unfoldingWord 36 - Қиёфанинг ўзгариши
Outline: Matthew 17:1-9; Mark 9:2-8; Luke 9:28-36
Script Number: 1236
Language: Uzbek
Audience: General
Genre: Bible Stories & Teac
Purpose: Evangelism; Teaching
Bible Quotation: Paraphrase
Status: Approved
Scripts are basic guidelines for translation and recording into other languages. They should be adapted as necessary to make them understandable and relevant for each different culture and language. Some terms and concepts used may need more explanation or even be replaced or omitted completely.
Script Text
Бир куни Исо ибодат қилиш учун баланд тоққа кўтарилди. Ўзи билан У уч шогирдини олди: Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони.
Исо тоғда ибодат килаётганида, Унинг юзи қуёш сингари ёрқин бўлди. Унинг кийимлари кўзни оладиган оқ ранг бўлиб қолди, бу шундай оқ ранг эди-ки, бу дунёда ҳеч бир инсон бирор нарсани шунчалик оқартиролмайди.
Бирдан юз йиллар олдин ер юзида яшаган Мусо ва Илёс пайғамбар пайдо бўлдилар. Улар тоғда пайдо бўлиб, Исо билан Унинг ўлими ҳақида ва У яқинда Қуддусда ўлиши кераклиги ҳақида гаплашдилар.
Мусо ва Илёс Исо билан гаплашаётганида, Бутрус Исога деди: “Бизга бу ер жуда ёқяпти! Кел, учта чайла қурайлик: бири — Сен учун, бири — Мусо учун ва яна бири Илёс учун”. Қўрқувдан Бутрус ўзи нима гапираётганини тушунмасди.
Бутрус ҳали гапириб турганида, уларнинг устига порлаб турган булут тушди ва уларни ўраб олди. Булутдан бир овоз эшитилди: “Бу Менинг Ўғлим, Мен Уни яхши кўраман! Мен Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар”. Уч шогирд жуда қўрқиб кетдилар ва юзлари билан ерга йиқилдилар.
Шунда Исо уларга қўлини теккизди-да, шундай деди: “Қўрқманглар! Туринглар!” Улар атрофга қарадилар, аммо Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.
Шундан кейин Исо уч шогирди билан тоғдан тушди. Исо уларга: “Бу ерда бўлган воқеани ҳеч кимга айтманглар. Яқинда Мен ўламан, сўнг ҳаётга қайтаман. Шундан кейин бу воқеани одамларга айтиб берсангиз бўлади” — деди.