unfoldingWord 22 - Яҳёнинг туғилиши

unfoldingWord 22 - Яҳёнинг туғилиши

概要: Luke 1

文本编号: 1222

语言: Uzbek

听众: General

类型/流派: Bible Stories & Teac

目的: Evangelism; Teaching

圣经摘录: Paraphrase

状态: Approved

脚本是翻译和录制成其他语言的基本指南,它们需要根据实际需要而进行调整以适合不同的文化和语言。某些使用术语和概念可能需要有更多的解释,甚至要完全更换或省略。

文本正文

Ўтмишда Худо Ўз пайғамбарлари билан гаплашарди, улар эса Худонинг сўзларини халққа етказишлари керак эди. Аммо кейин 400 йиллик сукунат келди ва шу йиллар давомида Худо одамларга ҳеч нарса гапирмади. Ниҳоят бир куни Худо Закариё исмли руҳонийнинг олдига фариштани юборди. Закариё ва унинг рафиқаси Элисабет Худони иззатлардилар. Уларнинг иккаласи ҳам кексайган эди ва уларнинг фарзанди йўқ эди.

Закариё Маъбадда хизмат қилаётганида, унинг олдига фаришта келди ва шундай деди: “Сенинг хотининг ўғил туғади. Унинг исмини Яҳё қўясан. Худо уни Муқаддас Руҳга тўлдиради ва Яҳё одамларни Масиҳнинг келишига тайёрлайди!”. Закариё: “Бу амалга ошишини қаердан биламан? Аҳир биз фарзанд кўриш учун қаримиз-ку” — деб сўради.

Фаришта шундай жавоб берди: “Сенга бу яхши хабарни олиб келиш учун Худо томонидан юборилганман. Сен менга ишонмаганинг учун, токи фарзанд туғилмагунича, сен гапиролмайсан”. Шу заҳоти Закариё гапириш қобилиятини йўқотди. Фаришта кетди, Закариё эса уйига қайтди. Кўп ўтмай, унинг хотини ҳомиладор бўлди.

Элисабетнинг ҳомиласи олти ойлик бўлганида, ҳудди шу фаришта кутилмаганда Элисабетнинг Марям исмли қариндошининг олдига келди. Марям бокира бўлиб, Юсуф исмли йигитга унаштирилган эди. Фаришта: “Сен ҳомиладор бўлиб, Ўғил туғасан. Унга Исо деб исм қўй. У Худойи Таолонинг Ўғли бўлиб, абадий ҳукмронлик қилади” — деди.

Марям жавоб берди: “Бу қандай бўлади, мен бокираман-ку?”. Фаришта тушунтирди: “Муқаддас Руҳ сенга келади ва Худонинг қудрати сенга тушади. Шунинг учун Бола муқаддас бўлади ва Худонинг Ўғли бўлади”. Марям фаришта айтганларига ишонди.

Кўп ўтмай Марям Элисабетни кўргани борди. Марям у билан саломлашгани заҳоти, Элисабетнинг қорнидаги боласи шодон ўйноқлаб кетди. Муқаддас Руҳ Элисабетни қамраб олди ва у қаршисида бўлғуси Масиҳнинг онаси турганини тушунди. Аёллар Худонинг улар учун қилган ишларидан шодланиб, Унга шукроналар айтишди. Марям Элисабетникида уч ой бўлиб, сўнг уйига қайтди.

Бир оз вақтдан кейин Элисабет ўғил кўрди. Закариё ва Элисабет, фаришта буюрганидек, чақалоққа Яҳё деб исм беришди. Шундан сўнг Худо Закариёга гапириш қобилиятини қайтарди. Закариё шундай деди: “Худони улуғлайман, чунки У Ўз халқини йўқлаб келди ва унга мадад берди! Сен, менинг ўғлим, Худойи Таолонинг пайғамбари бўласан. Одамларга уларнинг гуноҳлари қандай кечирилиши мумкинлигини айтиб берасан!”

相关信息

人生箴言 - GRN提供几千种语言的福音音频信息,包含圣经信息,救赎和基督徒生活。

免费下载 - 免费下载传福音及发展教会所用的录音、图片、文本和其他相关资料。内容包括福音与圣经故事,并已被翻译成上千种语言。

环球录音网音频图书馆 - Mp3,CD和磁带格式的福音材料和圣经教学材料,满足人们不同文化的需求。录音材料的形式多样,包括简单的圣经故事,福音信息,经文朗诵和歌曲。

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons