unfoldingWord 38 - Исога хоинлик қиладилар

unfoldingWord 38 - Исога хоинлик қиладилар

Grandes lignes: Matthew 26:14-56; Mark 14:10-50; Luke 22:1-53; John 18:1-11

Numéro de texte: 1238

Langue: Uzbek

Audience: General

Objectif: Evangelism; Teaching

Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture

Statut: Approved

Les scripts sont des directives de base pour la traduction et l'enregistrement dans d'autres langues. Ils doivent être adaptés si nécessaire afin de les rendre compréhensibles et pertinents pour chaque culture et langue différente. Certains termes et concepts utilisés peuvent nécessiter plus d'explications ou même être remplacés ou complètement omis.

Corps du texte

Исо ваъз қилиб, халққа таълим беришни бошлаганига уч йил бўлди. Кўп шаҳарладан ўтиб, Исо шогирдлари билан Қуддусга келди. Фисиҳ байрами яқинлашарди ва Исо уни шогирдлари билан нишонлашни истади. Яҳудийлар Худо уларнинг аждодларини Мисрдаги қулликдан қутқарганини ёдга олиб, ҳар йили Фисиҳ байрамини нишонлардилар. Байрам арафасида Исо шогирдларига яқинда Уни ўлдиришларини айтди.

Исонинг ҳаворийларидан бирини исми Яҳудо эди. Яҳудо хайр-эҳсон йиғиладиган қутича учун жавобгар эди ва тез-тез унинг ичидан пул ўғирлаб турарди. Исо шогирдлари билан Қуддусга келганидан сўнг, Яҳудо олий руҳонийларнинг олдига борди. У пул эвазига Исони тутиб беришни таклиф қилди. Олий руҳонийлар Исони Масиҳ деб қабул қилмасликларини ва Уни ўлдиришни исташларини Яҳудо биларди.

Олий руҳонийнинг бошчилигида қонун муаллимлари ва яҳудий қабилаларнинг оқсоқоллари Яҳудога Исони тутиб бериши учун 30 кумуш танга тўладилар. Барчаси ҳудди пайғамбарлар Муқаддас Китобда айтганидек бўлди. Яҳудо пулни олиб, кетди. Шу пайтдан бошлаб, у Исога хоинлик қилиш учун қулай вақтни кутарди.

Исо шогирдлари билан Фисиҳ байрамини нишонлаётганида, кечки овқат вақтида нонни олди ва шундай сўзларни айтди: “Олиб, енглар. Бу — Мен сизлар учун бераётган танамдир. Буни Мени хотирлаш учун қилинглар”. Шундай қилиб Исо шогирдалирга улар учун Ўз танини фидо қилиш орқали ўлишини маълум қилди.

Шундан сўнг, Исо шароб қуйилган косани олди ва деди: “Олинглар ва ичинглар! Бу — Менинг Янги Аҳд қоним, Мен уни Худо сизларнинг гуноҳларингизни кечириши учун тўкмоқдаман. Буни Мени хотирлаш учун қилинглар”.

Кейин Исо шогирдларига деди: “Бирингиз Мени сотасиз”. Шогирдлар ҳайрон бўлиб, буни ким қилишини сўрай бошладилар. Исо деди: “Кимга Мен нон бўлагини берсам, ўша хоин”. Ва У нонни Яҳудога берди.

Яҳудо нонни олиши билан, унинг ичига шайтон кирди. Кейин Исо Яҳудога деди: “Қилмоқчи бўлган ишингни тезроқ қил”. Исо қаердалигини айтиб бериш учун Яҳудо олий руҳонийларнинг олдига борди. Тун яқинлашарди.

Кечки овқатдан кейин Исо шогирдлари билан Зайтун тоғига борди. У ерда Исо: “Бу кеча барчангиз Мени ташлаб кетасиз. Муқаддас Китобда айтилганидек: “Чўпонни ўлдираман ва барча қўйлар тарқаб кетади”” — деди.

Бутрус жавоб берди: “Сени ҳамма тарк этса ҳам, мен ҳеч қачон бундай қилмайман!”. Кейин Исо Бутрусга деди: “Шайтон барчангизга эгалик қилишни ҳохлайди, лекин Мен сенинг имонинг сусаймаслиги учун ибодат қилдим. Шундай бўлса-да, бу кеча хўроз қичқиришидан олдин, сен Мени танимаслигингни уч марта айтасан”.

Шунда Бутрус Исога деди: “Агар ўлишим керак бўлса ҳам, мен Сендан ҳеч қачон воз кечмайман!”. Қолган шогирдлар ҳам шундай дедилар.

Шундан сўнг Исо шогирдлари билан Гетсемания деб номланган жойга борди. Исо шогирдларига васвасага берилмасликлари учун ибодат қилишни буюрди. Кейин У ёлғизликда ибодат қилиш учун улардан бир оз узоқлашди.

Исо уч маротаба шундай деб ибодат қилди: “Ота, Сендан сўрайман, агар бунинг имкони бўлса, азоб косасидан ичмаслигимга ижозат бер. Аммо одамлар гуноҳлари кечирилишининг бошқа йўли бўлмаса, ҳаммаси Сенинг ироданг бўйича амалга ошсин!”. Исо кучли изтироб чекарди, Ундан оқаётган тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди. Уни қўллаб-қувватлаш учун Худо фариштани юборди.

Ҳар сафар шундай ибодатдан кейин Исо шогирдларининг олдига қайтганида, уларни ухлаётган ҳолда топар эди. Исо учинчи бор қайтганида: “Уйғонинглар! Менга хоинлик қилувчи келяпти” — деди.

Шу пайт Яҳудо олий руҳонийлар, маъбад соқчиларининг бошлиқлари, оқсоқоллар, аскарлар ва бир талай халойиқ билан келди. Улар қиличу таёқлар билан қуролланган эдилар. Яҳудо Исонинг олдига келиб: “Ассалому алайкум, Устоз!” — деб, Уни ўпди. Буни Яҳудо қўлга олиниши керак бўлган Одамни келганларга кўрсатиш учун қилган эди. Исо шундай деди: “Яҳудо, сен Менга ўпич билан хиёнат қиляпсанми?”

Аскарлар Исони қўлга олганларида, Бутрус қиличини қинидан чиқариб, олий руҳонийнинг хизматкори қулоғини кесиб ташлади. Аммо Исо унга деди: “Қиличингни қинига сол! Мени ҳимоя қилишсин деб, Отамдан фаришталар лашкарини сўрасам бўлади, лекин Мен Отам иродасига итоат этишим керак”. Кейин Исо хизматкорнинг қулоғини шифолади. Шундан сўнг Исони қўлга олдилар, Унинг шогирдлари эса қочиб кетдилар.

Informations reliées

Mots de Vie - GRN présente des messages sonores évangéliques dans des milliers de langues à propos du salut et de la vie chrétienne.

Téléchargements gratuits - Ici vous allez trouver le texte pour les principaux messages GRN en plusieurs langues, plus des images et autres documents prêts à télécharger

La collection d'Enregistrements de GRN - Matériel d'évangélisation et d'enseignement biblique de base adapté aux besoins et à la culture du peuple, dans une variété de styles et de formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons