unfoldingWord 49 - Худо белгилаган Янги Аҳд

unfoldingWord 49 - Худо белгилаган Янги Аҳд

રૂપરેખા: Genesis 3; Matthew 13-14; Mark 10:17-31; Luke 2; 10:25-37; 15; John 3:16; Romans 3:21-26, 5:1-11; 2 Corinthians 5:17-21; Colossians 1:13-14; 1 John 1:5-10

સ્ક્રિપ્ટ નંબર: 1249

ભાષા: Uzbek

પ્રેક્ષકો: General

શૈલી: Bible Stories & Teac

હેતુ: Evangelism; Teaching

બાઇબલ અવતરણ: Paraphrase

સ્થિતિ: Approved

સ્ક્રિપ્ટો અન્ય ભાષાઓમાં અનુવાદ અને રેકોર્ડિંગ માટે મૂળભૂત માર્ગદર્શિકા છે. દરેક અલગ-અલગ સંસ્કૃતિ અને ભાષા માટે તેમને સમજી શકાય તેવું અને સુસંગત બનાવવા માટે તેઓને જરૂરી અનુકૂલિત કરવા જોઈએ. ઉપયોગમાં લેવાતા કેટલાક શબ્દો અને વિભાવનાઓને વધુ સમજૂતીની જરૂર પડી શકે છે અથવા તો બદલી અથવા સંપૂર્ણપણે છોડી દેવામાં આવી શકે છે.

સ્ક્રિપ્ટ ટેક્સ્ટ

Исонинг туғилишидан аввал, Марям исмли қизнинг олдига фаришта келиб, у Худонинг Ўғлини туғишини айтди. Марям бокира эди, лекин унга Муқаддас Руҳ тушиб келди ва у ҳомиладор бўлди. Марям Ўғил туғди ва Унинг исмини Исо қўйди. Шунинг учун Исо ҳам Худо, ҳам Инсондир.

Исо кўплаб мўъжизалар яратди ва бу мўъжизалар У Худо эканлигини кўрсатар эди. У сувнинг устида юрар эди ва тўфонларни тинчлантирар эди. У касал одамларга шифо берарди ва ёвуз руҳларни ҳайдар эди. Исо ўликларни тирилтирарди ва бешта нон, ҳамда иккита кичкина балиқдан беш мингдан зиёд одамни овқатлантирса бўладиган озуқа яратиши мумкин эди.

Исо буюк Устоз эди. Унинг таълимоти ҳақиқат эди. Шунинг учун биз Исонинг амрларини бажаришимиз керак, аҳир У Худонинг Ўғли-ку. Исонинг асосий таълимотларидан бири биз бошқа одамларни ўзимизни севгандек севишимиздир.

Шунингдек Исо Худони барча нарсадан, ҳатто биз эгалик қилган барча нарсалардан устун севишимиз кераклигини ўргатган.

Исо бу дунёнинг барча бойлигига эга бўлгандан кўра, Худонинг Шоҳлигига кирмоқ афзалроқ эканини айтган. Сиз Худонинг Шоҳлигига кира олишингиз учун, Худо сизни гуноҳларингиз учун белгиланган жазодан халос этиши керак.

Исо Уни қабул қилган одамларни Худо қутқаришини айтган. Лекин Уни қабул қилмайдиган одамлар ҳам бўлади. Исо баъзи одамлар яхши тупроққа ўхшашини айтган. Худонинг Каломи дон каби бу тупроққа тушади ва ўсиб чиқади. Бундай одамлар Исони қабул қилади ва Худо уларни қутқаради. Лекин бошқа одамлар йўл бўйидаги қаттиқ ерга ўхшайдилар. Худонинг Каломи дон каби бу тупроққа тушади, лекин униб чиқмайди. Бундай одамлар Исони рад этадилар. Улар Унинг Шоҳлигига киришдан бош тортадилар.

Исо Худо барча одамларни, ҳатто гуноҳкорларни ҳам қаттиқ севишини ўргатган. У ҳаммани кечиришни ва Ўз фарзанди сифатида қабул қилишни хоҳлайди.

Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилганидан сўнг, уларнинг барча авлодлари гуноҳкор бўлиб туғила бошладилар. Ҳамма одамлар гуноҳ қиладилар ва Худодан узоқдирлар. Ҳар бир инсон туғилиши билан Худога ва Унинг иродасига қарши бўлади.

Лекин Худо одамларни шунчалик севади-ки, У Ўзининг ягона Ўғлини қурбонликка берди. Худо Исога имон келтирганларни жазоламайди ва барча имонлилар У билан абадий яшайдилар.

Сиз ўлимга лойиқсиз, чунки сиз гуноҳкорсиз. Худо сизни жазоласа тўғри бўларди. Лекин сизнинг гуноҳларингиз учун Исо жазоланди. Исо хочга михланганида, Худо сизнинг жазоингизни Унинг зиммасига юклади.

Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган. Лекин У хочда даҳшатли ўлим топиб, гуноҳ учун жазони қабул қилган. Исо сизнинг гуноҳларингизни ва бу дунёдаги ҳар бир инсоннинг гуноҳларини олиш учун мукаммал Қурбонлик бўлди. Исо гуноҳ учун Ўзини қурбон қилди. Шунинг учун Худо Исога ишонган ҳар бир кишининг энг даҳшатли гуноҳини ҳам кечиради.

Кўплаб савоб ишлар ҳам сизни гуноҳ эвазига белгиланган жазодан қутқармайди. Сиз ўзингиз Худо билан ярашиш ва Унинг дўсти бўлиш учун ҳеч нарса қила оламайсиз. Аммо сиз Исо Худонинг Ўғли эканига, У сизнинг ўрнингизга хочда ўлганига ва Худо Уни яна ҳаётга қайтарганига ишонишингиз керак. Агар сиз бунга ишонсангиз, Худо барча гуноҳларингизни кечиради.

Худо Исога ишонган ва Уни Раббим деб тан олган ҳар бир кишини қутқаради. Лекин Унга ишонмаганларни Худо қутқармайди. Сиз бой ёки камбағал, эркак ёки аёл, қари ёки ёшлигингиз ва қаерда яшашингиз муҳим емас. Худо сизни севади, шунинг учун У сиз Исога ишонишингизни ва Унинг дўсти бўлишингизни истайди.

Исо сизни Унга ишонишга ва чўмдирилишга чақирмоқда. Сиз Исонинг Масиҳ эканига ва Худонинг ягона Ўғли эканига ишонасизми? Сиз гуноҳкорлигингизга ва гуноҳ учун жазога лойиқ эканлигингизга ишонасизми? Сизнинг гуноҳларингизни Ўзига олиш учун Исо хочда ўлганига ишонасизми?

Агар Исога ишонсангиз, Унинг сиз учун қилган ишларини очиқ-ойдин тан олиб, бу ҳақда гапирсангиз, Исонинг издоши бўласиз. Шунда иблис сизни бошқара олмайди, зулмат шоҳлиги сизнинг устингиздан ўз ҳокимиятини йўқотади. Худонинг Ўзи ёруғлик Шоҳлигидан туриб сизни бошқаради. Ҳаётингизда гуноҳга қарши туришингиз учун Худо сизга куч беради. У сизга янги, солиҳ ҳаёт тарзини ато этади.

Исога ишонган бўлсангиз, демак Исонинг қурбонлиги туфайли Худо сизнинг гуноҳларингизни кечирди. Энди Худо сизни душмани деб эмас, яқин дўсти деб ҳисоблайди.

Энди сиз Худонинг дўсти ва Исонинг издоши экансиз, Исо эса сизнинг Раббингиз экан, сиз Исо ўргатган ҳамма нарсани амалга ошириш хоҳишига эга бўласиз. Аммо Исога ишонган бўлсангиз ҳам, иблис сизни гуноҳ қилишга ундайверади. У сизнинг Исога садоқатсиз шогирд бўлишингизни истайди. Лекин Худо доим берган ваъдаларини амалга оширади. Унинг ваъдасига кўра, агар сиз гуноҳларингизни тан олиб, улар ҳақида Худога айтсангиз, У сизни кечиради ва гуноҳга қарши туришингиз учун сизга куч беради.

Худо сизнинг ибодат қилишингизни ва Унинг Каломини ўрганишингизни истайди. Исонинг бошқа издошлари билан биргаликда Унга сажда қилишингизни хоҳлайди. Шунингдек сиз бошқа одамларга Худо сиз учун нималар қилганини айтиб беришингиз керак. Агар сиз Худо буюрган барчасини бажариб борсангиз, У билан дўстлигингиз кучайиб боради.

સંબંધિત માહિતી

Free downloads - Here you can find all the main GRN message scripts in several languages, plus pictures and other related materials, available for download.

The GRN Audio Library - Evangelistic and basic Bible teaching material appropriate to the people's need and culture in a variety of styles and formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons