unfoldingWord 27 - Меҳрибон самариялик ҳақида ҳикоя
概要: Luke 10:25-37
スクリプト番号: 1227
言語: Uzbek
観客: General
目的: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
状態: Approved
スクリプトは、他の言語への翻訳および録音の基本的なガイドラインです。スクリプトは、それぞれの異なる文化や言語で理解しやすく、関連性のあるものにするために、必要に応じて適応させる必要があります。使用される用語や概念の中には、さらに説明が必要な場合や、完全に置き換えたり省略したりする必要がある場合もあります。
スクリプトテキスト
Бир куни Исонинг олдига яҳудийлар Қонунининг муаллими келиб, одамларга Исонинг таълимоти нотўғри эканини кўрсатмоқчи бўлади. Шунинг учун у шундай деди: “Устоз, абадий ҳаёттга эга бўлиш учун нима қилишим керак?”. Исо жавобан: “Худонинг Қонунида нима деб ёзилган?” — деди.
У одам шундай жавоб берди: “У ерда: “Эганг Худони бутун қалбинг, жону дилинг, онгинг ва кучинг билан сев. Яқинингни ўзингни севгандай сев” деб ёзилган”. Исо айтди: “Сен тўғри жавоб бердинг! Шуларни бажарсанг, абадий ҳаётга эга бўласан”.
Қонун муаллими одамларга ўзининг ҳаёт тарзи тўғри эканлигини кўрсатмоқчи бўлиб, Исодан: “Менинг яқиним ким?” — деб сўради.
Бунга жавобан Исо Қонун муаллимига бир ҳикоя сўзлаб берди: “Бир куни яҳудий инсон Қуддусдан Ерихога кетаётган эди.
Йўлда унга қароқчилар ҳужум қилди. Унинг бор нарсаларини олиб қўйиб, ўлгидек калтаклаб, сўнг ғойиб бўлдилар.
Кўп ўтмай, худди шу йўлдан яҳудий руҳонийси ўтарди. У йўлда ётган одамни кўриб, йўлнинг нариги тарафига ўтди. Сўнгра руҳоний бу одамга ёрдам бериш ўрнига ўз йўлида давом этди.
Кейин бу йўлдан леви ўтарди. Леви — маъбадда хизмат қиладиган, Левилар авлодидан бўлган яҳудийдир. У калтакланган одамнинг олдига келиб, унга қаради ва ёрдам бермасдан ўз йўлида давом эди.
Левидан кейин бу йўлдан Самариялик бир одам ўтиб кетарди. Ўша вақтда самарияликлар ва яҳудийлар бир-бирларидан нафратланардилар ва ҳатто бир-бирлари билан мулоқот қилмасдилар. Самариялик йўлда калтакланган одамни кўрди. У бу одамнинг яҳудийлигини билса ҳам, бари бир унга меҳр-шавқат кўрсатди. Самариялик калтакланган одамнинг олдига бориб, унинг яраларини боғлади.
Сўнг Самариялик одам уни кўтариб, эшагининг устига миндирди ва йўл бўйида жойлашган меҳмонхонага олиб борди. У ерда Самариялик бу одамни парвариш қилишни давом эттирди.
Кейинги кун Самариялик одам йўлини давом эттириши керак эди. У меҳмонхона эгасига пул берди-да, шундай деди: “Бу одамга ғамхўрлик қилишингизни сўрайман. Агар сизга берганимдан кўпроқ пул сарфласангиз, қайтганимда харажатларингизни қоплайман””.
Исо Қонун муаллимидан сўради: “Нима деб ўйлайсан, таланган ва калтакланган одам учун шу уч кишидан қайси бири яқини бўлиб чиқди?” Қонун муаллими: “Унга раҳм-шафқат кўрсатиб, ёрдам бергани” — деб жавоб берди. Исо унга деди: “Бориб, сен ҳам шундай қил”.