unfoldingWord 39 - Исо маҳкамада туради

unfoldingWord 39 - Исо маҳкамада туради

Omrids: Matthew 26:57-27:26; Mark 14:53-15:15; Luke 22:54-23:25; John 18:12-19:16

Script nummer: 1239

Sprog: Uzbek

Publikum: General

Genre: Bible Stories & Teac

Formål: Evangelism; Teaching

Bibel citat: Paraphrase

Status: Approved

Scripts er grundlæggende retningslinjer for oversættelse og optagelse til andre sprog. De bør tilpasses efter behov for at gøre dem forståelige og relevante for hver kultur og sprog. Nogle anvendte termer og begreber kan have behov for mere forklaring eller endda blive erstattet eller helt udeladt.

Script tekst

Туннинг ўртасида аскарлар Исони олий руҳонийнинг уйига олиб келдилар, чунки олий руҳоний Уни сўроқ қилишни истарди. Бутрус бироз масофа сақлаб, уларнинг ортидан борарди. Аскарлар Исони олий руҳонийнинг олдига олиб келганларида, Бутрус ташқарида қолиб, хизматкорлар ва соқчилар исинаётган гулханнинг олдига борди.

Яҳудий қабилаларининг оқсоқоллари ва Қонун муаллимлари олий руҳонийнинг уйида Исони ҳукмлашни бошладилар. Улар Исони айблайдиган кўп ёлғон гувоҳлар топдилар. Лекин уларнинг айблови бир-бирига тўғри келмасди, шунинг учун улар Исонинг айбини исботлаб беролмадилар. Исо эса Ўзини ҳимоя қилиш учун бирон гап гапирмади.

Охири олий руҳоний Исога қараб, туғридан-тўғри савол берди: “Бизга айт, Сен тирик Худонинг Ўғли, Масиҳмисан?”.

Исо жавоб берди: “Ҳа, Мен Масиҳман, сизлар Мени Худо билан ўтирганимни ва осмондан келаётганимни кўрасизлар”. Исонинг сўзларидан олий руҳонийнинг ғазаби келди ва у ўз кийимларини йиртиб ташлади. У ҳайқирди: “Энди бу Одам нима қилганини айтиб берадиган гувоҳларга муҳтож эмасмиз! Сизлар У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаганини эшитдингиз. Унга қарши қандай ҳуқм чиқарасиз?”.

У ерда бўлганларнинг ҳаммаси олий руҳонийга жавобан бақирдилар: “У ўлимга лойиқдир!”. Улар Исонинг кўзларини боғлаб, Унга тупуришни, уришни ва масхара қилишни бошладилар.

Шу вақтда Бутрус уйнинг ташқарисида кутиб турарди. Уни хизматкорлардан бири кўриб қолди ва унга: “Сен ҳам Исо билан бирга эдинг!” — деди. Лекин Бутрус буни рад этди. Кейинроқ, бошқа бир қиз унга ҳудди шу гапни айтди ва Бутрус яна рад этди. Охири бошқа одамлар гапирди: “Биз сени Исо билан бирга бўлганингни биламиз, чунки икковингиз ҳам Жалиладансиз”.

Бутрус Исони билмаслигига қасам ичиб ишонтиришни бошлади. У шундай деди: “Қасам ичаманки, мен бу Одамни билмайман ва сиз нима ҳақида гапираётганингизни тушунмаяпман!”. Кейин Исо орқасига ўгирилиб, Бутрусга қаради ва шунда у Исонинг сўзларини эслади: “Бугун кечаси хўроз қичқирмасдан олдин, сен мени танимаслигингни уч марта айтасан”.

Бутрус ҳовлидан чиқиб, аччиқ йиғлади. Шу вақтда Яҳудо у сотган Исони қатл қилмоқчи эканликларини билиб қолди. У тавба қилиб, олган пулини руҳоний ва оқсоқолларга қайтариб берди, кейин бориб ўзини осди.

Ўша даврда Пилат Яҳудиядаги Рим ҳукмдори эди. Олий руҳонийлар ва оқсоқоллар Исони Пилатнинг олдига олиб келдилар. Улар Рим ҳукмдори Исони ҳукм қилиб, Уни ўлимга маҳкум қилишини ҳохлардилар. Пилат Исодан сўради: “Яҳудийларнинг Шоҳи Сенмисан?”.

Исо жавоб берди: “Сен тўғри айтдинг. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Шундай бўлганида эди, Менинг хизматкорларим Мен учун курашган бўлардилар. Мен ер юзига Худо ҳақидаги ҳақиқатни айтгани келдим. Ҳақиқатни севадиган ҳар ким Менга қулоқ солади”. Пилат: “Ҳақиқат ўзи нима?” — деб сўради.

Исо билан суҳбатдан сўнг Пилат халойиқ олдига чиқиб: “Мен бу Одамда ўлимга лойиқ бирор айб топмадим” — деди. Аммо олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва халойиқ: “Уни хочга михла!” — деб бақира кетди. “У сизлар қўйган айблардан биронтасини қилгани йўқ” — деб жавоб берди Пилат. Лекин улар қаттиқроқ бақир-чақир қилдилар. Шунда Пилат учинчи бор: “Унинг айби йўқ!” — деди. Аммо халойиқ: “Уни хочга михла!” — деб шовқин кўтарди.

Халқ исёнидан хавотирланган Пилат, уларнинг талабларига розилик билдириб, аскарларга Исони хочга михлашни буюрди. Рим аскарлари Исони қамчи билан калтакладилар. Сўнг Унинг устига шоҳона либос кийдириб, бошига тиканакдан ўралган тож қўйиб: “Қаранглар, мана яҳудийларнинг Шоҳи!” — деб масхара қила бошладилар.

Relateret information

Free downloads - Here you can find all the main GRN message scripts in several languages, plus pictures and other related materials, available for download.

The GRN Audio Library - Evangelistic and basic Bible teaching material appropriate to the people's need and culture in a variety of styles and formats.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons