unfoldingWord 10 - Ўнта офат

unfoldingWord 10 - Ўнта офат

概要: Exodus 5-10

スクリプト番号: 1210

言語: Uzbek

観客: General

目的: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

状態: Approved

スクリプトは、他の言語への翻訳および録音の基本的なガイドラインです。スクリプトは、それぞれの異なる文化や言語で理解しやすく、関連性のあるものにするために、必要に応じて適応させる必要があります。使用される用語や概念の中には、さらに説明が必要な場合や、完全に置き換えたり省略したりする必要がある場合もあります。

スクリプトテキスト

Худо Мусони фиръавн Исроил ҳалқини Мисрдан қўйиб юбормаслиги хақида огоҳлантирди. Мусо ва Ҳорун фиръавннинг олдига бориб: “Исроил Худоси шундай демоқда: “Менинг халқимни қўйиб юбор”” дедилар. Лекин фиръавн уларга қулоқ солмади. У нафақат Исроил халқини озодликка қўйиб юбормади, балки уларни янада кўпроқ ишлашга мажбурлади.

Мусо ва Ҳорун фиръавннинг олдига бир неча бор келдилар, лекин фиръавн хар сафар Исроил халқини қўйиб юборишдан бош тортарди. Шунинг учун Худо Мисрга ўнта даҳшатли офат юборди. Бу офатлар орқали Худо фиръавнни жазолади, ҳамда У фиръавндан ва Мисрнинг барча худоларидан қудратлироқ эканини кўрсатиб қўйди.

Биринчи офат шундай эди: Худо Нил дарёси сувини қонга айлантирди. Лекин фиръавн исроилликларни қўйиб юбормади.

Сўнг Худо Мисрга жуда катта миқдорда қурбақаларни юборди. Фиръавн Мусога илтижо қилиб, Мисрни қурбақалардан озод қилишни сўради. Мусонинг ибодатидан кейин барча қурбақалар ўлди, лекин фиръавн юрагини тош қилди ва Исроил халқини Мисрдан қўйиб юборишни истамади.

Шунинг учун Худо Мисрни майда чивинлар босқини билан жазолади, аммо фиръавн қайсарлик қилишда давом этар эди. Кейин Худо Мисрни пашшалар босқини билан жазолади. Шунда фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб, агар улар бу офатни тўхтатсалар, Исроил халқи Мисрдан кетиши мумкинлигини айтди. Мусо ибодат қилди ва Худо Мисрдан пашшаларни йўқотди. Аммо фиръавн яна юрагини тош қилиб, Исроил халқини қўйиб юбормади.

Шунда Худо мисрликларнинг барча чорвасига ўлат касаллигини юборни. Фиръавн яна юрагини тош қилди ва Исроил халқини қўйиб юбормади.

Бундан кейин Худо Мусога фиръавннинг олдида ҳавога кул сочишни буюрди. Мусо буни бажарганида, мисрликларнинг танасида яралар пайдо бўлди, исроилликларда эса яралар йўқ эди. Худо фиръавннинг юрагини тош қилди ва у яна Исроил халқини қўйиб юбормади.

Кейин Худо дўл ёғдирди. Дўл мисрликларнинг ҳосилини кўп қисмини йўқ қилиб, очиқ ҳаводаги барча тирик жонзодни барбод қилди. Фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб, уларга шундай деди: “Мен гуноҳ қилдим. Дўл тўхташи учун Худога ибодат қилинглар ва мен сизларни қўйиб юбораман”. Мусо ибодат қилганидан сўнг дўл ёғишдан тўхтади.

Лекин фиръавн яна гуноҳ қилди ва тошюрак бўлиб қолди. У исроилликларни қўйиб юбормади.

Кейин Худо Мисрга чигирткаларни юборди. Чигирткалар дўлдан омон қолган барча ҳосилни еб кўйди.

Кейин Худо уч кун давом этган зулматни юборди. Шунчалик қоронғи эдики, мисрликлар уйларини тарк эта олмасдилар. Исроилликлар яшайдиган ҳудудда эса ёруғ эди.

Ҳатто тўққизта офатдан кейин ҳам фиръавн исроилликларга Мисрни тарк этишга йўл қўймади. Фиръавн Худога итоат қилишни истамаганлиги сабабли, Худо бошқа, охирги офатни юборишга қарор қилди. Ушбу офат фиръавнни исроилликларни кўйиб юборишга рози бўлишга мажбур қилиши керак эди.

関連情報

Free downloads - Here you can find all the main GRN message scripts in several languages, plus pictures and other related materials, available for download.

The GRN Audio Library - Evangelistic and basic Bible teaching material appropriate to the people's need and culture in a variety of styles and formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons