unfoldingWord 04 - Худонинг Ибром билан аҳди
Kontuur: Genesis 11-15
Skripti number: 1204
Keel: Uzbek
Teema: Living as a Christian (Obedience, Leaving old way, begin new way); Sin and Satan (Judgement, Heart, soul of man)
Publik: General
Eesmärk: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
Olek: Approved
Skriptid on põhijuhised teistesse keeltesse tõlkimisel ja salvestamisel. Neid tuleks vastavalt vajadusele kohandada, et need oleksid arusaadavad ja asjakohased iga erineva kultuuri ja keele jaoks. Mõned kasutatud terminid ja mõisted võivad vajada rohkem selgitusi või isegi asendada või täielikult välja jätta.
Skripti tekst
Сув тошқинидан кўп йил ўтиб, дунёда яна одамлар кўпайди ва улар аввалгидек бағритош бўлиб, Худога ва бир-бирига қарши гуноҳ қила бошлади. У даврда одамлар ягона тилда гапирардилар. Худо одамларга дунё бўйлаб тарқалишни буюрган бўлса-да, улар бирга йиғилдилар ва шаҳар қуришни бошладилар.
Одамлар жуда мағрур эди. Улар Худога қулоқ солишни ва У айтганидек яшашни истамасдилар. Улар ҳатто бутун ер юзи бўйлаб тарқамасдан, балки ўзларининг номини улуғ қилиш учун, самогача етадиган баланд минора қуришни бошладилар. Худо одамлар бу ёвуз ишида давом этсалар, улар янада кўпроқ гуноҳ қилишларини кўрди.
Кейин Худо одамларнинг умумий тилини турли тилларга алмаштирди ва уларни бутун дунё бўйлаб тарқатиб юборди. Улар қуришни бошлаган шаҳарни Бобил деб номладилар, бу “аралаштирилган” деган маънони англатади.
Юз йиллар ўтгач, Худо Ибром исмли одамга мурожаат қилди. Худо унга деди: “Ўз юртингни ва қариндошларингни тарк эт ва Мен сенга кўрсатадиган ерга бор. Мен сени баракалайман ва сендан буюк халқ яратаман. Исмингни улуғ қиламан. Мен сени баракалаганларни баракалайман ва сени лаънатлаганларни лаънатлайман. Ер юзидаги барча халқлар сен туфайли баракага эга бўладилар”.
Ибром Худога итоат қилди. Хотини Сорайни, ҳамма хизматкорларини ва бутун мол-мулкини олиб, Худо буюрган Канъон юртига борди.
Ибром Канъон юртига келганида Худо унга деди: “Атрофингга қара, сен кўриб турган бу ерларни сенга ва сенинг наслингга абадий эгаликка бераман”. Шундан кейин Ибром у ерга жойлашди.
Ўша ерда Эгамиз Худонинг Маликсидиқ исмли руҳонийси бор эди. Бир куни Ибром жангдан кейин, ўз жиянини озод қилиб қайтаётганида Маликсидиқни учратди. У Ибромни дуо қилиб: “Еру-кўкни яратган Эгамиз Худо Ибромни баракаласин” деди. Ибром эса бор мол-мулкининг ўндан бир қисмини Маликсидиққа берди.
Кўп йиллар ўтди, аммо Ибром ва Сорайнинг фарзандлари йўқ эди. Худо яна Ибромга мурожаат қилиб, унга ўғилни ва осмонда қанча юлдуз бўлса, шунча наслни ваъда қилди. Ибром Худонинг ваъдасига ишонди ва шу ишончи учун Худо Ибромни солиҳ деб эълон қилди.
Сўнг Худо Ибром билан аҳд тузди. Одатда аҳд бир-бирлари олдида маълум мажбуриятларни бажаришга келишган икки инсон орасида тузилади. Аммо бу сафар Худонинг Ўзи Ибром билан аҳд тузиб, Ибромда ўғил туғилишини ва бу ўғил унинг меросхўри бўлишини ваъда қилди. Худо бу аҳдни тузаётганида Канъон ерини Ибром наслига берди. Сўнг туш орқали унинг насли билан нима бўлишини аён қилди. Бу ҳодисалардан сўнг кўп вақт ўтди, аммо Ибром ҳамон фарзандсиз эди.