unfoldingWord 06 - Худо Исҳоқ ҳақида ғамхўрлик қилади
Přehled: Genesis 24:1-25:26
Císlo skriptu: 1206
Jazyk: Uzbek
Publikum: General
Úcel: Evangelism; Teaching
Features: Bible Stories; Paraphrase Scripture
Postavení: Approved
Skripty jsou základní pokyny pro preklad a nahrávání do jiných jazyku. Mely by být podle potreby prizpusobeny, aby byly srozumitelné a relevantní pro každou odlišnou kulturu a jazyk. Nekteré použité termíny a koncepty mohou vyžadovat více vysvetlení nebo mohou být dokonce nahrazeny nebo zcela vynechány.
Text skriptu
Вақт ўтиб борарди. Иброҳим қариб қолди, унинг ўғли Исҳоқ эса улғайди. Бир куни Иброҳим хизматкорларидан бирини Исҳоққа келин топиш учун ўзининг қариндошлари яшайдиган юртга юборди.
Хизматкор узоқ йўл босиб ўтиб, Иброҳимнинг қариндошларини юртига етиб келди ва у ерда Худо уни Ривқонинг олдига олиб борди. Ривқо Иброҳимнинг укасини набираси эди.
Ривқо оиласини қолдириб, хизматкор билан Исхоқнинг олдига боришга рози бўлди. У келганида Исхоқ дарҳол унга уйланди.
Кўп йиллар ўтди. Иброҳим вафот этди, Худо Иброҳим билан тузган аҳди бўйича Исҳоқни баракалади. Бу аҳдга кўра Худо Иброҳимга сон-саноқсиз насл ваъда қилган эди. Лекин Исҳоқнинг хотини Ривқо фарзандсиз эди.
Исхоқ хотини Ривқо учун ибодат қилди ва Худо унга эгизак ҳомила берди. Аммо гўдаклар онасининг қорнида бир-бирлари билан кураша бошладилар. Шунда Ривқо Худодан: “ Нима учун бундай бўляпти?” деб сўради.
Худо Ривқога жавоб берди: “Сендан икки ўғил туғилади. Уларнинг наслидан икки турли халқ пайдо бўлади. Бу халқлар бир-бири билан курашадилар. Аммо тўнғич ўғилдан пайдо бўлган халқ, кенжа ўғилдан пайдо бўлган халққа бўйсунишига тўғри келади”.
Вақти келганда, Ривқо эгизакларни дунёга келтирди. Тўнғич ўғил қип-қизил бўлиб туғилди, унинг танаси тук билан қопланган эди. Унга Эсов деб исм бердилар. Кенжа ўғил эса Эсовнинг кетидан, унинг товонини ушлаб туғилди. Унга Ёқуб деб исм бердилар.