unfoldingWord 07 - Худо Ёқубни баракалайди
概要: Genesis 25:27-35:29
スクリプト番号: 1207
言語: Uzbek
観客: General
目的: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
状態: Approved
スクリプトは、他の言語への翻訳および録音の基本的なガイドラインです。スクリプトは、それぞれの異なる文化や言語で理解しやすく、関連性のあるものにするために、必要に応じて適応させる必要があります。使用される用語や概念の中には、さらに説明が必要な場合や、完全に置き換えたり省略したりする必要がある場合もあります。
スクリプトテキスト
Ака-ука улғаярди. Эсов ов қилишни хўш кўрарди, Ёқуб эса вақтини уйда ўтказишни. Исҳоқ кўпроқ Эсовни яхши кўрарди, Ривқо эса Ёқубни.
Бир куни Эсов овдан жуда оч қайтди. У Ёқубга: “Тайёрлаган таомингдан менга бер” — деди. Ёқуб эса: “Аввал менга тўнғич ўғил деб ҳисобланиш ҳуқуқини ваъда қилгин” — деди. Эсов Ёқубга бу ҳуқуқни ваъда қилди, кейин Ёқуб у билан таомини улашди.
Исҳоқ Эсовни дуо қилишни хоҳлаган эди, лекин Ёқубни дуо қилди, чунки Ривқо ва Ёқуб уни алдадилар. Ёқуб отасининг олдига келиб ўзини Эсов деб кўрсатди. У Эсовнинг кийимларини кийиб, бўйинини ва қўлларини эчки териcи билан ўради. Исҳоқ қариб, кўзлари заиф бўлиб қолган эди ва шунинг учун ёлғонни сезмади.
Ёқуб Исхоқни олдига келиб: “Мен Эсовман. Сизнинг дуоингизни олгани келдим” деди. Исҳоқ эчкиниг жунига тегиниб ва кийимларнинг ҳидини сезиб, уни Эсов деб ўйлади ва Ёқубни дуо қилди.
Ёқуб Эсовга тегишли бўлган дуони алдов йўли билан олгани учун, Эсов ундан нафратлана бошлади. Шунинг учун отаси ўлганидан кейин, Ёқубни ўлдиришни ният қилди.
Лекин Ривқо Эсовнинг бу ниятини билиб қолганидан сўнг, Исҳоқ билан келишиб, Ёқубни узоқ мамлакатга, Ривқонинг қариндошлари олдига жўнатиб юборди.
Ёқуб у ерда анча йил яшади. Бу вақт ичида у уйланди, ўн икки ўғил ва бир қизли бўлди. Худо уни бой-бадавлат инсон қилди.
Йигирма йил ўз уйидан йироқда яшагандан сўнг, Ёқуб оиласини, хизматкорларини ва подаларини олиб, Канъонга қайтишга қарор қилди.
Ёқуб Эсовдан жуда қўрқар эди, чунки унинг фикрича, акаси ҳали ҳам уни ўлдириш ниятида эди. Шунинг учун у Эсовга чорванинг катта подаларини совға тариқасида жўнатди. Подани Эсов олдига ҳайдаб келган хизматкорлар шундай дедилар: “Қулингиз Ёқуб бу чорвани сизга совға қиляпти. Унинг ўзи ҳам яқинда келади”.
Аммо Эсов Ёқубни ўлдириш ниятидан қайтган эди. Аксинча, у яна укасини кўришидан хурсанд бўлаётган эди. Шундан кейин ака-ука Канъонда тинч-тотув яшадилар. Сўнг Исҳоқ вафот этди, Ёқуб билан Эсов уни дафн қилдилар. Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдаси Исҳоқдан сўнг Ёқубга ўтди.