unfoldingWord 18 - Бўлинган шоҳлик
രൂപരേഖ: 1 Kings 1-6; 11-12
മൂലരേഖ (സ്ക്രിപ്റ്റ്) നമ്പർ: 1218
ഭാഷ: Uzbek
പ്രേക്ഷകർ: General
ഉദ്ദേശം: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
അവസ്ഥ: Approved
മറ്റ് ഭാഷകളിലേക്ക് വിവർത്തനം ചെയ്യുന്നതിനും റെക്കോർഡുചെയ്യുന്നതിനുമുള്ള അടിസ്ഥാന മാർഗ്ഗനിർദ്ദേശങ്ങളാണ് സ്ക്രിപ്റ്റുകൾ. ഓരോ വ്യത്യസ്ത സംസ്കാരത്തിനും ഭാഷയ്ക്കും അവ മനസ്സിലാക്കാവുന്നതും പ്രസക്തവുമാക്കുന്നതിന് അവ ആവശ്യാനുസരണം പൊരുത്തപ്പെടുത്തണം. ഉപയോഗിച്ച ചില നിബന്ധനകൾക്കും ആശയങ്ങൾക്കും കൂടുതൽ വിശദീകരണം ആവശ്യമായി വന്നേക്കാം അല്ലെങ്കിൽ രൂപാന്തരപ്പെടുത്തുകയോ പൂർണ്ണമായും ഒഴിവാക്കുകയോ ചെയ്യാം.
മൂലരേഖ (സ്ക്രിപ്റ്റ്) ടെക്സ്റ്റ്
Довуд 40 йил давомида шоҳлик қилди. Унинг ўлимидан сўнг Исроилда унинг ўғли Сулаймон шоҳлик қила бошлади. Худо Сулаймонга мурожаат қилиб, у энг кўп нимани исташини сўради. Сулаймон Худодан унга халқни бошқариш учун донолик беришини сўради. Худога бу хуш келди ва Худо Сулаймонни дунёдаги энг доно инсон қилди. Худо Сулаймонни доно шоҳ қилишдан ташқари, уни жуда ҳам бой қилди.
Сулаймон Қуддусда унинг отаси қуришни истаган Маъбадни қурди. Довуд ҳаёт вақтида барча қурилиш материалларини тайёрлаб қўйган эди. Энди халқ Худога Йиғилиш Чодирида эмас, балки Маъбадда сажда қилар ва қурбонлик келтирар эди. Худо Маъбадда ҳозир бўлиб, Ўзининг халқи билан бирга бўларди.
Сулаймон жуда доно бўлишига қарамай, у Худога қулоқ солмади ва Худо тақиқлаган бошқа халқлардан хотин олишни бошлади. Бу аёллардан кўпи ўзларининг бутларини олиб келиб, уларга сажда қилардилар. Сулаймон кексайганда эса, у ҳам уларнинг худоларига сажда қила бошлади.
Худо бу учун Сулаймондан ғазабланди ва Исроил халқини икки шоҳликка бўлиш орқали уни жазолашини айтди. Бу Сулаймоннинг вафотидан кейин содир бўлиши керак эди.
Сулаймон вафот этганиданг сўнг, унинг ўғли Рахабом шоҳ бўлди. Бутун Исроил халқи уни шоҳ деб тан олиш учун бирга тўпланди. Одамлар Рахабомга Сулаймон уларни кўп меҳнат қилишга ва кўп солиқ тўлашга мажбур қилганидан шикоят қилдилар. Улар Рахабомдан ишларини осонлаштиришини сўрадилар.
Аммо Рахабом уларнинг илтимосига жуда аҳмоқона жавоб берди: “Отам Сулаймон сизларни қаттиқ меҳнат қилишга мажбур қиларди деяпсизлар. Мен билан сизлар янада кўпроқ ишлайсизлар ва олдингидан ҳам кўпроқ жазоланасизлар!”.
Халқ бу сўзларни эшитганида, кўпчилик Рахабомга қарши исён кўтарди. Исроилнинг ўнта қабиласи унинг ҳукмронлиги остида қолишни истамади ва Рахабомани шоҳ деб тан олишдан бош тортди. Рахабом билан фақат иккита қабила қолди. Бу шоҳлик Яҳудо шоҳлиги ёки Яҳудия деб аталди.
Қолган ўнта қабила эса Ерибом исмли одамни ўзига шоҳ қилиб танлади. Бу ўнта қабила мамлакатнинг шимолида яшарди. Бу шоҳлик Исроил шоҳлиги деб аталди.
Исроил шоҳи Ерибом ёмон шоҳ бўлиб чиқди. У Худога бўйсунмади ва одамларни гуноҳга етаклади. Ерибом ўз ҳалқи учун иккита бут ўрнатди ва ҳалқ энди Яҳудия ҳудудидаги Қуддусга бормасди ва Худога Маъбадда сажда қилмасди.
Яҳудия ва Исроил шоҳликлари бир-бирига душман бўлиб, тез-тез ўзаро жанглар олиб борар эдилар.
Янги Исроил шоҳлигида барча шоҳлар ёмон ҳукмдор бўлишган. Уларнинг кўпчилигини ўзлари шоҳ бўлишни истаган бошқа исроилликлар ўлдирганлар.
Исроил шоҳлигининг барча шоҳлари ва аҳолисининг катта қисми бутларга сажда қилганлар. Кўпинча бундай сажда бузуқликлар билан, баъзида ҳатто гўдакларни бутларга қурбон қилиш билан ўтган.
Яҳудия шоҳлари Довуднинг авлодлари эди. Бу шоҳларнинг баъзилари яхши одамлар бўлиб, улар адолат билан иш юритганлар ва Худога сажда қилганлар. Аммо Яҳудия шоҳларининг кўпчилиги ёмон ҳукмдорлар бўлиб, бутларга сажда қилганлар. Бундай шоҳларнинг баъзилари ўз фарзандларини сохта худоларга қурбонлик сифатида келтирганлар. Яҳудия аҳолисининг катта қисми ҳам бошқа худоларга сажда қилиб, бу билан Худога қарши бош кўтарган.