unfoldingWord 45 - Стефан ва Филип

unfoldingWord 45 - Стефан ва Филип

Grandes lignes: Acts 6-8

Numéro de texte: 1245

Langue: Uzbek

Audience: General

Objectif: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

Statut: Approved

Les scripts sont des directives de base pour la traduction et l'enregistrement dans d'autres langues. Ils doivent être adaptés si nécessaire afin de les rendre compréhensibles et pertinents pour chaque culture et langue différente. Certains termes et concepts utilisés peuvent nécessiter plus d'explications ou même être remplacés ou complètement omis.

Corps du texte

Жамоат ўсарди ва ҳаворийлар жамоатни бошқариш учун ўзларига ёрдамчиларни танладилар. Шундай ёрдамчилардан бирини исми Стефан бўлиб, барча уни ҳурмат қилар эди. У Муқаддас Руҳнинг кучи ва донолигига тўлган бўлиб, кўп мўъжизалар яратарди. Стефаннинг воизликларидан сўнг кўплаб одамлар Исонинг шогирдига айланардилар.

Стефан Исо ҳақида таълим бераётган бир куни, бошқа вилоятлардан келган яҳудийлар у билан баҳс қила бошладилар, лекин унинг донолигига қарши чиқа олмадилар. Шунда улар келишиб, Стефан Мусо ва Худо ҳақида ҳақоратли сўзлар гапирди деб, ёлғон миш-миш тарқатишни бошладилар. Бу миш-мишлар оқсоқолларни ва Қонун муаллимларини қаттиқ ғазаблантирди. Улар Стефанни қўлга олиб, уни олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. У ерга соҳта гувоҳлар ҳам келдилар ва Стефан ҳақида ёлғон гапларни гапирдилар.

Олий руҳоний Стефанга савол берди: “Бу инсонлар сен ҳақингда рост гапирмоқдами?”. Стефан олий руҳонийга узоқ вақт давомида жавоб бериб, Худо Исроил халқи учун Иброҳим давридан бошлаб, то Исо яшаган кунгача кўплаб мўъжизалар намоён қилганини айтди. Лекин одамлар Худони тинглашни истамадилар ва Унинг иродасига қарши чиқдилар. Стефан шундай деди: “Сизлар ўжар ва Худога итоат қилмайдиган одамларсизлар! Сизларнинг ота-боболарингиз Худони рад этиб, Унинг пайғамбарларини ўлдиргани сингари, сизлар ҳам Муқаддас Руҳни рад этяпсизлар! Сизлар улардан ҳам ёмонроқ иш қилдингизлар! Сизлар Масиҳни ўлдирдингизлар!”.

У ердаги одамлар буни эшитганида, шунчалик ғазабландилар-ки, қулоқларини ёпиб, баланд овозда бақириб, Стефанга отилдилар. Уни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, то ўлгунича унга тош отдилар.

Стефанни тошбўрон қилишаётганида, у шундай дерди: “Исо, руҳимни қабул қил!”. Кейин тиз чўкиб, баланд овозда: “Устоз, бу гуноҳ учун уларни айблама!” — деб мурожаат қилди. Бу сўзлардан кейин у вафот этди.

Ўша кунларда Қуддусдаги кўп одамлар Исонинг шогирдларини қува бошладилар, шунинг учун имонлилар Яҳудия ва Самариянинг турли жойларига қочиб кетдилар. Лекин қувғинларга қарамай, улар қаерга борсалар ҳам, Исо ҳақида ваъз қилардилар.

Ҳаворийларнинг ёрдамчиларидан яна бири Филип эди. У ҳам бошқа шогирдлар каби Қуддусдан қочганди. Филип Самарияга бориб, у ерда Исо ҳақида ваъз қилди. Кўп одамлар унга ишондилар ва нажот топдилар. Бир куни Худонинг фариштаси Филипнинг олдига келиб, унга маълум бир йўл бўйлаб чўлга боришини айтди. Филип шундай қилди. У чўлга бориб, йўлда аравада кетаётган бир одамни кўрди. У одам Хабашистонлик муҳим амалдор эди. Муқаддас Руҳ Филипга у кишининг олдига бориб, у билан гаплашишни буюрди.

Филип аравага яқинлашганида, Хабашистонлик амалдор Худонинг сўзини ўқиётганини эшитди. Булар Ишаё пайғамбар китобидан олинган сўзлар эди: “Улар Уни қўзичоқ каби сўйиш учун олиб бордилар. У қўзичоқ каби жим бўлиб, бир сўз айтмади. Улар Уни камситдилар, ноҳақ ҳукм қилдилар ва жонини олдилар”.

Филип амалдордан сўради: “Сиз нима ҳақида ўқиётганингизни тушуняпсизми?”. Амалдор шундай жавоб берди: “Йўқ. Кимдир буни менга тушунтирмаса, тушуна олмайман. Илтимос, келиб ёнимга ўтиринг. Ишаё ўзи ҳақида ёзганми ёки бошқаси ҳақидами?”.

Филип Ҳабашистонлик амалдорнинг аравасига ўтирди ва Ишаё пайғамбарнинг башорат сўзлари Исо ҳақида эканини тушунтирди. Шунингдек Филип Худо Каломининг бошқа кўп жойларидан сўзлаб, бу одамга Исо ҳақидаги Хушхабарни етказди.

Шу пайт Филип ва Ҳабашистонлик амалдор сув бор жойдан ўтаётган эдилар. Амалдор шундай савол берди: “Қаранг, мана сув. Шу ерда сувга чўмдирилсам бўладими?”. Филип унга жавоб берди: “Агар бутун қалбингиз билан ишонсангиз, бўлади”. Амалдор: “Ҳа, Исо — Худонинг Ўғли эканига ишонаман” — деб жавоб қайтарди. Сўнг у аравани тўхтатишни буюрди.

Улар сувга тушдилар ва Филип амалдорни сувга чўмдирди. Улар сувдан чиққанларидан кейин, Муқаддас Руҳ Филипни бирдан бошқа жойга кўчирди. У ерда Филип одамларга Исо ҳақида гапиришни давом эттирди.

Ҳабашистонлик амалдор эса уйига йўлни давом эттирди. У Исо тўғрисида билганидан бахтиёр эди.

Informations reliées

Mots de Vie - GRN présente des messages sonores évangéliques dans des milliers de langues à propos du salut et de la vie chrétienne.

Téléchargements gratuits - Ici vous allez trouver le texte pour les principaux messages GRN en plusieurs langues, plus des images et autres documents prêts à télécharger

La collection d'Enregistrements de GRN - Matériel d'évangélisation et d'enseignement biblique de base adapté aux besoins et à la culture du peuple, dans une variété de styles et de formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons