Хэл: Uzbek

Үзэгчид: General

Зорилго: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

Статус: Approved

Скрипт нь бусад хэл рүү орчуулах, бичих үндсэн заавар юм. Тэдгээрийг өөр өөр соёл, хэл бүрт ойлгомжтой, хамааралтай болгохын тулд шаардлагатай бол тохируулсан байх ёстой. Ашигласан зарим нэр томьёо, ухагдахууныг илүү тайлбарлах шаардлагатай эсвэл бүр орлуулах эсвэл бүрмөсөн орхиж болно.

Скрипт Текст

Ўша даврларда Шоул исмли бир инсон яшар эди. У Исо ҳақидаги таълимотга қарши эди. Стефанни тош отиб ўлдирганларида, Шоул ўша ерда бўлиб, қотилларнинг кийимини қўриқлаган эди. Кейин Шоул имон келтирганларни қува бошлади. У Қуддусда уйма-уй юриб, эркак-у аёлларни ушлаб, зиндонларга ташлар эди. Бир куни Шоул олий руҳонийнинг олдига келиб, ундан Дамашқдаги синагогалар учун мактублар сўради, токи у ерда ҳам Исонинг издошларини ҳибсга олиб, Қуддусга юбориш ҳуқуқига эга бўлиш учун.

Мактубларга эга бўлгач, Шоул Дамашққа йўл олди. У шаҳарга яқинлашиб қолганида, атрофни осмондан келган чарақлаган нур ёритди ва Шоул ерга йиқилди. Шоул Биров унга гапираётганини эшитди: “Шоул! Шоул! Нега Мени қувяпсан?”. Шоул сўради: “Сен Кимсан, Эгам?”. Товуш жавоб қайтарди: “Мен — Сен қуваётган Исоман!”.

Шоул ердан турганида, у ҳеч нарса кўрмасди. Шоулнинг ҳамроҳлари уни Дамашққа элтиб қўйдилар. Уч кун давомида у ҳеч нарса емади ва ичмади.

Дамашқда Ханониё исмли шогирд яшар эди. Худо унга деди: “Шоул турган уйга бор. У яна кўриши учун унга қўлингни қўй”. Ханониё шундай деди: “Устоз, у киши имонлиларни қувғин қилишини эшитганман”. Худо унга жавоб берди: “Бор! Уни яҳудийларга ва бошқа халқлардаги одамларга Мен ҳақимда айтиши учун танладим. У Мен учун кўп азоб чекишга мажбур бўлади.”

Ханониё Шоулнинг олдига бориб, қўлларини унга қўйди ва шундай деди: “Бу ерга келаётганингда сенга кўринган Исо мени юборди, токи сен яна кўришинг ва Муқаддас Руҳга тўлишинг учун”. Шу заҳоти Шоулнинг кўзи тикланди ва Ханониё уни сувга чўмдирди. Сўнгра Шоул бир оз овқатланди ва унинг кучи қайтди.

Шоул Дамашқда Исонинг шогирдлари билан бир неча кун қолди ва синагогаларда яҳудийларга ваъз қилди. У: “Исо — Худонинг Ўғли!” — дерди. Яҳудийлар жуда ҳайрон эдилар, чунки Шоул илгари шогирдларни қувғин қилар эди, ҳозир эса унинг ўзи Исога имон келтирди! Шоул яҳудийлар билан тортишиб, уларга Исо бу Масиҳ эканини исботлар эди.

Кўп кунлардан кейин яҳудийлар Шоулни ўлдиришга қарор қилдилар ва буни қандай қилишни режалаштирдилар. Улар уни ўлдириш учун шаҳар дарвозаларига одамларни юбордилар. Лекин Шоул уларнинг режаси ҳақида билиб қолди ва унинг дўстлари унга қочиб кетишда ёрдам бердилар. Кечаси уни шаҳар девори орқали саватда туширдилар. Шоул Дамашқдан қочиб кетганидан кейин Исо ҳақида ваъз қилишни давом эттирди.

Шоул ҳаворийлар билан кўришиш учун Қуддусга борди, лекин ҳамма ундан қўрқарди, чунки у Исонинг издошига айланганига ишонмасдилар. Кейин Барнабо исмли имонли Шоулни ҳаворийларнинг олдига олиб келиб, уларга Шоул қандай қилиб Дамашқда жасорат билан ваъз қилганини айтиб берди. Шундан кейин ҳаворийлар Шоулни қабул қилдилар.

Қуддусдаги қувғиндан қочган баъзи имонлилар олисдаги Антиохия шаҳрига йўл олдилар ва у ерда Исо Масиҳ ҳақида ваъз қилдилар. Антиохиядаги одамларнинг кўпи яҳудий эмас эди, аммо Исонинг шогирдлари ваъзини эшитиб, улар ҳам имонли бўлдилар. Бу одамлар яҳудий бўлмай туриб, Исога Худонинг Ўғли деб имон келтирган илк одамлар эди. Барнабо ва Шоул янги шогирдларга Исо ҳақида кўпроқ гапириб бериш учун ва жамоат руҳан мустаҳкам бўлишига ёрдам бериш учун Антиохияга йўл олдилар. Айнан Антиохияда Исога имон келтирганлар биринчи марта “масиҳийлар” деб номландилар.

Бир куни, Исонинг Антиохиядаги шогирдлари рўза тутиб, ибодат қилаётганларида, Муқаддас Руҳ уларга шундай деди: “Барнабо билан Шоулни Менга бағишланглар, токи улар Мен тайинлаган ишни бажарсинлар”. Антиохиядаги имонлилар қўлларини Барнабо билан Шоулга қўйиб, улар учун ибодат қилдилар. Шундан сўнг Барнабо ва Шоул Антиохиядан кетиб, турли халқларга таълим бердилар, уларнинг кўпчилиги Исога ишонди.

Холбогдох мэдээлэл

Free downloads - Here you can find all the main GRN message scripts in several languages, plus pictures and other related materials, available for download.

The GRN Audio Library - Evangelistic and basic Bible teaching material appropriate to the people's need and culture in a variety of styles and formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons