言語を選択

mic

unfoldingWord 44 - Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар

unfoldingWord 44 - Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар

概要: Acts 3-4:22

スクリプト番号: 1244

言語: Uzbek

観客: General

目的: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

状態: Approved

スクリプトは、他の言語への翻訳および録音の基本的なガイドラインです。スクリプトは、それぞれの異なる文化や言語で理解しやすく、関連性のあるものにするために、必要に応じて適応させる必要があります。使用される用語や概念の中には、さらに説明が必要な場合や、完全に置き換えたり省略したりする必要がある場合もあります。

スクリプトテキスト

Бир куни Бутрус ва Юҳанно маъбадга кетаётган эдилар. Маъбад дарвозасининг олдида чўлоқ одам ўтириб, пул сўрар эди.

Бутрус у инсонга қараб деди: “Сенга бериш учун пулим йўқ. Лекин ўзимда боримни бераман. Исо номи билан тур ва юр!”

Шу заҳоти Худо чўлоқ инсонни шифолади. У юришни ва сакрашни бошлади-да, Худони улуғлади. Маъбаддаги одамлар жуда ҳайратландилар.

Шифо топган одамни кўришни истаганлар тезда тўпланди. Бутрус деди: “Бу одам соғлом эканлигидан ҳайрон бўлманглар. Биз уни кучимиз ёки солиҳлигимиз билан шифоламадик. Лекин Исо Ўз кучи билан уни шифолади, чунки биз Унга ишонамиз.

Рим ҳукмдоридан Исони ўлдиришни талаб қилган сизлар эдингиз. Сиз барчага ҳаёт берадиган Зотни ўлдирдингиз. Лекин Худо Уни ўликдан тирилтирди. Сизлар нима қилаётганингизни тушунмас эдингизлар, лекин шу орқали пайғамбарларнинг айтганлари амалга ошди. Улар Масиҳ азоб-уқубатлардан ўтиб, ўлдирилишини айтган. Ва Худо бунинг барчасини амалга оширди. Шундай қилиб, Худо гуноҳларингизни ювиши учун тавба қилинглар ва Унга мурожаат қилинглар”.

Руҳонийлар ва маъбад соқчиларининг бошлиқлари Бутрус ва Юҳаннони эшитиб, ғазабландилар. Улар ҳаворийларни тутиб, зиндонга ташладилар. Лекин кўп одамлар Бутруснинг гапларига ишонди. Ўша куни Исога ишонганларнинг сони беш мингга кўпайди.

Эртаси куни бош руҳонийлар, қонун муаллимлари ва оқсоқоллар йиғилдилар. Уларнинг олдига Бутрус ва Юҳаннони, ҳамда илгари чўлоқ бўлган одамни олиб келдилар. Улар Бутрус ва Юҳаннодан сўрадилар: “Сиз бу чўлоқ одамни қандай куч билан шифоладингиз?”.

Бутрус уларга шундай жавоб берди: “Олдингизда турган одам Исо Масиҳ қудрати орқали шифо олди. Сиз Исони хочга михлаган эдингиз, Худо эса Уни ўликдан тирилтирди! Сиз Уни рад этдингиз, аммо нажотга фақат Исо орқали эришиш мумкин!”

Ўша ердагиларнинг ҳаммаси Бутрус ва Юҳаннонинг жасорат билан гапиришидан ҳайратда қолдилар. Қаршиларидаги одамларнинг оддий, ўқимаган эканини улар кўрдилар, сўнг бу одамларни Исо билан бирга кўрганларини эсладилар. Шунда руҳонийлар ва оқсоқоллар Бутрус ва Юҳаннога шу сўзларни айтдилар: “Одамларга Исо исмли Инсон ҳақида таълим беришда давом этсангиз, биз сизларни жазолаймиз”. Шу дўқ-пўписа билан улар Бутрус ва Юҳаннони қўйиб юбордилар.

関連情報

ワールドオブライフ - 救いとキリスト教生活についての聖書に基づいたメッセージを含む、数千の言語での音声福音メッセージ。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares its audio, video and written scripts under Creative Commons