unfoldingWord 47 - Павлус ва Силас Филиппида

unfoldingWord 47 - Павлус ва Силас Филиппида

개요: Acts 16:11-40

스크립트 번호: 1247

언어: Uzbek

청중: General

장르: Bible Stories & Teac

목적: Evangelism; Teaching

성경 인용: Paraphrase

지위: Approved

이 스크립트는 다른 언어로 번역 및 녹음을위한 기본 지침입니다. 그것은 그것이 사용되는 각 영역에 맞게 다른 문화와 언어로 조정되어야 합니다. 사용되는 몇 가지 용어와 개념은 다른 문화에서는 다듬어지거나 생략해야 할 수도 있습니다.

스크립트 텍스트

Шоул Рим империяси бўйлаб саёҳат қилиб, Масиҳ ҳақида ваъз қилганида, уни римча “Павлус” исми билан атай бошладилар. Бир куни Павлус ва унинг дўсти Силас Исо Масиҳнинг таълимоти ҳақида ваъз қилиш мақсадида Филиппи шаҳрига йўл олдилар. Улар шаҳардан ташқаридаги анҳор бўйига, имон келтирганлар ибодат қилишга йиғиладиган жойга бордилар. Йиғилганларнинг орасида қиммат мато билан савдо қиладиган Лидия исмли аёл бор эди. Лидия Худони севарди ва Унга сажда қиларди.

Лидия Павлуснинг ваъзларини тушуниши учун, Худо унинг юрагини очди ва у Исога имон келтирди. Павлус билан Силас Лидияни ва унинг оиласини сувга чўмдирдилар. Кейин бу аёл ҳаворийларни ўз уйига чақириб, уникида қолишни таклиф қилди. Ҳаворийлар рози бўлдилар.

Павлус ва Силас одамлар билан ибодат қилиш учун тез-тез кўришиб турардилар. Бир куни, улар ўша ерга кетаётганларида, уларнинг йўлида одамларга келажакни айтиб берадиган, ёвуз руҳга чалинган бир қул аёл учради. Бу башоратлар орқали у аёл ўзининг хўжайинлари учун кўп пул топар эди.

Қул аёл ҳар куни Павлус билан Силаснинг кетидан юрарди ва ҳайқирар эди: “Бу одамлар Қудратли Худонинг хизматкорлари. Улар сизларга нажот йўлини кўрсатмоқдалар!”. У ҳар куни шундай қилар эди ва бу Павлуснинг жонига тегди.

Бир куни қул аёл яна қичқиришни бошлаганида, Павлус ўгирилиб, ундаги ёвуз руҳга деди: “Исо номи билан, бу аёлдан чиқ!”. Ва у дарҳол чиқиб кетди.

Қул аёлнинг хўжайинлари жуда ғазабландилар. Қул аёл бу ёвуз руҳсиз келажакни башорат қила олмаслигини улар тушундилар. Бу эса улар даромадларини йўқотишларини англатарди.

Қулнинг хўжайинлари Павлус билан Силасни Рим ҳукмдорларининг олдига олиб келиб, уларни шаҳарда тартибсизликларни келтириб чиқаришда айбладилар. Бу айбловларга катта оломон ҳам қўшилди. Ҳакамлар ҳаворийларни таёқ билан уриб, кейин зиндонга ташлашни буюрдилар.

Павлус ва Силас зиндоннинг қўриқчилари кўп бўлган қисмига қўйилдилар ва уларнинг оёқларига ёғоч кишанлар солинди. Ярим тунда Павлус ва Силас Худони улуғлаб, қўшиқлар куйлашни бошладилар.

Бирдан кучли зилзила бошланди. Зиндоннинг барча эшиклари кенг очилиб, маҳбусларнинг занжирлари ечилиб кетди.

Зиндон қўриқчиси уйғониб, зиндон эшиклари очиқ эканини кўрди. У барча маҳбуслар қочиб кетди деб ўйлади ва маҳбуслар қочгани учун қатл қилинишидан қўрқиб, ўзини ўлдиришга қарор қилди. Павлус буни кўрди ва бақириб: “Тўхтанг! Ўзингизга зарар етказманг. Биз ҳаммамиз шу ердамиз” — деди.

Зиндон қўриқчиси қўрқувдан титраганича Павлус ва Силас олдига келиб, уларни ташқарига олиб чиқди. Кейин шундай савол берди: “Нажот топишим учун мен нима қилишим керак?” Павлус: “Раббимиз Исога ишон, шунда ўзинг ва оиланг нажот топасизлар” — деб жавоб берди. Зиндон қўриқчиси Павлус ва Силасни ўз уйига олиб келиб, уларнинг яраларини ювди. Павлус хонадондагиларнинг ҳаммасига Исо ҳақидаги хушхабарни гапириб берди.

Зиндон қўриқчиси ва унинг бутун оиласи Исога ишондилар, Павлус уларни сувга чўмдирди. Сўнг зиндон қўриқчиси Павлус ва Силасга дастурхон ёзди, хонадон аҳли Худога имон келтирганидан севинарди. Павлус ва Силас зиндонга қайтдилар.

Кейинги кун амалдорлар Павлуснинг Рим фуқароси эканини билгач, Павлус ва Силасни озод қилишни буюрдилар ва улардан Филиппи шаҳрини тарк этишларини сўрадилар. Павлус ва Силас Лидия билан ва бошқа дўстлари билан учрашиб, шаҳардан чиқиб кетдилар. Исо ҳақидаги ваъзлар давом этарди, жамоат ҳам ўсиб борарди.

Павлус ва жамоатнинг бошқа етакчилари кўплаб шаҳарларга бориб, Исо ҳақида ваъз қилардилар, одамларга таълим берардилар. Улар турли жамоатларга кўп мактублар ёзиб, имонлиларга далда ва насиҳатлар бердилар. Бу мактублардан баъзилари Муқаддас Китобга киритилган.

관련정보

생명의 말씀 - GRN 은 성경에 기반한 구원과 그리스도인의 삶에 대한 수천개의 오디오 복음 메시지를 가지고 있습니다.

무료 다운로드 - 여기에서 다운로드 가능한 여러 언어로 된 주요 GRN 메시지 스크립트, 그림 및 기타 관련 자료를 찾을 수 있습니다.

GRN 오디오 도서관 - 전도와 기본 성경 가르침을 위한 자료는 mp3, CD, 카세트 테이프 형태로 사람들의 필요와 문화에 맞추어졌습니다. 녹음은 성경이야기, 전도 메시지, 말씀 읽기, 노래를 포함하여 다양한 스타일로 구성되었습니다.

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons

Choosing the right audio or video format - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?