unfoldingWord 11 - Фисиҳ
개요: Exodus 11:1-12:32
스크립트 번호: 1211
언어: Uzbek
청중: General
목적: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
지위: Approved
이 스크립트는 다른 언어로 번역 및 녹음을위한 기본 지침입니다. 그것은 그것이 사용되는 각 영역에 맞게 다른 문화와 언어로 조정되어야 합니다. 사용되는 몇 가지 용어와 개념은 다른 문화에서는 다듬어지거나 생략해야 할 수도 있습니다.
스크립트 텍스트
Худо яна Мусо билан Ҳорунни фиръавннинг олдига у исроилликларни қўйиб юборишини айтишлари учун юборди. Улар агар фиръавн исроилликларни қўйиб юбормаса, Худо Мисрдаги барча тўнғич ўғилларни ўлдириши ҳақида огоҳлантирдилар: бу огоҳлантириш ҳам одамларга, ҳам ҳайвонларга тегишли эди. Буни эшитган фиръавн яна Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади.
Мисрликларни шафқатсиз жазо кутар эди. Исроилликларнинг тўнғич ўғиллари учун эса Худо қутқарилиш йўлини тайерлаган эди. Ҳар бир оила нуқсонсиз қўзичоқни танлаб, уни сўйиши керак эди.
Худо исроилликларга ушбу қўзичокнинг қонини олиб, қон билан уйларидаги эшик кесакиларини суртиб, гўштини эса олов устида қовуриб, уни тезда хамиртурушсиз пиширилган нон билан ейишни буюрди. Шунингдек, Худо уларга гўшт ва нон еганларидан кейин Мисрни тарк этишга тайёр туришларини айтди.
Исроилликлар барчасини Худо айтганидек қилдилар. Ярим тунда Худо Миср бўйлаб юриб, ҳар бир тўнғич ўғилни ўлдирди.
Барча исроилликларнинг уйларида эшик кесакиларига қон суртилган эди ва Худо бу уйларни четлаб ўтди. Уй ичидаги ҳамма хавфсизликда эди. Улар қўзичоқнинг қони туфайли қутқарилиб қолдилар.
Фиръавн Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади, шунинг учун Худо бутун Мисрни жазолади. У Мисрликларнинг барча тўнғич ўғилларини ўлдирди.
Мисрлик ҳар бир тўнғич ўғил: зиндонга ташланган инсоннинг тўнғич фарзандидан тортиб, фиръавнинг тўнғичигача — ҳамма ўлди. Бутун Миср бўйлаб одамлар оғир кулфатдан фиғон чекардилар.
Ўша тун фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб шундай деди: “Барча исроилликларни йиғиб, дарҳол Мисрдан чиқиб кетинглар!” Мисрликлар ҳам Исроил халқи дарҳол кетишини талаб қилишар эди.