unfoldingWord 42 - Исо осмонга қайтади

unfoldingWord 42 - Исо осмонга қайтади

개요: Matthew 28:16-20; Mark 16:12-20; Luke 24:13-53; John 20:19-23; Acts 1:1-11

스크립트 번호: 1242

언어: Uzbek

청중: General

장르: Bible Stories & Teac

목적: Evangelism; Teaching

성경 인용: Paraphrase

지위: Approved

이 스크립트는 다른 언어로 번역 및 녹음을위한 기본 지침입니다. 그것은 그것이 사용되는 각 영역에 맞게 다른 문화와 언어로 조정되어야 합니다. 사용되는 몇 가지 용어와 개념은 다른 문화에서는 다듬어지거나 생략해야 할 수도 있습니다.

스크립트 텍스트

Худо Исони ўликдан тирилтирган куни, Унинг икки шогирди қўшни шаҳарга кетиб борарди. Йўлда улар Исо билан нима содир бўлгани ҳақида, улар Исо Исроилни қутқарадиган Масиҳ деб умид қилганлари, лекин бунинг ўрнига У ўлимга дучор бўлгани ҳақида сўзлаб кетардилар. Шу орада аёллар У яна тириклигини айтдилар. Шогирдлар энди қай бирига ишонишни билмасдилар.

Бу икки шогирд гаплашиб кетаётганида, уларнинг олдига Исо келди ва улар билан юрди. Улар нима ҳақида гаплашаётганларини Исо сўради. Улар эса Уни Қуддусдаги воқеалардан бехабар чет эллик инсон деб ўйлаб, шу кунлар давомида Исо билан содир бўлган воқеаларни сўзлаб бердилар.

Шунда Исо уларга Худонинг Каломида Масиҳ ҳақида нима ёзилганини тушунтира бошлади. Азалдан пайғамбарлар ёвуз инсонлар Масиҳни азоблаб, Уни ўлдиришлари ҳақида айтганлар. Пайғамбарлар Масиҳ учинчи куни тирилишини ҳам айтганлар.

Шогирдлар тунамоқчи бўлган шаҳарга етиб борганларида, кеч бўлган эди. Шунинг учун улар Исога қолишни таклиф килдилар ва У улар билан бирга уйга кирди. Улар кечки овқатга ўтирганларида, Исо нонни олиб, Худога раҳмат айтди ва нонни синдирди. Шу пайт шогирдлар У Исо эканлигини тушундилар. Лекин Исо шу лаҳзадаёқ уларга кўринмайдиган бўлиб қолди ва ғойиб бўлди.

Кейин бу шогирдлар бир-бирларига дедилар: “Бу Исо эди! Шунинг учун У бизга Худонинг Каломини тушунтирганида, биз завқ билан тингладик!”. Ва улар дарҳол Қуддусга отландилар. Шогирдлар у ерга етиб борганларида, қолган шогирдларга дедилар: “Исо тирик! Биз уни кўрдик!”.

Шогирдлар ҳали гапириб турганларида, тўсатдан хонада Исо пайдо бўлди. У уларга мурожаат қилди: “Сизга тинчлик бўлсин!”. Шогирдлар Уни арвоҳ деб ўйладилар, лекин Исо: “Нега қўрқасиз? Нега бу Мен эканлигимга ишонмаяпсиз? Қўлларим ва оёқларимга қаранг. Арвоҳларнинг танаси борми?” — деди. Уларга арвоҳ эмаслигини исботлаш учун Исо улардан овқат сўради. Шогирдлар Унга бир парча балиқ бердилар, Исо уни еди.

Шундан сўнг Исо деди: “Мен сизга Худонинг Каломида Мен ҳақимда ёзилган ҳамма нарса амалга ошиши кераклигини айтган эдим ва бу амалга ошди”. Кейин Исо улар тушуниши учун Худонинг Каломини очибди. У шундай деди: “Қадим замонлардан бери пайғамбарлар Мен, Масиҳ, азоб-уқубатларни бошдан кечиришим, ўлишим ва учинчи кун тирилишим ҳақида ёзганлар.

Пайғамбарлар шунингдек Менинг шогирдларим Худонинг хабарини эълон қилишларини ҳам ёзганлар. Улар одамларни тавба қилишга ундайдилар. Шунда Худо одамларнинг гуноҳларини кечиради. Менинг шогирдларим бу хабарни ҳамма жойда эълон қиладилар ва Қуддусдан бошлаб барча халқларга борадилар. Сиз Мен айтган, бажарган ва Мен билан содир бўлган ҳамма нарсаларнинг гувоҳисиз”.

Кейинги 40 кун давомида Исо кўп бора Ўз шогирдларига зоҳир бўлар эди. Бир куни У оломонга зоҳир бўлди, у ерда беш юздан ортиқ одам бор эди! Исо яна кўп маротаба Ўзининг тириклиги тўғрисида шогирдларига далиллар келтирди, ва уларга Худонинг Шоҳлиги тўғрисида таълим берди.

Исо шогирдларига деди: “Худо Менга осмондаги ва ердаги ҳокимиятни берган. Шунинг учун сизларга айтяпман, бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга айтганларимга амал қилишни уларга ўргатишингиз керак. Мен доим сизлар билан бўлишимни унутманглар”.

Исо тирилганига қирқ кун бўлганида, У шогирдларига деди: “Отам сизларга куч бермагунича, Қуддусда қолинглар. Отам Муқаддас Руҳини юбориб, буни амалга оширади”. Шундан сўнг Исо осмонга кўтарилди ва булут Уни шогирдларидан яширди. Энди Исо осмонда, Худонинг ўнг томонида, тахтда ўтириб, бутун борлиқ устидан ҳукмдорлик қилмоқда.

관련정보

생명의 말씀 - GRN 은 성경에 기반한 구원과 그리스도인의 삶에 대한 수천개의 오디오 복음 메시지를 가지고 있습니다.

무료 다운로드 - 여기에서 다운로드 가능한 여러 언어로 된 주요 GRN 메시지 스크립트, 그림 및 기타 관련 자료를 찾을 수 있습니다.

GRN 오디오 도서관 - 전도와 기본 성경 가르침을 위한 자료는 mp3, CD, 카세트 테이프 형태로 사람들의 필요와 문화에 맞추어졌습니다. 녹음은 성경이야기, 전도 메시지, 말씀 읽기, 노래를 포함하여 다양한 스타일로 구성되었습니다.

Choosing the audio or video format to download - What audio and video file formats are available from GRN, and which one is best to use?

Copyright and Licensing - GRN shares it's audio, video and written scripts under Creative Commons