unfoldingWord 05 - Ваъда қилинган уғил

unfoldingWord 05 - Ваъда қилинган уғил

개요: Genesis 16-22

스크립트 번호: 1205

언어: Uzbek

청중: General

목적: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

지위: Approved

이 스크립트는 다른 언어로 번역 및 녹음을위한 기본 지침입니다. 그것은 그것이 사용되는 각 영역에 맞게 다른 문화와 언어로 조정되어야 합니다. 사용되는 몇 가지 용어와 개념은 다른 문화에서는 다듬어지거나 생략해야 할 수도 있습니다.

스크립트 텍스트

Ибром ва Сорай Канъонга кўчиб келганига ўн йил бўлган бўлса ҳам, улар фарзанд кўрмади. Шунда Ибромнинг хотини Сорай унга деди: “Худо менга шу пайтгача фарзанд кўришга руҳсат бермади, энди эса мен қариб қолдим, туға олмайман. Шунинг учун, мана сизга менинг чўрим Ҳожар, унинг олдига киринг ва у менга фарзанд туғиб берсин”.

Ибром ҳудди шундай қилди. Ҳожар ҳомиладор бўлиб, ўзини Сорайдан юқори деб била бошлади. Сорай эса бунда Ибромни айбларди. Орадан вақт ўтиб Ҳожар ўғил туғди ва Ибром унга Исмоил деб исм берди. Исмоил ўн уч ёшга кирганида, Худо яна Ибромга мурожаат қилди.

Худо деди: “Мен Қодир Худоман. Мен сен билан аҳд тузаман”. Ибром Худони эшитиб, эҳтиром билан тиз чўкиб бош эгди. Худо давом этди: “Сен кўп халқларнинг отаси бўласан. Мен сенга ва сенинг наслингга Канъон юртини бераман ва уларнинг Худоси бўламан. Сен оилангдаги ҳар бир уғил болани ва эркакни суннат қилишинг керак”.

“Хотининг Сорай ўғил туғади — Мен сенга ваъда қилган ўғил шу бўлади. Унга Исҳоқ деб исм берасан. Мен у билан аҳд тузаман ва ундан буюк бир халқ яратаман. Исмоилдан ҳам буюк халқ пайдо бўлади, лекин аҳдим Исҳоқ билан бўлади”. Кейин Худо “Ибром” исмини “Иброҳим” деб ўзгартирди, бу исм “кўпларнинг отаси” деган маънони англатади. Худо “Сорай” исмини “Сора” деб ўзгартирди, бу исм “Малика” деган маънони англатади.

Ўша куни Иброҳим ўз уйидаги борча ўғил болалар ва эракларни суннат қилди. Орадан тахминан бир йил ўтиб, Иброҳим юз ёшга кирганда, Сора эса тўқсон ёш бўлганида Иброҳимга ўғил туғиб берди. Худо айтганидай унга Исхоқ деб исм қўйишди.

Исҳоқ ҳали бола бўлганида, Худо Иброҳимнинг имонини синашга қарор қилди. Унга: “Ягона ўғлинг Исҳоқни Мен учун қурбон қил” — деди. Иброҳим бу сафар ҳам Худога итоат қилди ва ўғлини қурбонликка келтиришга тайёрланди.

Иброҳим Исҳоқни қурбонлик келтириладиган жойга олиб кетаётганда, ўғли сўради: “Ота, қурбонлик келтириш учун бизда ўтин бор, лекин қўзи қани?” Иброҳим жавоб бериб деди: “Ўғлим, қурбонлик учун қўзини Худонинг ўзи беради”.

Улар қурбонлик келтириладиган жойга етиб келганларида, Иброҳим ўз ўғли Исҳоқни боғлади ва уни қурбонгоҳга ётқизди. У ўғлини ўлдиришга тайёр бўлиб турганида Худо Иброҳимга: “Тўхта! Болага тегма! Мендан қўрқишингни билдим, чунки сен Мен учун ягона ўғлингни аямадинг”, деди.

Шунда Иброҳим узоқ бўлмаган жойда чакалакларга ўралашиб қолган қўчқорни кўрди. Бу қўчқорни уларга Худо, Исҳоқнинг ўрнига қурбонликка келтиришлари учун берган эди. Иброҳим хурсанд бўлиб қўчқорни қурбонликка келтирди.

Худо Иброҳимга шундай деди: “Менга борингни, ҳатто ягона ўғлингни ҳам беришга тайёр бўлганинг учун, сени баракалайман, деб ваъда бераман. Сенинг наслинг осмондаги юлдузлардан ҳам кўп бўлади. Менга итоат этганинг учун, сен орқали дунёдаги барча халқларни баракалайман!”

관련정보

생명의 말씀 - GRN 은 성경에 기반한 구원과 그리스도인의 삶에 대한 수천개의 오디오 복음 메시지를 가지고 있습니다.

무료 다운로드 - 여기에서 다운로드 가능한 여러 언어로 된 주요 GRN 메시지 스크립트, 그림 및 기타 관련 자료를 찾을 수 있습니다.

GRN 오디오 도서관 - 전도와 기본 성경 가르침을 위한 자료는 mp3, CD, 카세트 테이프 형태로 사람들의 필요와 문화에 맞추어졌습니다. 녹음은 성경이야기, 전도 메시지, 말씀 읽기, 노래를 포함하여 다양한 스타일로 구성되었습니다.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons