unfoldingWord 03 - Сув тошқини

unfoldingWord 03 - Сув тошқини

개요: Genesis 6-8

스크립트 번호: 1203

언어: Uzbek

주제: Eternal life (Salvation); Living as a Christian (Obedience); Sin and Satan (Judgement)

청중: General

장르: Bible Stories & Teac

목적: Evangelism; Teaching

성경 인용: Paraphrase

지위: Approved

이 스크립트는 다른 언어로 번역 및 녹음을위한 기본 지침입니다. 그것은 그것이 사용되는 각 영역에 맞게 다른 문화와 언어로 조정되어야 합니다. 사용되는 몇 가지 용어와 개념은 다른 문화에서는 다듬어지거나 생략해야 할 수도 있습니다.

스크립트 텍스트

Орадан кўп йил ўтди. Дунёда одамлар анча кўпайди. Одамлар жуда баджаҳл ва бағритош эди. Улар шунчалар бузуқ эди-ки, Худо бутун дунёни тошқин орқали йўқ қилиб юборишга қарор қилди.

Одамларнинг орасидан Худога фақатгина Нуҳ маъқул келарди, чунки у гуноҳкор инсонларнинг орасида солиҳ ҳаёт кечирарди. Худо Нуҳга ер юзига кучли тошқин юбормоқчи эканлигини ва шунинг учун Нуҳ кема қуриши кераклигини айтди.

Бу катта ёғоч кеманинг узунлиги 140 метр, кенглиги 23 метр ва баландлиги 13,5 метр бўлиб, у уч қават, кўплаб бўлмалар, том ва деразадан иборат бўлиши керак эди. Нуҳ, унинг оиласи ва қуруқликдаги ҳайвонлар кеманинг ичига кириб, тошқиндан қутқарилишлари керак эди.

Нуҳ Худога итоат қилди. У уч ўғли билан биргаликда кемани ҳудди Ҳудо айтганидек қилиб қурди. Кема ғоят катта бўлгани сабабли, уни куриш учун Нуҳга кўп йиллар керак бўлди.

Худо Нуҳга унинг ўзига, оиласига ва ҳайвонларга етарли озуқа олишни буюрди. Ҳаммаси тайёр бўлганидан кейин Худо Нуҳга деди: “Вақт келди!”. Нуҳ хотини, уч угли-ю келинлари билан кеманинг ичига кирди. Хаммаси бўлиб улар саккиз киши эди.

Худо Нуҳга кеманинг ичига барча ҳайвонлардан ва қушлардан битта эркак ва битта урғочи олишни буюрди, токи улар тошқиндан қутқарилсин. Бундан ташқари қурбонлик учун тўғри келадиган ҳайвонлардан етти эркак ва етти урғочини олишни хам буюрди. Уларнинг барчаси кеманинг ичига кирганидан сўнг, Худонинг Ўзи уларнинг орқасидан эшикни ёпди.

Кейин ёмғир бошланди ва қирқ кун-у қирқ тун давомида тўхтамасдан ёғди! Ёмғир тинмасди! Сувнинг оқими ернинг тагидан хам уриб чиқарди. Бутун ер юзи, ҳатто энг баланд тоғлар ҳам сувнинг тагида қолиб кетди.

Қуруқликда яшаган барча одамлар-у ҳайвонлар нобуд бўлди. Лекин кеманинг ичидагилар ўлимдан қутқарилиб қолдилар.

Ёмғир тугагандан кейин кема яна беш ой сувда сузиб юрди. Вақт ўтиши билан сув камая бошлади. Бир кун келиб кема тоғ устида тўхтади, лекин ер юзи ҳали ҳам сув билан қопланган эди. Уч ойдан кейин тоғларнинг чўққилари кўрина бошлади.

Орадан яна қирқ кун ўтгандан кейин Нух ер қуриганлигини билиш мақсадида кемадан қарғани учиради. Лекин қарға айланиб, қўнишга жой тополмай кемага қайтиб келади.

Сўнгра Нух каптарни учиради. Лекин у ҳам қуруқ ер тополмай кемага қайтиб келади. Бир хафтадан кейин Нух каптарни яна бир марта учириб юборади. Бу сафар эса каптар зайтун дарахтининг баргини олиб келади. Аста-секин ер юзида сув камайиб, ўсимликлар яна ўса бошлайди!

Бир хафта ўтгандан кейин Нух учинчи марта каптарни учирди. Бу сафар каптар қўнишга жой топди ва қайтиб келмади. Чунки ер қурий бошлаган эди!

Икки ойдан сўнг Худо Нуҳга деди: “Энди сен оиланг ва барча жониворлар билан кемадан чиқишинг мумкин. Фарзанд ва невараларингиз кўп бўлсин! Ер юзини тўлдиринглар!”. Шундан кейин Нуҳ оиласи билан кемадан чиқди.

Сўнг Нуҳ қурбонгоҳ қуриб, қурбонликка келтирилиши мумкин бўлган ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир нечтасини қурбонликка келтирди. Худо бу қурбонликдан мамнун бўлиб, Нуҳни ва унинг оиласини баракалади.

Худо яна шундай деди: “Ваъда бериб айтаманки, одамларнинг ёвуз ишлари учун энди ерни ҳеч қачон лаънатламайман, инсонлар болалигидан гуноҳ қилишларига қарамасдан, дунёни тошқин билан йўқ қилмайман”.

Ваъданинг белгиси сифатида Худо илк бор камалакни пайдо қилди. Ва ҳар сафар осмонда камалак пайдо бўлганида, ерга тошқин юбормайман, деб берган ваъдасини ёдга олишини айтди.

관련정보

생명의 말씀 - GRN 은 성경에 기반한 구원과 그리스도인의 삶에 대한 수천개의 오디오 복음 메시지를 가지고 있습니다.

무료 다운로드 - 여기에서 다운로드 가능한 여러 언어로 된 주요 GRN 메시지 스크립트, 그림 및 기타 관련 자료를 찾을 수 있습니다.

GRN 오디오 도서관 - 전도와 기본 성경 가르침을 위한 자료는 mp3, CD, 카세트 테이프 형태로 사람들의 필요와 문화에 맞추어졌습니다. 녹음은 성경이야기, 전도 메시지, 말씀 읽기, 노래를 포함하여 다양한 스타일로 구성되었습니다.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons